- Ўткир герпетик стоматит
- Ушбу хасталик ОУВ-1 томонидан қўзғатилиб, улар ДНК-
- вируслари қаторига киради. Бу турдаги вирусларнинг фаол ҳаётий
- даври жуда қисқа. Улар умрларининг аксарият даврини асаб тизи-
- ми ганглияларида латент (яширин) ҳолда ўтказадилар. ОУВ юққан
- кишилар бутун умрлари давомида вирус ташувчи бўлиб қоладилар.
- Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) маълумотлари-
- га қараганда, ер куррасининг 90-95% аҳолиси оддий учуқ вирусла-
- ри билан зарарланган. Вирус ташувчилар эпидемиологик нуқтаи
- назардан атрофдаги кишиларга хавф туғдирмайдилар. Фақат ка-
- саллик қўзиган даврдагина (яъни вируслар фаоллашганда) герпе-
- тик инфекция бошқаларга юқиши мумкин.
- Яширин ҳолда яшаётган ОУВларнинг фаоллашишига, касаллик
- белгиларининг намоён бўлишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
- ўткир респератор касалликлар, грипп, пневмония, безгак, локал
- инфекциялар (гайморит, фронтит, отит), ошқозон-ичак инфекци-
- ялари, тиш олдириш, ҳайз кўриш, руҳий шикастланишлар ва б.
- Баъзи кишиларда ўпишиш ёки бир тўшакда ётиш натижасида ҳам
- герпетик стоматит ривожланиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |