Қорытынды аттестаттау тапсырмалары


Келажакдаги танлаган касбим



бет63/68
Дата31.08.2022
өлшемі2,7 Mb.
#148454
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Байланысты:
9КЛ ЕМТ ТАПС

Келажакдаги танлаган касбим


Инсон борки, орзу-умидсиз яшай олмайди. Улғая борар эканмиз, орзуларимиз ҳам биз билан ўсиб боради. Кечагина жажжи қизалоқ эдим, тезроқ мактабга боришни, ўқишни, ёзишни, жаранглатиб шеърлар ёдлашни орзу қилардим. Бугун эса тўлиқсиз ўрта мактабни битириш арафасидаман. Ҳозирги шиддат билан олға бораётган давримизда орзу-умидларимизга эришиш учун барча шароитлар муҳайё.


Мен болалигимдан тил ўрганишни ёқтираман. Ўзим оддий ўзбек қизи бўлсамда, инсоният ички дунёсини ташқи оламга танитувчи, дилларнинг таржимони, кўнгилдагини сўзловчи, табиатдан бой, гўзал ва таъсирли рус тилини жуда севаман. Буюк бобомиз Абай: «Ёдда бўлсинки, рус фанини ўрганиш ғоят муҳим ишдир. Фан, билим, санъат ҳаммаси – русларда, иллатлардан қутулмоқ, яхшиликка эришмоқ учун рус тилини ва рус маданиятини билиш зарур»,- деб ёзган эди. Рус тилига мустақил диёримда эътибор кучли. Унинг жаҳоншумул аҳамияти расмий равишда тан олинган.
Келажакда рус тилини мукаммал ўрганиб, уни ёш авлодга ўргатувчи устоз бўлишни орзу қиламан.
Бунинг учун мен тинимсиз изланишда бўлишим керак. Элбошимиз Н.Назарбоев айтганидек: «Озод, эркин, ҳур замонда яшаётган ёшлар келажакда катта ишларни амалга оширишга қодир».
Шунинг учун биз тинмай изланишимиз, ўз устимизда ишлашимсиз лозим. Она тилимиз, асрий миллий қадриятларимиз мен учун қадрли. Шу билан бирга давлат тилини ўрганиш, дўстлик – биродарлик тили – рус тилини мукаммал билиш, алоқа – восита тили бўлмиш инглиз тилини ўрганиш – бугунги кун талаби.
Келажакда устозлар ишончини оқлаб, Ватанимиз равнақи ва истиқболи учун хизмат қиладиган инсон бўлишни орзу қиламан.
Устозлик касбини ардоқлаб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган бувижонимдек азиз инсон бўлиш менга ҳам насиб этсин.


Эссе учун намунавий топшириқ


Юқоридаги икки матндаги ахборотлардан фойдалана ўтириб, ўз фикр- мулоҳазаларингизни қўшган ҳолда «Касбни тўғри танлай олиш учун нимга эътибор қилиш керак?» мавзусида эссе ёзинг. Сўз ҳажми 100-150 сўз бўлиши керак.
[20]




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет