ЎЗБЕК ТИЛИ
(Инклюзив синфлар учун)
вариант
Иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни:
Китоб – инсоннинг дўсти
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон- қонига сингиб кетган.
Буюк алломаларимиз, атоқли ёзувчиларимиз ҳам китоб орқали буюк кишилар бўлиб етишганлар.Биз ҳам айнан китоб орқалиалломаларимизнинг буюк ишлари билан танишмоқдамиз.
Китоб бир неча йиллар аввал пайдо бўлган. Бу даврларда у турли кўринишда эга эди. Китоб аввал лойдан тайёрланган. Кейинчалик ҳайвон терисига ёзиб китоб қилишган. Тахтачага ёзиб китоб тайёрлаганлар. Сўнг ипак матолардан, ундан сўнг қоғоздан китоб қилишган.Китобларнинг ҳажми, шакли ҳар турлича бўлган. Авваллари китобларни босмахонада ҳарф териш машиналарида теришган. Эндиликда улар компьютер ёрдамида осонгина ёзилади. Сўнг босмахоналарга юборилади. Машиналар варақларини тахлайди ва тикади.
Китобни яхши асрасангиз, у фақат узоқ чидашдан ташқари ўрмонларимиз ҳам кўпга етади. Бунинг учун эса қанчадан- қанча дарахтлар кесиб олинади. Шунинг учун қоғознинг бир варағини ҳам исроф қилмаслик керак. Китобларни яхши сақлаш, унинг умрини узайтириш ўзимизнинг қўлимизда. Йиртилса елимлаб, кир бўлса тозалаб, эҳтиётлаб сақлашимиз керак!
В матни:
Китоб ўқиш маданияти
Кўп ўқиганда ҳам китоб ўқиш маданиятига амал қилган ҳолда иш тутса, китоб – дўстликка, меҳнатсеварликка, матонатли бўлишга, қобилиятини ўстиришга, инсоният тарихи ва ҳозирги ҳаётини тушуниб олишга ёрдам берувчи ҳақиқий воситачига айланади. Китобни ёшига муносиб танламаслик, зарур китобни ўқимаслик вақтни беҳуда сарф қилишга сабаб бўлади.
Ҳозирги замон кишиси китоб асрида яшамоқда. Текширувлар натижасида жаҳонда ҳар куни роппа-роса ярим миллион китоб босилар экан. Шунчалик кўп китоблар орасидан ўқиш зарур бўлган китобларни қандай танлаб олиш мумкин? Китоб ўқиш меҳнат талаб қилса, уни танлаш ҳам шунчалик қийин ҳисобланади.
Бунда бизга ота-онамиз, ака-опамиз, ўқитувчиларимиз, хусусан, беминнат хизмат кўрсатувчи кутубхоначилар ёрдамга келишади. Шу боис, катта ёшдаги китобхонларнинг, биринчи навбатда кутубхоначиларнинг бу йўналишда кўрсатмаларига, панду-насиҳатларига қулоқ солмоқ ва унга амал қилмоқ лозим.
Китоб мазмунини яхши тушуниш учун китобни шошилмасдан, варағини ташлаб кетмасдан, диққат билан ўқиш, яхши сақлаш керак. Шундагина китоб ўқишда бирор натижага эришиш мумкин.
Ўқувчининг тартибли, тартибсизлигини унинг тутган китобидан билса бўлади.Тартибсиз болалар қўлида китоблар ҳам изза бўлар экан. Шунинг учун болалар, китобни йиртманг, уни ифлос қилманг! Китобни яхши тутинг ва сақланг, келажакда қанча-қанча укаларимизга керак бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |