Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чирчиқ шаҳар кенгаши 17-умумтаълим мактабининг бошланғич ташкилоти томонидан 5 та мухим ташаббус бўйича 2020 йил январ ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҲИСОБОТ
Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш борасида Чирчиқ шаҳар 17-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилоти томонидан январ ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни ёшлар масаласида ўтказилган видеоселекторда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус таклифи билдирилди.
Ушбу ташаббусларни амалга ошириш бўйича 17-умумтаълим мактабида январ ойида бир қатор ишлар амалга оширилди. 5 та муҳим ташаббус юзасидан ёшларнинг қизиқишлари ўрганилган ва шу асосда ўқувчиларни маданият, саънат, спорт, китобхонлик, ахборот технолгияларига кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш: Бошланғич ташкилот томонидан 5 ташаббус ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Чирчиқ шаҳар ёшлар иттифоқи раиси Н.Нурлибаев Иштирок этди.
Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш: 14-январ ватан химоячилари кунига бағишланган тадбирларда 10-11-синф ўқувчилари спорт мусобақалари ташкиллаштирди.
Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар орасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш:
Компютер технологияларидан фойдаланишда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшлар маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш: Китобхонлик бўйича тарғибот ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш.
Қизларни хаётга тайёрлаш бўйича тикувчилик, ошпазлик каби кўплаб кўргазмалар ва тақдимотлар фаолияти йўлга қўйилган.