www.ziyouz.com кутубхонаси
99
кабоб ҳиди урилди.
— Нима қилсак, сизлар келгунча совиб қолмас экан, деб роса бош қотирдик. Кейин ноннинг
ичига боса қолдик. Қани олинглар-чи, совиб қолмадимикин? — У бир тишлам гўштни оғзига
солди. — Яхши, илиққина турибди. Қани, Тўрабек, мана буни еб кўргинчи! — У бир бурда
нонни устига гўшт қўйиб, чарчаганиданми, ойисининг тиззасида индамай келаётган Тўрабекка
узатди. Кейин, яна пастга энгашиб, қўлига бир шиша олди.
Пиёлага ичимлик қуйиб, Лутфуллага тутди.
— Энди бойчечакка борамизми, дадажон?— деди боядан бери жимгина ўтирган Гулноза
дадасига қараб.
— Ҳа, қизим, мана энди шу амакиларинг бизни тўғри бойчечакка олиб боришади.
— Мен сизларга ажойиб бир нарса олиб келганман, мана ҳозир... — Назрулла шундай деб
қўйнидан бир боғлам бойчечак чиқарди.
— Ўҳ-ҳў... — Лутфулланинг кўзлари ёниб кетди. — Менга бер! Қаёқдан олдинг? — У
бойчечакни дўстининг қўлидан шошиб олиб, димоғига тутди.
— Дада, битта кўрай, менга беринг...
— Дада менгаям беринг...
Болалари талашиб, қўл узатишди. Лутфулла бойчечакларни икки қисмга бўлиб, болаларига
берди.
— Ростдан ҳам шунақа кўп очилганми? — деб сўради Лутфулла ишонқирамай. У
дўстларига бойчечакка келаётганини айтмаса ҳам уни топиб келишганидан хурсанд эди.
— Ҳу, йўлдан териб олдик, сизларни бир севинтирайлик деб, — деди Азимжон. —
Лутфулла, ўзинг ҳам соғиниб қолгандирсан...
— Эй... сўрама, — деди Лутфулла унинг елкасига қўлини қўйиб. — Согиниш ҳам гапми...
Зикир уёққа қарасанг ҳам бойчечак, буёққа қарасанг ҳам бойчечак деганди, нақ жинни бўлдим
қолдим-да. Бир кўргим келади, дегин. Ҳеч нарса кўзимга кўринмай қолди.
— Ҳа, айтмоқчи, ифор ҳам очилганми? — деди бирдан эсига тушиб Лутфулла. Кейин
хотинига юзланди. — Бизда уни «Жипор» дейишади. Биласан-а? Кўрганмисан уни?
— Ҳа, — деди Гулбаҳор кулимсираб. — Бир кўргандим, китобингизни орасида қуриганини.
— Ҳа, баракалла... Ана ўша «Жипор» бўлади. Мана, энди ўша «Жипор»нинг аслини
кўрасан...
— Вой, Лутфулла, «Жипор» шундай очилган дегин... Маза қилиб ейсан...
— Эй... Исмалоқни айтмайсанми... Шундай тепаликка чиқсанг... иси ҳаммаёқни тутиб
кетади...
Гулбаҳюр кап-катта одамларнииг қандайдир ўтлар ҳақида бир-бирларига навбат бермай завқ
билан гапиришларидан, ундан қандайдир ҳузур олишаётганидан ҳайратланиб ўтирарди. У
умрида бу ўтларни биронтасини кўрмаган. Фақат эридан уларнинг номларинигина эшитиб
турарди. Эри билан қишлоққа борса, ё уйига эринпнг ошналари келишса, фақат шулар ҳақида
гаплашишарди. Улар ҳар сафар ҳам учрашишганда ўз қишлоқлари, у ердаги ўрмонлар, арчалар,
у номини ҳам эшитмаган қандайдир ҳайвонлар, антиқа гуллар, хилма-хил ўтлар ҳақида сира
зерикмай, тонг отгунча гаплашишарди. Гулбаҳор буларни ёш болаларнинг гапи деб кулар,
лекин буни болалар эмас, кап-катта одамларнинг гапиришаётганидан ҳайрон қоларди.
Узи шаҳарда ўсгани, на ота-онасию, на ака-укаларидан бирон марта на табиат ҳақида, на
ўту, на гуллар ҳақида гаплашганларини эшитмагани учунми, уларнинг бу тарздаги суҳбатларига
ажабланиб қулоқ соларди.
Гулбаҳор Лутфулла билан янги танишган кезлари унинг ов, ўрмон, милтиқ ҳақидаги
гапларини эшитиб, бир нарсага тушунмасди:
«Нега у фақат шулар ҳақида гаииради», деб ҳайрон бўларди. Кейин билса, Лутфулла тоғда
туғилиб ўсган экан...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |