|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
101
«Менга ўзи бир бало бўлибди, — деди кулиб ўзига-ўзи Гулбаҳор. — Нега энди бекордан-
бекорга рашк қилавераман. Кимдан юқди менга бу касаллик? Ахир эримни бирортаси билан
кўрмаган, ушламаган бўлсам? Ё бирон киши айтмаган бўлса. Нега бунақа бўлиб қолдим ўзи?!
Театрда чиройли қизлар кўп бўлса нима бўпти?! Нима, ўшаларни ўз эри, ё яхши кўрган йигити
йўқмикин? Ҳаммаси сочини тараб, унинг эрига кўз тикиб ўтирганмикин!... Тагин ҳам унинг эри
яхши. Индамайди. Агар унинг ўрпида Лоланинг эрига ўхшаган эркак бўлса борми?! Умри
калтакнинг остида ўтарди!
«Эяди ҳеч қачон рашк қилмайман!— деб ўзига-ўзи аҳд қилди Гулбаҳор. — Ҳеч қачон!!!»
Улар Жипор тепада даста-даста бойчечак териб қайтишди. Лутфулла қишлоғида узоқ
қолишни истамади. У бойчечакни кўрган, унга шунинг ўзи етарди.
Уларни Азимжон билан Назрулла Кўктошгача кузатиб қўйишди. Лутфулла болаларини
олиб, тўғри Кўктошдаги дўсти Турдиалиникига тушди. Кечқурунги рейс билан Тошкентга
учишмоқчи эди. Билет олишолмагач, эрталаб учадиган бўлишди. Турдиали кўнгли очиқ,
соддадил йигит экан. Рафиқаси Сабуранинг камгап, камсуқум ва мулойимлиги Гулбаҳорга ёқиб
қолди. Гулбаҳор Сабура билан бир зумда кўп йиллик қадрдонларга айланишди.
Эрталаб жўнайдиган бўлишгач, Гулбаҳор юкларини коридорнинг бурчагига жойлаб, устига
ўзлари терган бойчечакларни қўйди.
Кечқурун Лутфулла, Гулбаҳор уй эгалари билан ичкаридаги уйда чой ичиб, гаплашиб
ўтиришарди. Болалари эса уларнинг болалари билан нариги уйда тополон қилиб ўйнашар,
дамбадам Гулнозанинг «мана, биз терган бойчечаклар, мана бунисини ўзим терганман», деб
мақтанаётгани эшитилиб турарди.
Турдиали асли адабиётшунос олим эди. Кўп йиллардаи бери у ўз воҳасидан чиққан машҳур
шоиранинг ҳаёти ва ижоди билан шуғулланар, шу ҳақида илмий иш ҳам ёзаётганди. Ярим
кечагача улар Турдалининг шу ишлари билан танишиб, унинг ажойиб шоира ҳақидаги
суҳбатларини берилиб тинглашди.
Кейин Сабура уларга шу хонага жой солиб берди. Гулбаҳор нариги уйнинг ҳар қаерида
ухлаб қолган болаларини бирин-кетин олиб кириб, ўрнига ётқизди. Чироқни ўчиргач, диванга
келиб, эрининг ёнига ўтирди. Унинг бу сафардан руҳи кўтарилган, хурсанд эди. У ҳозир
эрининг қоп-қора сочларини, чарчаган, сўлғин юзларини жуда-жуда силагиси келарди. Шу пайт
эри қулоғига хафахон шивирлади:
— Гули... бойчечаклар йўлакда сочилиб ётган экан...
Гулбаҳор унинг овозидап қаттиқ ранжиганиии пайқаб аста ўрнидан турди. Секин эшикни
очди. Ҳақиқатан ҳам бойчечаклар йўлак билан битта бўлиб сочилиб ётарди. Болалари уни уй
эгаларига кўрсатаман деб, сочиб юборишган эди. Гулбаҳор полдан томирлари эзилган, узилган
бойчечакларни битта қўймай териб олди-да, хонага қайтиб кирди. Йўлакдан тушиб турган
ингичка нур ёругида юриб бориб, тўрдаги сервант устида турган гулдонпи қўлига олди.
Ошхонадан сув олиб келиб, бойчечакларни унга солди-да, эрининг рўпарасидаги сервант устига
қўйди. Яна оҳиста юриб келиб, Лутфулланинг ёнида чўзилди. . Энди у хаёлга ботиб, шунча
қийналиб етишган нарсаларини авайламагани учун қалбдан эзилаётган эди.
Улар эрта тонгда уйғонишди. Турдиали уларни аэропортгача кузатиб қўйди. Самолёт бир
неча дақиқа парракларини айлантириб, дириллаб тургач, асфальт йўлка бўйлаб югургилаб,
шиддат билан осмонга кўтарилди.
— Ахир ҳам бойчечакларни ташлаб келдинглар-а... — деди Лутфулла хотинига ўкинч билан
тикилиб.
— Войй... — деб юборди бирдан Гулбаҳор ачиниб. — Сервантнинг устида қолиб кетибди.
— Сиз шунақасиз-да, ўзи, — деди Лутфулла жилмайиб. — Атайлаб ташлаб келгансиз...
Эрининг гапи Гулбаҳорга тарсаки ургандек таъсир қилди. Унинг кўз олдидан сервант
устидаги гулдонда турган оқ-сариқ бойчечаклар ўтар, уларнинг қолиб кетганидан юраги
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|