www.ziyouz.com кутубхонаси
102
жизиллаб ачишарди...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
www.ziyouz.com кутубхонаси
103
Шойим БЎТАЕВ
ҚОРА ТУМАН
Субҳи козибда қўналға-мултажоларини тарк этиб бемаврид маскан-туманли тоғ сари йўл
олишган беш нафар отлиқ — гуруҳнинг бошида қовогидан қор ёғиб Холбўта борарди. Яланг
товони билан ахлат босиб олгандек бениҳоя тирриқланган, ичига чироқ ёқса ёримасди. Бунинг
боиси, яқингинада лак-лак шердил йигитлари билан сурону ваҳима солиб, юрт сўраб
юрганлиги-ю, бугун хўжасиникидан қувилган санқи итдек ярим тунда от ихтиёрини ўзига
қўйганча бетайин-бемаврид йўлга тушганлиги ҳам эмас. Йўқ, у мундайин дарбадарликдан ҳам
аччиқроқ хору зорликнинг таъмини татиган, шундаям олдинда маёқдай милтиллаб тургувчи
шуълага — умидга ишонган эди.
Ҳозир кўзлари қизариб-шишган, бетиним ўйлаётганидан пешонаси ғижимланиб-тиришиб
кетган, кўраётган нарсаси — Қора, қоп-қора туман омад ундан юз ўгирганидан нишон берарди.
Қора туман...
Саидмурод, қўрбошининг бевақт йўлга чиққанига ичи куйиб, аламдан тутаб келаётган
понсод, ройишсиз сўз бошлаганда Холбўта ана шундай кайфиятда эди:
— Бек, бўрига ўхшаб тентиб юрганимиздан кўра ўша лакотнинг
1
жонини жаҳаннамга
йўлламоқ даркор эди...
Холбўтанинг кўз ўнгидаги туман янада қуюқлашди. Қайрилиб қарамади. У кўнглида
яратганга муножот-муроқаба қилиб танига кучу қувват, кўзига равшан нур бериб, дилига тўгри
йўлга солгувчи ва элтувчи туйғу солмаганига ўксиниб борарди. Олис-олис манзилларда
илганган умид шуъласи аслида сароб у ўзича интилган, жангу жадал қилган озодлик қанчадан-
қанча бегуноҳ қонларни қурбонликка олди, мақсаду муддаосини адаштириб-айқаштириб
барини зулмоний, зулмат туманлик издиҳоми ичра нест-нобут қилди.
Холбўтанинг қайрилйб қарамаганлигию ўз ўй-хаёлларига ғарқ бўлиб кетаётганлиги
понсодга нописандликдек туюлди, ичидан қиринди ўтиб ўйларди: «Тугаб боряпти-ю, димоғу
фироғига ўлайми? Куни битган — ўзи ҳам сезиб турибди чоғи, фақатгина унинг қони эвазига
қизилларнинг эҳтиромига сазовор бўлиш мумкин. Бусиз, у мени ҳам, бошқаларни ҳам ўзи
кетаётган жаҳаннамга элтади. Анаву валакисаланг тўрт йигит буни тушунмайди-ю,
қўрбошининг соясига ҳамон илгаригидек намоз ўқишади».
... Улар бир-икки соат олдин бу кеч тунашни мўлжаллаб боришган Хайит бадалнинг уйида
Закир лакот ҳам тўрт-беш киши билан ўтирган эди. Холбўта йигитлари билан кириб борганда у
нималарнидир валдирар, бошқалар эт ейишаётган эди. Гапи оғзида қолди, ранги паға бўлиб
кетди. Холбўтаям остонадан ўтгани йўқ, Зокир лакотиинг жовдираётган қўй кўзларига қаттиқ
тикилди, бир сўз ҳам айтмади, лакот бу қарашга чидолмай бош эгди.
— Эҳа куна
2
ҳамтовоқларимиз-ку! — Саидмурод шундай дейиши биланоқ Холбўта кескин
ўгирилди. Понсоднинг аллақачон Зокир лакотга мўлжалланган тўппончасининг учини юқори
кўтариб юборди, ўқ шипга тегди, тахмон устидан шувиллаб тупроқ тўкилди, кўрпачалар устида
иззату икромда ўтирган соқол-муйловли меҳмоннинг ичи тупроққа тўлсаям қимир этмади.
Холбўта тўппончани Саидмуроднинг белидаги ғилофга қайта жойлади.
— Эсиз... — ғўлдиради Саидмурод.
Холбўта унинг ўққа ачинаётганлигини англади, тишининг орасидан «чирт» этказиб
тупураатгандек:
— Садқаи сар, — деди.
У понсоднинг тўппончани ғилофдан сас-сабарсиз су-ғуриб олганлигини сезди-ю, унинг
1
Лакот — (шева) — иккиюз.
2
Куна — эски, кўҳна (шева).
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |