www.ziyouz.com кутубхонаси
106
деган ким? Билмайди, эслолмайди — гуё ваҳима ўз-ўзидан юрагини илкис забт этди қўйди.
Куфр ирқу миллатда, рангу тусда деб қачон миясига қуйишди? Ахир, бу иллат ўз миллатидан
бўлган лакотларнинг кўнглида ҳам иркит бойлаб ётибди-ку? Балки, куфрга қарши курашмоққа
бел боғлаган қўрбошининг ўзида ҳам бу машъум иллат мавжуддир?!
Қора, қоп-қора туман... Қоп-қора, қора туман...
Оқ найзаси ложувард осмонга санчилиб турган қоянинг остига етиб келишди. Отларни кўм-
кўк барра ўтлар ўсиб ётган рақбада яйдоқ қолдиришди.
Анча олисда, қоя этакларида ёйилиб, ўтлаб юрган қўйлар жимитдеккина куринар, чўпон
қийқириқларининг акс-садоси дамо-дам зўр-базўр қулоққа чалинарди.
Холбўта моғорлагандай қора харсанг тош устида қовоқ уюб ўтирарди. «Йигитларга қандай
жавоб бериб юборсам экан, — ўйларди у. — Майли, бошлари оққан томонга кетишсин.
Тўртталаси — Самад ҳам, Комил ҳам, Манноп ҳам, Ҳамид ҳам тоғни урса талқон киладиган
бақувват йигитлар. Уққа учган, кочиб кетган, хоинлик қилган, ҳатто бир бириниям отиб қўйган
тўданинг
қолган-қутгани.
Садоқатларини
сўнгги
лаҳзаларгача
намойиш
этмоқчи
бўлаётганликлари юз-кўзларидан аён. Айниқса, Ҳамид... Хатти-ҳаракатларида жазму жазава
мужассам. Лаби устини эндигина ирилар қоплаган бу йигит юрагида қандай дарслар оқиб
ётибдикин?.. »
Холбўта бу йигитларни ҳар бирининг ҳаёти учун қайғурар, айни дамда, ўзим ана шу
чўпончалик бўлиб, айтганларини югуриб-елиб бажо қилардим, одамларнинг юзини кўрмай ана
шу тоғу тошларда юраверардим, юраверардим, деб ўйларди... Сал ўтмай бу худди болаликдаги
каби хомхаёл эканлигини фикр қилиб инграб юбораёзди...
— Бек, хаёлга толдингиз? — Саидмутрод ариқнинг нариги томонида, отлар ўтлаб юрган
рақбада тик тургача Холбўтага ўқдек нигоҳ қадаб сўз қотди.
— Тўғри айтдинг Саидмурод, хаёлга толдим, — бошини кўтармай, хомуш жавоб қайтарди
Холбўта. — Ҳаммамиз ўз йўлимизга кетиб, тарқасак, яхши бўларди, деб ўйлаяпман... Йўқса,
изимиздан барибир таъқиб қилишаверади...
Саидмурод билдирмай қўлини тўппончага узатди. — Буни барвақтроқ ўйлаш керак эди, бек,
— деди ғазабдан кўкариб. — Бизни тарқатиб юбориб, ўзинг қизилларга бориб
сотилмоқчимисан, — бирдан сенсирашга ўтди. — Йўқ, анойини топибсан. Ҳали Зокир лакотни
отиб ташлашга қўймаганингнинг боисиниям энди тушундим. Улар сени сақлаб қолишади,
кейин бизни битта-битта тутиб берасан. Ниятинга етолмайсан, бек!
Холбўта бошини кўтарганда Саидмурод ўқ узди. Қўрбошининг ранги пага бўлиб кетди.
Нариги томондаги рақбада чўзилиб ётишган Комил билан Ҳамид сапчиб туриб кетишди ва
дарров нима гап-сўзни фаҳмлаб, Саидмуродга ташланишди. Саидмурод иккинчи ўқни отишга
улгуролмади, қўлини орқага қайириб, тўппончани тортиб олишди. Шундаям понсод паст
тушмас, йигитларни болохонадор қилиб сўкарди.
Холбўта қонга бўялган чап кифтини ушлаганча ўша-ўша ҳолатда ўтирган кўйи:
— Қўйворинглар, — деб фармон берди. — Тўппончасини қайтиб беринглар.
— Бегим... — қичқирди Ҳамид.
— Холбўта битта гапиради, — деди қўрбоши оқсоч чўққиларга термулиб, сўнгра
тўртовлонга қарата сўзлай бошлади.
— Сизлар азаматсизлар, — деди. — Ҳамма топшириғимни бекаму кўст бажаргансизлар.
Энди фақат бир ўтинчим. бор. Бу ҳаммасидан муҳим. Ўлганимдан сўнг танимни хор
этмасинлар, ҳар кимларнинг қўлига тушмасин. Анавулар, — у Саидмуродни бош иргаб
кўрсатди, — фойдаланиб қолишмасин. Ўлган одам топшириқ беролмапди, шу боис тириклар
кучли, шу боис ўтиниб турибман сизларга...
Холбўта қиблага юзланди.
Муножот-муроқаба...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |