www.ziyouz.com кутубхонаси
107
Сўнг могорлангандай қора харсанг тош устига қандай ўтирган бўлса шу ангиз ўтирди —
Понсод, — деди ўз жойидан қимирламай турган Саидмуродга. — Бугун кўз олдимни негадир
қора туман босиб келаверди. Кўнгил сезар экан-да. Мана энди, анча тиниқлашгандекман...
Ҳамма билади — ҳатто ана шу тоғу тошлар, булутлар ҳам билади, сан маним энг якин кишим
эдинг. Энг яқин киши... Кора туман боисини энди англадим...
Айт, ўз ишонганинг хиёнат қилса тирикликнинг, курашмоқнинг зарра қиммати борми? Агар
шундай хол рўй бергудек бўлса, шунинг ўзи ўлим эмасми? Сен менга ўқ узмаёқ ўлдирдинг,
бугун. Эркак одам бир марта дунёга келади. Бир марта ўлади. Мен ўлдим. Мени хиёнат
ўлдирди. Саидмурод понсодга тегинманглар, — деди йигитларга. Кайга кетса кетсин. Сизлар
билан бирга бўлмасин. Сизлар менинг ўтинчимни адо этинглар. Энди бошлаган ишингни
охирига етказ, Саидмурод. От, яхшироқ нишонга ол. Кетма-кет ўқ уз. Тўппонча отишни ўзим
ўргатганман-ку сенга. Қўлинг титрамасин. Айтдим-ку, сенга қўл тегизишмайди, деб... Бошинг
оққан томонга кетаверасан, дедимку...
Саидмуроднинг аъзои бадани, оёқлари қалт-қалт титрар, пешонасидан шаррос тер қуйилар,
ҳалиги газабу жазму жазавасидан асар ҳам қолмаганди. У қўрбошининг олдида ўзини ожиз-
нотавон ҳис этмоқдайди — бу туйғу илкис қаердан ёпирилиб келди, ўзиям ҳайрону лол.
Сониялар бурун Холбўтанинг занжалишдай туюлган қиёфаси бутун қудрати-ю, эаковати билан
кўз ўнгида яна устиворлашган эди. Тўппончасини майсалар ичра улоқтиргиси, қоя каби
харсангда қимирламай ўтирган Холбўта қаршисига тиз чўккиси келди — хайҳот, вақт ўтган,
шундай қилгудек бўлса, Холбўта унинг ўзидан воз кечиши, отиб ташлаши, лошини қузғунларга
ем қилиши турган гап эди. Қалбини қора хаёл чулғаган лаҳзаларни қанчалик сўкмасин-
қарғамасин, бефойда эди.
Понсод яна бир неча дақиқа шу ҳолда турса иродаси тугаб шармандаи шармисор бўлишига
кўзи етди, сукутдаги қўрбошининг гавдасини ғира-шира кўриб, нишонга олди...
Холбўта ҳамон қимир этмасди. Кетма-кет узилган икки-уч ўқ кўксини тешиб ўтди. Қўрбоши
гандираклаб кетди... Кўзи осмонга тушди. Увада булутчалар, қуёшнинг кўк тоқидаги бир тутам
нури аралаш-қуралаш гир-гир айланди, айланди, айланди... Чўққилар ер билан битта бўлди,
кунфаякун бўлди, ер каноралари-ю, сарҳадлари айқаш-уйқаш қоришиб, остин-устунлашиб
чашми ногиронига жамланиб келди тугади. Харсанг ёнига гуппа қулади.
Саидмурод бурила солиб қоча бошлади. Ортига саросар қарай-қарай ранги бўздек оқариб,
оёқлари бир-бирига чалишиб, йиқилиб, яна туриб, яна йиқилиб-туриб қочарди у нафасини бир
оз ростлагач, оти рақбада қолиб кетганлигини эслади, ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қўл силтаб яна
кетаверди... У узоққа кетмади. Кўздан пана жойга яшириниб йигитларнинг бундан кейин нима
қилишларини кузатиб турди қани, қаерга кўмишаркин?
Ҳамид хуржундан дастаси калта бел чиқарди. Тўрттала йигит булоқ бўйида қабр қазишди,
орадан бир соатлар ўтар-ўтмас улар бу ишни қойилмақом қилиб бажариб бўлишди.
Холбўтанинг усти-бошини ечиб олиб мурдани ювишди, салласини кафан қилишди. Барча расм-
русумларини жойига қўйиб дафн этишгач, нари кетишди...
Саидмуроднинг кўнгли тинчиб, қишлоққа йўл олди...
Эртаси куни тонг саҳарда у қўли боғлоқлик ҳолда олдинда келар, унинг ортидан отишга шай
тўппончасини маҳкам ушлаб олган кепкали киши, орқароқда икки отлиқ, энг орқада елқада
кетмон билан дўппи кийган икки ёш йигит келишарди. Улар бир-бирларига сўз қотишмас,
кепкали киши дамодам атроф-жавонига олазарак назар ташлаб қўяр. Саидмуроднинг сўзига —
Холбўтанинг тупроқ остида ётганлигига ишонмаётганлиги юз-кўзларидан аён эди.
Юра-юра булоқ бўйидаги қабрга етиб келишди, қабрнинг тупроги анча қотиб қолган,
марҳумнинг ҳақиқатдан ҳам кеча дафн этилганлигидан нишон берарди.
— Шуми? — сўради кепкали киши Саидмуроддан.
— Шу, — понсод бош тебратди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |