Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет108/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
108
— Кабрни очинглар, — буюрди кепкали киши. Йигитлар бунга қўллари бормай, истамайроқ 
туришарди.  
— Сизларга нима бўлди, чарчадиларингизми? — сўради кепкали киши.  
—  Шуни  очиб  ўтирмайлик, — сўзлашга  журъат  этди  йигитлардан  бири. — Ҳосияти  йўқ. 
Биримизмас-биримизга касри уради, бирор фалокатни бошлайди...  
— Мана бу алдаётган бўлса-чи?— Иккиланди кепкали киши Саидмуродга ишора қилиб.  
Йигитлар елка қисишди.  
—  Очамиз! — Қатъий  хулосага  келди  кепкали  киши. — Бугун  биз  унинг  понсодининг 
гапига  ишониб  ўлдига  чиқарсак,  куч  йиғиб  яна  бош  кўтариб  қолса-чи?  Майли,  бир  кўрайлик, 
кейин яна кўмиб қўяверамиз.  
Қабр  тупроғига  биринчи  бўлиб  ўзи  кетмон  урди.  Отлиқлар  ва  йигитларнинг,  ҳатто 
Саидмуроднинг  ҳам  ранги  бўздай  оқариб  кетди.  Иш  анча  қизигач,  улар  кўникишди,  бир-
бирларининг қўлидан кетмонни олиб, чеккага ботмон-ботмон тупроқ улоқтираверишди.  
Саидмуродгина миқ этмай уларнинг ишини кузатиб, кеча Холбўта ўтирган моғорлангандай 
қора харсанг тош ёнида тик турарди.  
Улар  анча  вақт  қабрдан  тупроқ  чиқариб  ташлаш  билан  машғул  бўлишди.  Саидмуроднинг 
назарида  эса  бу  ишнинг  ҳеч  чек-чегараси  кўринмаётгандек,  йигитлар  имиллагандан 
имиллаётгандек бўлиб туюларди.  
Охири мурдани тортиб чиқариб чуқур лабига чалқанча ётқизишди.  
Саидмуроднинг  кўзлари  шохкосасидан  чиқиб  кетаёзди  марҳумнинг  усти-боши  эгнида  эди, 
ҳа-а,  Холбўтанинг  ўқ  илма-тешик  қилиб  ташлаган  чопони...  учи  қайрилма  этиги...  Унга 
тузукроқ назар солиб, тиззаларидан бутунлай мадор кетди, юраги ортга тортди, негадир қусгуси 
келди—  Холбўтага  мутлақо  ўхшамайдиган  соқолли  отбош  кишининг  пешонасини  нақ 
ўртасидаги  ўқ  ўрни — ўрачадан  сизиб  чиққан  қон  кўзларини,  юзидаги  чуқур  ажинларни 
тўлдириб, қотганди.  
Саидмуроднинг ичаги огзига келтандай ўхчий бошлади, қув-қув йўталди.  
—  Шуми? — сўради  кепкали  киши  ҳам  қандайдир  истеҳзо  билан,  ҳолбуки,  у  Холбўтани 
яхши танирди.  
—  Шу-у...  шу-у... — Саидмурод  адои  тамом  бўлиб,  беихтиёр  музхона  ўртасида  тургандай 
қалт-қалт  титрай  бошлади.  У  шўрлик,  садоқатли  йигитлар  тун  чоги  қабрни  очишиб, 
Холбўтанинг  лошини  олиб  кетиштанини,  унинг  ўрнига  бошқа  бир  кишининг  жонини 
дорилбақога жўнатиб, кўмишганини тасаввур ҳам қилолмасди. Кўзларига ишонмасдан қарарди 
йўқ,  бу  ҳақиқатдан  ҳам  Холбўта  эмас,  кўпинча  шу  яқин-атрофда  қўй  боқиб  юрувчи  чўпои 
Суннат ака эди. Ҳа-а, ўшанинг ўзгинаси эди! 
Шу  пайт  кутилмаган  ҳолат  юз  берди.  Уликнинг  яқинрогида  турган,  ҳали  қабрга  кетмон 
уришга  ботинмаган  йигит  илкис  лош  ёнига  чўкка  тушди.  Шоша-пиша  унинг  қўлларини 
кўтариб,  кўзларига  яқинроқ  келтирди,  ўз  чопонининг  бари  билан  марҳумнинг  юзида  қотиб 
қолган  қонни  арта  бошлади.  Хатти-ҳаракатлари  телбаёна  эди.  Конни  буткул  артиб  бўлмай 
«тоғажон», деди-ю, ўзини ўликнинг устига ташлади... ўкраб-ўкраб йиғлай бошлади.  
Бошини гурс-гурс ерга урди, ёнида турганлар зўр-базўр кўтариб олишмаганда, ким билсин, 
оқибати  нима  бўларди...  Йигит  ўзини  ушлаб  турганларнинг  қўлидан  юлқиниб  чиқди,  ёввойи 
шиддат,  важоҳат  билан  Саидмурод  понсодга  отилди.  Энг  аввал  унинг  соқолидан  бир  тутам 
юлиб олди, сўнт кўзига чанг солди. Беш одам қутургандан-қутуриб бораётган йигитни бу сафар 
осонликча бўйсиндиришолмади.  
—  Тоғамни  топиб  бер,  газанда! — дерди у. — Топиб  бер!  Сенга  нима  ёмонлик  қилганди? 
Топиб бер дейма-ан, онангни...  
Йигитнинг  куюнишлари  ҳамманинг  юрагини  далва-далва  қилиб  юборди.  Бошлиқ  кўз 
ёшларини кепкасига артарди... Отлиқлардан бири эгасиз қолган сурувни қидириб кетди...  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет