www.ziyouz.com кутубхонаси
111
бош узумни унга ташлаб кетди. Хаёлида шу манзара михланиб қолди. Олислардан истиқболига
югуриб келаётган нозиккина қиз... Қўлидаги узумни ташлаб, ортига қайтаётган қиз...
Кейин... бир сафарги куз хаёлида қолган. Уша хотирасида қолган ягона куз. Колхоз боғи,
жарлар орасидан мунгли оқаётган сой. Шох-бутоқларида тинимсиз «чирқ-чирқ» қилаётган
қушлар. Атроф сокин, - одамзоднинг тиқ этган товуши эшитилмайди. Шу қиз иккаласи жийда
теришга, жийда хазанакка чиқдилар. Иккалови жийда излашга тутиндилар. Жийда дегани қани
энди топила қолса. Сабаби - жийда аллақачонлар орқалаб олиб кетилган. Фақат шох остида
шитир-шитир этган хазонлар орасидан аҳён-аҳён чирик жийда ҳиди гуркирайди. Баҳорда тўлиб-
тошиб, кўпириб оқаётган сойда энди тиниқ сув жилдирайди. Одамлар боғлардан кўчиб бўлган,
ёздаги гавжум клублар ёлғиз, сўник! Ҳозир ҳам қулоқлари остида ўша сукунатнинг овози
жаранглайди. Улар ўшанда куз сукунатига бирга қулоқ тутдилар. Тугаб бораётган куз уларга ял-
ял ёнган баҳордан аълороқ бўлди.
Ахир, қачон, қачон бу кунлардан қайтиш бўлди? Қачон ахир?
У хом сут эмган банда, бундан ҳам бахтиёрроқ, бундан ҳам тотлироқ онлар келажак, бундан
ҳам гўзал кунлар бўлажаклигига қатъий ишонган эди.
Яна улар бир сафар тонгни бирга қарши олдилар. Тонг чоғи қалбида кечган ҳисларни,
кўнгил ҳолатини бирга-бирга тонг кутганлар айтсин!
Қиз унинг пинжига суқилганча, ғалати ҳислар қуршовида пичирлади
— Айтинг, айтинг, киши ҳеч ўзи севган, ишонган нарсасига хиёнат қилмайди-я!
У ҳа, деди, ўша пайтда ҳа, дер эди! Ҳозир-чи? Қачон ўша кунларга хиёнат бўлди? Энди
орадан кўп йиллар ўтиб англаса, қиз ўшанда ўзи ишонган, ишонмаган, шубҳа қилган саволларга
ундан жавоб излаган экан.
«Ээ, кечки поезд, кечки поезд, севиклийимни олиб кетдинг-а!»
Пластинка чарчамай айланади, тинмай айланади, рельсларни тарақлатиб поезд елиб ўтади.
Темир йўл бўйидаги кўм-кўк майсалар, девонагуллар ўтиб кетаётган поезд зарбидан титранади.
Қиз курсига чўкканича, рўмолчасини ўйнайди. Бир йигитга, бир ерга қарайди. Йигитнинг
эса юраги негадир хижил. Ҳозир ҳам ўша пайтда нега ичи хижил бўлганлигини, кўнглидан
нималар кечганини аниқ айта олади бу қиз унинг келажаги эмас эди! Ҳовир ўзини-ўзи
топтагиси, тепкилагиси келади. Хўп, келажагинг ким бўлди, нима бўлди, галварс?!
Қиз ўшанда ётоқхона курсисида ўтирганича, рўмолчасини ўйнаганича машъум ҳақиқатни
айтди. Бўлгани бўлди, деди, энди нима қиламиз, деди. Ушанда у қулоқларига ишонмади.
Хонада уёқдан — буёққа юрди, бошини чангаллади.
Қиз ўрнидан турди.
- Нега бунчалик эзиласиз, нари борса... - қиз ғарибгина жилмайди.
- Нари борса, тўй қилармиз дегин, а, сени... — У шунда одобнинг барча чегараларидан
чикди. Кабиҳ сўзни огзига олди. Ўшанда, бир оз кейин ҳам ўша сўзни айтганига пушаймон
бўлган эди.
Қиз беихтиёр йигит қаршисига борди. Тили калимага келмади, титради. Унинг эса жаҳли
бўғзига келди, қаршисида турган қизни итариб юборди.
Қиз ерга муккасидан тушди. Аста туришга интилди. У қизга қарамади, сапчиб чиқиб кетди.
Эшик тарақлаб ёпилди.
Энди билса, ўшанда ёшликка, ўша кунларга хиёнат бўлган экан... Одамзот ношукурда,
ҳимматни билмайди.
Ёдида, бу машъум фалокатга тунлари, кунлари чора излаганлари... Ҳозирга келиб ўзини
оқлашга чора излаяпти.
Эсида, ўшандай кунлари ҳамкурси, «Чиқаркансиз, бир қиз сизни сўраяпти»», — деб қолди.
Шу пайт товонигача қалтироқ турди. Ичида қизни яна, койиди. Ташқарига чиқди. Дилида минг
бир баҳонани рўкач қилди. Деворга суяниб турган қизни кўриб, дарсдан кейин гаплашамиз,
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |