www.ziyouz.com кутубхонаси
116
ҳеч тушгинг келмасди. «Мана шу қирдан ошайлик, кейин сен минасан», дердим мен ҳам инсоф
билан. Калтабақай бўлгани учун қирга секин кўтариларди. Мен атайлаб эшакни ниқтаброқ
ҳайдаб, ундан ўзиб чиқардим-да, ошуғдан ўтгач, энишга қараб қўшоёқ оттириб чоптирардим.
Халалаб чоптираверардим. Давлатбой у қирдан кўринганда мен бу қирдан ошаётган бўлардим.
Жўрам қораси кўрингандан муштини ўқталиб сўкииа кетарди, етиб олсам бурда-бурдангни
чиқараман, дерди. Мен унинг жаҳлигаям ишонмасдим, тўхтамай кетаверардим. Кейин у
ялинишга тушарди: «Ҳой, Амрилло, секинроқ ҳайда, етиб олай, мингашиб кетамиз, тўхтагин!»
Ишонармидим бу гапга — эшакка хала босганча кейинги қирдан ҳам ошиб кетардим. Шу
пайтлари сезардим орқамдан Давлатбой югуриб келяпти, етиб олса аямай урса керак лекин
хайриятки эшак дидни олади — жуда илдам. Мен қишлаққа етиб келганда Давлатбойнинг
қораси ҳаливери кўринмаган буларди. Уйнинг туши-тўпрайига келганда эшакдаи ирғаб тушиб,
ипини йиғиштириб боглардам-да, орқасига хала-чўп билан бир уриб уйига ҳайдаб юборардим.
Билардимки, эшак албатта, уйини топиб айвонига кириб боради.
Эртаси тонг саҳар тағин қишлоқшшг оёгидаги зардоли остида Давлатбойни кутиб турардим.
Менга кўзи тушиши биланок у узоқдан дагдага қилиб, сўкиниб келар, уриб ўлдираман дерди
нуқул. Мен ўзимни бечораликка солардим жон Давлатбойжон, ўзинг биласан, сендан бошқа
кимим бор, бошқа ишонадиган одамим йўқ-ку, ўзинг билиб туриб қийнайсан-а. Майли, ўл
десанг ўлайин, лекин харом ўлдирма. Шўрлникнинг дарров авомлиги тутарди. То менинг
олдимга келгунча жаҳлидан тушиб, раҳми келиб, бошқа қиёфага кириб қолар эди, чинакам
ачинар эди менга. Эшакдан тушиб мени миндирарди. Одам кўп яёв юрса бақувват бўлади, деб
қўярди. Бориб етгунча аяматиго миниб кетардик. Қайтаётганда эса... яна худди кечаги ҳол
такрорланарди эрталаб ҳам ўша аҳвол — ҳар кунгидай ўларманлик қилиб “кечиргин” деб
ялиниб туриб олардим. Давлатбой кеча қандай кечирган бўлса, бугун ҳам шундай кечириб
юбораверар эди. Жуда ҳайрон қолар эдим. Баъзан ўзимни ҳам койиб қўяр эдим. Начора,
ишонувчан, одам бўлса ўзидан кўрсии деб қўл силтаб кетаверардим. Шундай қилиб нақ икки
йилни ўтказдик. Икки йил ҳар куни уришиб, ҳар куни ярашдик. Кейин мен ўқишга кирдим,
ҳисобчи бўлдим ҳозир кўриб турганингиздай табелчиман. Давлатбой эса ўша кезлариёқ ўқишга
парво қилмадп, ўзини кўпкарига урди. Даромадиниям кўпкаридан орттирди, лекин оч яшамасди
— ҳар маҳал дастурхони обод бўлди. Бир қисим ўгиллариниям уйлантирди. Энди икковимизам
эллик учга кирибмиз, Кеча кичик ўглининг олишаётганига қараб, бундан қирқ йил бурунги
Давлатбойни кўргандай бўлдим, кейин қурмағурнинг ўзи эсимга тушди тип-тикка бўлиб колган
қомати, юриб кетаётганда бирдан тиззасининг косаси тойиб кетиб оёги қотиб қолиши, бечора
вой-войлаб ўтирасолиб, ишқалаб-ишқалаб бир амаллаб кўзни ўрнига солишию сўнг ҳеч бало
кўрмагандай кетавериши кўз олдимга келди. Нега зарил экан, дейман-у, тагин ўйлаб қоламан
Нега бунақа одам, а?! Тавба, нега бунақа ўзи?!
Бир нарсага бугун ҳам имончим комил агар Давлатбойни ҳозир бориб ҳам мактасам билган
амалини қилади. Эсли-ҳушли бўлгани билан гупуртирсам агар, ниманидир қанириб, ниманидир
синдириб, ишқилиб ўзининг хуморини ёзади. Ҳа, ҳозир ҳам кучи кўп унинг.
Мен эса... Мен бутунлай бошқа одам, ундай паҳлавон бўлолмайман, ўзимни қаттиқ
авайлайман.
Давлатбойнинг эса қариб-қартайишини ҳеч тасаввур қилолмайман. Нафасимни ел учирсин-
у, кучи тошиб, қутурибми, ё бир жойдан тушиб кетибми... жон топширса керак деб ўйлайман.
Кечиринглар, жўралар, жўралармас, ёронлар, гапимнинг охири мунглирақ бўлиб кетди. Кеча
жўрамнинг кичкинаси Санжарчани кўриб бир ўйчан тортган эдим-да, Давлатбойнинг бир-
иккита қизиқ ҳантомалари эсимга тушиб кетди, холос. Ҳар хил одам бор экан-да ер юзида
яшайвераркан, ҳаммаси меники тўғри деб. Ҳай, майли, биродарларим, ҳаммамиз ўтиб кетамиз
дунёдан!..
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |