www.ziyouz.com кутубхонаси
118
Сўнг яна одатий сўзсизлик даврага қалқиб, юз йиллардан бери бир-бирини излаб юрган,
интизор-интизор нигоҳлар учрашди.
— Туркиқда чиққан «Қуръони карим»ни келтирдим.
— Ничик, яхши, — қиз «Қуръони карим» ни пешонасига суриб тавоф қилиб нари сурди.
— Кўрмайсизми?! — Озодбек ҳайрат ва меҳрга тўла қорачуқларини қизнинг ой юзига
тикди.
— Ахир, — негадир қиз гапиролмай кўзини ерга тикилди.
— Устун...
Йигит унинг, таҳоратни янгиламоқ керак, деган андишали иддоасини тушуниб, қийиқчага
тугилган бир таҳлам сувратни қизга яқинроқ суриб:
— Унда буни кўринг, — деди.
Дизнинг тахёси остидан қочишга чоғланган сочлари беда ва ажириқлар устида яқинда пўст
ташлаган илондай ялтираб ётарди. Шойи кўйлагининг кенг этаги тиззалари устидан осилган,
оёқларининг остида, баҳорий чечаклар ва камалак ранглари мужассам гулчамбардай ёйилиб
ётарди.
— Бу ман, бу жўрам Султонбей, — деди Озодбек Бибилар ойининг елкаси оша сувратларга
тикилиб.
Қизнинг бўйинларидан, сочларидан баҳорий дала чечакларининг бўйлари анқирди.
Йигитнинг боши айланиб, кўзлари сузилиб, қизга бир сўз деди:
— Мен Амриқо, Фаранг, Олмон юртинда бўлдим, лекин ҳеч ерда юртимиздай бехиштий
жой, иношундай мафтункор чирой кўрмадим, — деди зўр ҳаяжон билан.
Йигитнинг дабдурустдан бундай дейиши Ойбибига огир ботди, хаёли ёмон нарсаларга
кетди.
— Начун бундин ёмон гапларни қиз болага ойтасиз?! Ҳозир тураман-у, кетаман.
— Товба қилдим, дилим касилсин.
Қизнинг жаҳлидан кулгусини зўрга босган Озодбек, бугун атайлаб кийиб келган Шерозий
папахини тўғирлаб қўйди. Шу он қўли муаттар бўйлар таратиб ер узра ёйилиб ётган сочларга
тегиб ўтди. Бир лаҳзада келажакдан яхган кунлар тилаган икки кўнгил, икки ҳавасманд ошиқ
бир-бирига сўзсиз тикилиб қолди, гўё икки юракнинг қони, ҳарорати, руҳи қуюлиб келиб бир-
бири ила қовушишга интиларди. Ойбиби бугун ўзгача ясаниб — оқ яктақ устидан беқасам
қалами чакмон кийган йигитга бир чимрилиб қараб, нозик бир иштибоҳ ила соч ўримларини
орқасига ўтказиб юборди. Озодбек туманлар ичра адашган сайёҳдай мунгли ва нажотли, азиз
бир жуфт қора кўзга тикилиб, нечундир юрак-юрагидан бир оромсиз ҳижрон ҳис қилди.
Чиройли юзига табассум баҳор жилғаларидай тез ёйилди, ихчам соқолини силаб, борлиқнинг
кундуз дунёсида адашиб порлаётган мунаввар ёғдуда ой томон эгилди.
— Султонбей жўрамиз баҳорда келмоқ ваъда қилғон. Галсин, сизди гўриб би-ир куйсин.
Бибилариинг ойи қизариб, ой юзини яширмоқ ниятида яна қуйироқ энгашди.
— Булар Ҳофиз, Румий, Замахшарий ва Нажмиддин Кубро қуллиётлари. Тубандаги маним
сувратларим.
— Идоравий маршрута дагани надур?
Озодбек бу гапни эшитиб, белбоғи устига қовуштириб ўтиргап қўлини ёйиб, ҳайрон-ҳайрон
тикилди. Юз ифодаси тез ўзгариб сўлғин тус олди.
— Бу гап китобда айтилғонми? — дея қизнинг қўлидаги китобга энгашиб қаради.
— Беҳос ёдима тушди. Солижон оғам жўралари билан шу хусусда жўп сўллашади.
— Бу сўзни айтмоқдан сақланмоқ лозим, акс ҳолда оғангизнинг ҳаёти хавф остида қолади.
Савдогар, мулла-эшон, мадраса толиблари ва ёш хиваликлар — идоравий маршрута, яъни
таъсис кенгаши ҳаракатининг асосини таъмин қиладур. Бу ҳаракатга вақтида Полвонҳожи
Юсуф ўғли раислик қилғон. Хон эса ҳаракатнинг душмани ён беришни истамайди чоғимда,
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |