Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет16/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
16
Ўлмас УМАРБЕКОВ 
 
МЎЪЖИЗА 
 
Бокс  бўйича  жаҳон  чемпиони  Пўлат  Рўзиев  навбатдаги  учрашувдан  ҳаргалгидек  қувноқ 
қайтди. Кузатиб келган икки машина ишқибозлари, қанча хоҳлашмасин, уйга киришмади.  
— Тураверсин, биратўла тўйда очамиз! — деди кимдир ҳазил қилиб.  
Пўлат  улар  катта  кўчага  чиққунларича  орқаларига  қараб  турди,  кейин  эшик  қўнғироғини 
босди.  
Қўнғироқ  чалиниши  билан  дарвоза  олдига  югуриб  келадиган,  эгасини  таниб 
жилпанглайдиган кичкина лайча итлари бу гал келмади. Пўлат бир-икки чақирди: 
— Барлос! Барлос! 
Ит  овоз  бермади.  Пўлат  ҳайрон  бўлиб,  дарвоза  тагига  қаради,  шунда  эшик  очиқлигини 
кўрди.  
Ичкарига  кирганида,  итлари  ўзининг  катта  сим  катаги  ичидан  қулоқларини  диккайтириб 
унга  қараб  турганини  кўрди.  Айвон  зинасидан  эса  адаси  ҳассасига  таяниб  оҳиста  тушиб 
келарди.  
«Итни нега қамаб қўйишди?» — хаёлидан ўтказди Пўлат.  
— Ада, тушманг! Эшик очиқ экан! — қичқирди у ва югуриб бориб адасининг қўлтиғидан 
олди.  
— Қалай, яхши ўтдими учрашув? — сўради айвонга кўтарилар экан адаси.  
— Жуда! Одам кўп бўлди. Зал тўлиб кетди. Ректорнинг ўзи олиб борди учрашувни.  
— Ҳа, яхши. Ойинг мошкичири қилиб кетган. Тўлиқ турибди қозонда.  
— Овқат емайман, — жавоб қилди Пўлат уни кўрпачага ўтқизар экан.  
— Ректор қўймай бир пиёла чойга таклиф қилди. Бир пиёла чой зиёфатга айланиб кетди.  
Пўлат ичкарига, ўз хонасига кириб, ечинди, ювиниб, уй кийимларини кийди ва адаси ёнига 
чиқди. Шунда у телевизордан кўз узмай ўтирадиган одам, бу гал қўймаганини пайқади.  
— Тузукмисиз, ада? — сўради ташвишланиб.  
—  Яхшиман, — фотиҳага  қўларини  ёзди  адаси, — Қани,  омин!  Умринг  узоқ,  мартабанг 
баланд бўлсин. Ҳар қандай бало-қазодан худони ўзи асрасин. Облоҳу акбар! 
Пўлат қўлларини юзига суртиб, сўради: 
— Ойим қанилар? 
—  Ойинг  касалхонага  кетди... — адаси  яна  нимадир  демоқчи  бўлди-ю,  айтишга  қийналиб 
йўталди.  
— Нега? — сўрашга мажбур бўлди Пўлат сабри чидамай. У бир нарса юз берганини итнинг 
қамаб қўйилганидан сезган эди. Келди-кетди кўпайса уни қамаб қўйишарди. Нима бўлдийкин? 
Сўнгги  йилларда  уни  хавотирга  соладиган  нарса  адасининг  юрак  касали  эди.  Лекин...  Лекин 
адаси рўпарасида ўтирибди. «Ким касалхонага тушди?» 
— Нега касалхонага кетдилар? 
— Ойдин... Ойдинхонинг уйларининг олдида машина уриб кетибди.  
— Нима?! — Пўлат ўрнидан туриб кетди.  
— Безовта бўлма, — юпатган бўлди адаси.  
— Қаттиқ урмабди. Оёғи, бели озгина лат ебди.  
— Қачон? 
— Пешинда.  
Пўлат ичкарига кириб, бир зумда кийиниб чиқди.  
— Қайси касалхонада? 
— Эски ТошМИда. Ойингни кутмайсанми? — сўради адаси.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет