|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
19
унинг кимлигини билишибди. Телефон қилишлари билан ҳаммалари касалхонага югуришибди.
Яхши ҳам Қундузхоннинг эри уйда экан. Машинасида олиб борибди. Келишганда операция
энди бошланган экан.
— Урган ким экан?
— Ҳеч ким билмайди. Биронта янги чиққан бойваччалардан бўлса керак-да, — деди энсаси
қотиб Қундузхон. — Бўлмаса рухсат йўқ кўчага кирадими?! Одам уради-ю, тўхтамайдими?!
Олдин шофёр бўлганда тўхтарди, тушиб ёрдам берарди. Топгани тешиб чиқсин, ер юткурнинг
умри қамоқда ўтсин!
Пўлат индамади. Дилида унга қўшилди. Одамгарчиликни йўқотган, ўзи ярадор қилган
одамга ёрдам қўлини чўзмаган бир маҳлуққа бу қарғишлар оз эди. Лекин қанча қарғашмасин,
сўкишмасин, фойдаси йўқ. Фалокат юз бериб бўлди.
Дарвозанинг ёнида иккита телефон-автоматлардан ҳайтовур биттаси ишлайдиган чиқиб
қолди. Қундузхон узоқ гаплашмади. Онаси тузукмиш. Лекин жаҳлидан ўзини тиёлмай
ўтирганмиш. Санобар опа ўша ерда эканлар. «Тангангиз борми?» — сўради Қундузхон
Пўлатдан. У қўлиии силтади. Қундузхон эри билан гаплашди чоғи, дарров келишини буюрди.
— Овқат қилиб келай, — деди трубкани илиб Пўлатга. — Ойдин ейолмаса ҳам врачлар,
ҳамширалари ер. Яхшироқ қарашади.
Орадан беш соатча ўтганда навбатчи врач уларни Ойдиннинг олдига таклиф қилди. Ойдин
махсус кароватда ётарди. Бошидан белигача у қолипга солинган, чап оёғи тахтакач устига осиб
қўйилган эди.
— Ойдинхон! — деди секин навбатчи врач. Ойдиннинг битта қора чизиқдек бўлиб турган
узун киприклари ёйилиб, кўзлари оҳиста очилди. Бир-бирига ёпишиб турган қонсиз лаблари
қалтираб кетди. Афтидан у бир нарса деди, аммо овози чиқмади, лаблари очилмади.
Қундузхон ўзини тутолмай ҳўнграб юборди-да, эшикка отилди.
Пўлат кароватга яқинлашди.
— Хафа бўлманг, Ойдин. Шу кўргулик бор экан. Профессор операция яхши ўтди, яқин
орада отдек бўлиб кетадилар, деди. Эшитяпсизми, Ойдин?
Ойдин секин кўзларини юмди ва бошқа очолмади. Оппоқ пешонасида тер томчилари
кўринди.
— Чарчадилар, — деди навбатчи врач Пўлатжоннинг тирсагидан олиб. — Дам олсинлар
энди.
— Мен шу ердаман, доим ёнингизда бўламан, — деди Пўлат ва ўз-ўзидан кўзларига ёш
қуйилиб кетди.
— Қанча ётадилар қолипда? — сўради эшикка чиқишганда навбатчи врачдан.
— Камида икки ой. Профессор нима дедилар, билмайман. Аҳволари оғир. Аммо омон
бўлишларига шубҳа йўқ.
— Раҳмат, — Пўлат кўзларини артди.
— Ҳавотир олманг! Нима лозим булса, қиламиз. Навбатчи врач хайрлашиб, палатага кириб
кетди. Ўша куни Пўлат ярим кечада уйга қайтди. Эртасига ҳам, индинига ҳам. Умуман, шу
кундан бошлаб унинг ҳаёти, фикри-зикри Ойдин ётган касалхонага боғланиб қолди. Бир кун
келмаса, бир кун шипга тикилиб ётган Ойдинни кўрмаса, кўнгли жойига тушмайдиган бўлиб
кетди. Навбатчи врач ваъда қилганидек, профессор ҳам, бошқа шифокорлар ҳам, ҳамма-ҳамма
нима лозим бўлса ақллари, тажрибалари етганича шуни қилишди. Икки ой ўтиб, Ойдин бошини
қимирлатадиган, ҳатто оз бўлса ҳам кўтарадиган бўлди. Аммо жойидан қимирлай олмади.
Профессор овутди:
— Бирданмас-да, қизим! Секин-секин! Оз-оз!
Пўлатга ҳам шу гапни айтди.
Нима бўлмасин Пўлат анча хурсанд эди, энг муҳими шифокорларнинг гапларига қаттиқ
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|