|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
22
— Борганда айтиб бераман. Ишим яхши. Хўп, соғ бўл.
Исмат Пўлатнинг елкаларидан қучоқлаб хайрлашди. Ўртоғига қўлининг учини узатиб,
бошини билинар-билинмас эгиб қўйди.
— Бойвачча бўлиб кетибди-ку! — деди Пўлатга ўртоғи йўлга тушишганда.
— Шунақага ўхшайди, — қўшилди унинг гапига Пўлат. — Бўлсин! Ўзига тўқ одам қанча
кўп бўлса, шунча яхши.
— Албатта, албатта... Фақат уйидан нефт ё тилла чиққан одамга ўхшайди. Осмонда, майли,
қандини урсин!...
Пўлат кулиб қўйди. Мусобақаларга қатнашмай қўйгандан бери, бунинг устига спорт
қўмитасидан кетганидан кейин унинг даромади сезиларли даражада камайган эди.
Чемпионликка олган мукофоти тугаб бўлган, ақлли одамларнинг маслаҳати ва тўй муносабати
билан ярмини ўз вақтида керакли уй-жиҳозлари, кийим-кечагу, дон-дунга сарф қилинган,
қолгани ўз қадрини йўқотиб, адасининг омонат китобчасида ётарди. Ота-онаси, ҳушёр одамлар,
унинг қисилиб қолганини сезишиб, уй ҳаражатларини қирқишди, худди студентлик йилларидек
унга чўнтак пули чиқаришди. «Чўнтак пули»га зарурат борлигини у Қундузхон пай-суякни
қотирадиган бир ноёб дори қидириб қолганида жуда аниқ ҳис қилди. Профессор Ойдинга шу
доридан укол қилишни маслаҳат берибди. Пўлатнинг бир таниши дорини олис бир қишлоқдан
топиб келди ва уялинқираб қўлдан олганини, йигирма минг берганини айтди. Пўлат юз минг
деса ҳам оларди. Индамай берди. «Қаерда ишлаётган экан?» — қизиқиб хаёлидан ўтказди
бойвачча танишини Пўлат.
— Қовун-тарвузни нима қиласан? — сўради ўртоғи ТошМИга етиб боришганида.
— Олиб кетавер, — таклиф қилди Пўлат. — Кафедрадагиларга сўйиб берарсан.
Ўша куни Ойдинни кўра олмади. Палатага ичкаридан ҳамшира қиз чиқиб қолди. Пўлатни
кўриб у бошини сарак-сарак қилди.
— Ҳаво айниганигами, кечаси билан мижжа қоқмай чиқдилар. Бел, оёқлари оғриди. Домла
буни яхшиликка деяптилар. Ишқилиб шундай бўлсин. Аммо, Ойдинхон чарчадилар. Ҳозир
ухлатиб чиқаяпман.
Пўлат касалхона тунга бекилгунча кутди. Ойдин уйғонмади. Навбатчи врачнинг гапига
қараганда, у анча тинчиган, оғриқлари ҳам босилганадек эди.
Уйга қайтаётганда дарвоза ёнида бойвачча таниши солиб қўйган қовун-тарвузларни кўрди.
Ўртоғи уйга ташлаб кетибди. Бойваччанинг ўзи эса айвонда адаси билан гаплашиб ўтирарди.
Кўчада, деразалари остида бир енгил машина қорайиб турганига кўзи тушган эди. Демак, ў,
бирдан унинг йўлида пайдо бўлиб қолган бойвачча келган экан-да. Яхшиликкамикан келгани,
ё? Пўлат нохуш хаёлни дарҳол ҳайдаб, айвонга кўтарилди.
— Саломалайкум!.. Ие, ие!..
Қора костюм-шим кийиб, оппоқ кўйлаги ёқасиви қора галстук билан кейинган Исмат
Ҳайдаров ўрнидан туриб унинг қаршисига юрди.
— Кечирасан, дўстим! Кундузи кўришмаганимиздан кейин шу пайтгача келмаганимиздан
афсусланиб келавердим!
— Яхши қилибсан! Кани ўтир!..
Улар ўтиришди. Фотиҳадан сўнг, Пўлат беихтиёр дастурхонга этибор берди. Бозорнинг
олди мевалари катта сопол лаганга аралаш қилиб солиб қўиилган эди. Иккита тақсимчада
хамири ёғлиқ учбурчак сомса турарди. Хонтахтанинг бир четида сочиқ билан уч-тўртта
баркашдек-баркашдек патир ёпиб қўйилган эди, У Исмат Ҳайдаров олиб келганини тушунди.
— Ойим қанилар? — сўради негадир кўнгли ғаш бўлиб.
— Холам ўчоқбошидалар! — деди Исмат Ҳайдаров.
— Ўртоғининг ошнинг харажатини кўтариб келибди, — жилмайди дадаси.
— Нима қераги бор эди?! — аччиғланиб сўради Пўлат.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|