www.ziyouz.com кутубхонаси
23
— Қизиқмисан? Ҳар куни кўришиб юрибмизми? Бугундан бошлаб энди ман сани
ёлғизлатиб қўймайман. Ҳали бир жойга олиб бораман. Майлими, амаки? Яхши одамлар
йиғилади. Бир ёзилиб келсин! Чойдан ич!
Исмат Ҳайдаров олдида турган чойнакдан ўзи чой қуйиб унга узатди.
Пўлат чойни олиб, хўплар экан, кўнглининг бир четидаги ғашлик қаттиқроқ тугун бўлиб,
кайфиятини буза бошлади. Нега келди экан? Унда нима иши бўлиши мумкин?
— Ойдин қалай? — сўради адаси.
— Ёмонмас. Профессор оғриқ сезаётгани яхшиликка дебди, — хаёли бўлиниб жавоб қилди
Пўлат.
— Илойим яхши бўлсин.
— Ҳа... Анча жабр бўпти сизларга, — гапга қўшилди Исмат Ҳайдаров. — Келиб-келиб
машина уни урадими-а?
Пўлат бирпас бошини эгиб ўтирди, кейин унга қараб, эътироз билдирмайдиган қилиб
гапирди:
— Республика бош хирурги қараяпти. Аҳволи яхши. Яқинда юриб кетади.
— Унда яхши. Жуда яхши.
Исмат Ҳайдаров ўзини унинг гапидаги зардани сезмаганга солди.
Санобар опа ҳаргалгидек гуручи якка-якка бўлиб ялтираб турган палов қилиб олиб келди.
Пўлат емади, чимчилаб ўтирди.
Дастурхонга фотиҳа ўқилтач, Исмат Ҳайдаров ўрнидан турди.
— Қани кетдик!
Ота-онаси аралашмаганда, Пўлат бормас эди.
— Бор, ёзилиб келасан, болам, — деди Санобар опа.
— Шундай ўртоғинг бор экан, гапини ерда қолдирма, — қўшимча қилди адаси.
Деразалари остида турган енгил машина ҳали бўёқ ҳиди тарқамаган янги «Жигули» эди.
Исмат Ҳайдаров эпчиллик билан рулга ўтириб, ўнг томондаги эшикни очди.
— Ўтир, дўстим!
Ярим соат чамаси шаҳар айланиб, Олой бозорининг орқасидаги сердарахт, камқатнов
кўчалардан бирига кириб боришди. Карнизида иккита фонар ёниб турган узун иморат олдида
Исмат Ҳайдаров машинасини тўхтатиб, ўртоғига қаради.
— Келдик.
Пўлат машинадан тушиб, атрофига қаради. Кўчанинг икки бети турли маркадаги чет эл
машииаларига тўлиб кетган эди.
Исмат Ҳайдаров машинасини ёпмади, югуриб келган бир йигит унинг ўрнига ўтирди-да
қаёққадир ҳайдаб кетди.
— «Бойчечак» деган клуб буйи баланд, уймакор ёғоч дарвозанинг қўнғироғини босар экан,
тушунтирди Исмат Ҳайдаров. — Кўрасан, манимча сангаям маъқул булади. Кейин бу ерда
топганингни ҳеч қаёқдан тополмайсан.
Дарвоза эшиги қия очилди. Кимдир мўралади.
— Манман, — овоз берди Исмат Ҳайдаров.
Эшик кенг очилганда Пўлатнинг димоғига турли овқатлар ҳиди урилди.
— Биз орқадан кирдик. Хўжайинга айтиб қўяй.
Пўлат ҳовлида ёлғиз ўзи қолди. Кенг, чорси ҳовли, жуда катта, олди пешайвонли уйга разм
солар экан, бирвақтлар хусусий уй бўлганлигини тушунди. Балки, ҳозир ҳам шундайдир, ким
билади? Аммо клуб одатда бир одамга қарашли бўлмайди, кўпчиликники, ё бўлмаса давлатники
бўлади. «Бойчечак»... Қизиқ, бу клуб кимга қарар экан? Кейин нега «Бойчечак»?.. Бундай кўп
болалар ташкилотларга бериларди, кўпроқ. Бу ҳам болалар клубимикан?
— Зерикмадингми? — олдида Исмат Ҳайдаров пайдо бўлди ва жавоб кутмасдан бино ичига