www.ziyouz.com кутубхонаси
24
бошлади.
Ярим соат ўтар-ўтмас Пўлат ундан бу дид билан қурилган уйда совет йиллари нима
бўлганини, ҳозир нима жойлашганини билиб олди.
Ўттизинчи йилларда уй эгаси йирик тошкентлик савдогар қамалиб, мол-мулки мусодара
қилинади. Бола-чақа ҳарёққа тарқаб кетади. Уйга ижроқўм киради. Урушдан кейин ижроқўм
янги бинога кўчиб уйни почтага беради. Почта эплолмай, икки йил бурун сотади. Сотиб
олганлар «Саломатлик — туман бойлик» жамиятининг фирмасини ташкил этишади. Болаларга
турли спорт, физкультура тўгараклари очишади. Ўтган йил филиал мустақил «Бойчечак»
клубига айланади. Клуб кундузи болаларга хизмат қилар экан. Қоронғи тушиши билан миллий
таомлар, айниқса, уйғурча-хитойча овқатлар ресторани сифатида ишлар экан. Машҳур хонанда,
созандалар келиб концерт беришар экан. Клуб хўжайинлари подвални ремонт қилиб, яхши
залга айлантиришибди. Залда французча, миллий кураш, шахмат-шашка, бокс мусобақалари
ўтказилар экан. Исмат Ҳайдаровнииг бугун шошиб Пўлатни олиб келгани иккита машҳур
боксчи нокаутга ўйнар экан.
— Биттасини танийсан, ўзимизнинг йигитлардан, — деди у. Иккинчиси меҳмон. Ютган юз
минг, ютқизган етмиш минг олади. Шунчадан тренерлари ҳам олишади. Қойилми? Фақат бир
кунига! Эртага тушса, яна шунча олади…
Пўлат ҳайрон бўлиб шунча пулни клуб қаердан олади деб сўрамоқчи эди, Исмат
Ҳайдаровнинг ўзи айтиб берди:
— Кириш ҳар бир одамга йигирма минг. Овқат, ичимлик ҳисобмас. Улар алоҳида. Ҳар куни
камида юз эллик, икки юз одам йиғилади. Ҳисоблайвер шундан!...
— Сен иима қиласан?
— Ўйинчиларни, машшоқларнинг чиқишини ман ташкил қиламан. Одамларим бор. Заказ
берсам бўлди, олиб келаверишади. Ҳали ҳеч ким йўқ дегани йўқ. Халқ артистлари ҳам ғиқ
этмай келишади. Э, дўстим, шунча пул кўчада ётибдими? Кейин текин овқат. Бир сих кабоб
бозорда палон пул. Бўтта тўйгунингча ейсан текинга.
Исмат Ҳайдаров буларнинг ҳаммасини оғзи тўлиб гапириб берди.
— Хўжайин келганингдан хурсанд. Шўтта ишласин девотти. Клубгаям яхши-да. Жаҳон
чемпиони ишлавотти деган гап клубни кўтариб юборади. Обрўсиниям, баҳосиниям...
Пўлат клубдан кечаси иккиларда қайтди. Исмат Ҳайдаровнинг ўзи олиб келиб қўйди,
хайрлашаётиб қалин конверт узатди.
— Икки юз минг. Мукофот бу. Эртадан маошга ўтасан.
— Хўп деганим йўқ-ку, ҳали?— сўради Пўлат.
— Жиннилик қилма. Бунақа ишни топишинг қийин. Пўлат индамади. Аммо конвертни олди.
Ойдиннинг касалхонадалиги масалани ҳал қилган эди. Бундан ташқари клубда қиладиган иши
— кундузги машғулотларға икки соатдан вақт ажратиб келиб кетса бўлди экан. Кечқурун
йигитларнинг чиқишларини кўриш, кузатиш шарт эмас экан. Падвалдаги зал бирпасда арқон
тутилиб рингга айлантирилганда Исмат Ҳайдаров шундай деди. Ниҳоят, боксчилар чиқишди.
Баравар, ёнма-ён юриб келишди. Биттасини Исмат Ҳайдаров айтганидек, таниди. Институтнииг
учинчи курсидан кетиб қолган наманганлик жиккак, қорачадан келган йигит эди. Исмни
эслолмади. У республика, кейин Ўрта Осиё чемпионатларида қатнашган, ҳатто мукофотли
ўринларни ҳам эгаллаган эди. Тренери, кейин институт ректори билан уришиб қолиб,
ииститутни ҳам ташлаган, мусобақаларга ҳам қатнашмай кетиб қолган эди. Пўлат уришиб
қолиш сабабини ҳам эслади. Унга Мексикага юборишни ваъда қилиб, охири команда
жўнаётганда ўрнига ректорнинг жиянини рўйхатта қўйишган эди. Ўшандан бери бу истеъдодли
йигитни Пўлат кўрмаган эди.
— Нима иш қилади у? Оти нима эди? — суради Исмат Ҳайдаровдан.
— Икром. Икром Алиев. Клуб очилганидан бери бизда. Клуб чемпиони деса бўлади. Ҳали