Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет26/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
Шунда  йигит  унинг  бошини  эгиб  ўпди.  Залда  қарсак  кўтарилди.  Йигит  кетиши  билан  ўртага 
семиз бир одам тушди.  
Унинг қорни ўзига иккита келарди. У раққосага қараб, жилмайди-да, семиз, калта қўлларини 
кўтариб  ўйнай  бошлади.  Бесўнақай  жуссасига  қарамай,  у  жуда  эпчил,  музика  оҳангига  мос 
ҳаракат  қиларди.  Бирдан  унинг  қўлларида  иккита  беш  минг  сўмлик  пул  пайдо  бўлди.  У 
қоғозларни  шилдиратиб,  раққосанинг  боши  устида  айлантирди,  кейин  қўлларнни  туширди. 
Афтидан у чарчаган эди. Раққоса унинг олдида тиззаларига чўкди ва онасини эммоқчи бўлган 
бузоқдек  қорни  тагига  кириб  кетди.  Ўрнидан  турганида  иккала  қоғоз  пул  оғзида  ҳилпираб 
турарди.  Яна  қарсаклар  чалинди.  Ғижимланган  беш  юз  сўм,  минг  сўмлик  пуллар  раққосанинг 
бошига, оёқлари остига отила бошлади.  
— Дод! — завқ билан қичқирди семиз одам ва лапанглаб ўртадан чиқабошлади.  
Пўлат боя ҳам қичқирган у эканлигини билди. Ўйин тугади. Раққоса эгилиб таъзим қилди-
да, оёқлари остида ётган ғижим пулларни йиғиштира бошлади.  
Пўлат  уялиб  кетди.  Лекин  нима  қилаоларди?  Яшаш  керак.  Аммо  яшаш  осон  эмас. 
Раққосанинг  бошқа  чораси  йўқ.  Ажаб  эмас,  йиллар  ўтиб  у  бу  кунларини  унутиб  юборар. 
Созандалардан  биттаси  у  қаддини  ростлаганда,  устига  паранжисини  ташлади.  Ўртада  яна 
хонанда пайдо бўлди.  
— Кетдик, — ўрнидан турди Пўлат.  
Бу гал Исмат Ҳайдаров қаршилик билдирмади.  
Йўлда  ҳеч  нарсадан-ҳеч  нарса  йўқ,  ким  билади  балки  ўзини  яқии  олганиданми,  ё 
ачинганиданми,  Исмат  Ҳайдаров  бир  қариндоши  ҳақида  гапирди.  Иккита  ўғли  бор  экан. 
Каттаси энди ўнга кирибди. Шу одамнинг хотини ётиб қолибди. Йил ўтгандан қейин қариндош-
уруғлари уни янгитдан уйлантириб қўйишибди. Эркак одам меҳмон-измони, кийим-кечаги бор, 
яна иссиқ-совуғи. Кўрпа-ёстиқ қилиб олган хотин хотинлик қила олармиди.  
Сўрашганда, уни қара, уям йўқ демабди. Ўзлари биладилар, нима десалар, шу, дебди. Хўп 
феъли кенг, одамгўй аёлларимиз бор-а? 
Пўлат унинг нима учун бу гапни қилганини тушунди, лекин жавоб бермади.  
У дарвоза эшигини очиб ҳовлига кирганди, адасининг ҳали ётмаганини кўрди.  
— Негадир хавотир олдим, — деди ўғлининг саволини кутмай у, — ғойибдан пайдо бўлиб 
қолган бойвачча ўртоғинг унча ёқмади менга.  
Пўлат  кулиб  қўйди.  Аммо  ўзи  ҳам  шу  фикрдалигини  айтмади.  Ғойибдан  пайдо  бўлган 
бойвачча таниш ғойибдан даромадли иш таклиф қилди. Шундай иш унга ҳозир жуда керак эди. 
Шунинг учун жавоб қилмай, семиз қонвертни адасининг олдига қўйди.  
— Нима? — ҳайрон бўлиб сўради адаси.  
— Ишга кириб келаяпман. Бу кириш ҳаққи экан.  
—  Яхши, — адаси  конвертни  кафтига  олиб  кўрди, — Яхшн,  лекин,  ўғлим,  текин  пулнинг 
баракаси бўлмайди.  
— Қани, ишлаб кўрай-чи...  
Пўлат Ойдин тузалиб кетса, ўз ишимни қиламан, ҳозир шу керак, демоқчи бўлди-ю, ҳожат 
сезмади. Адаси афтидан уни тушунган эди.  
Эртасига Эски шаҳарда яхши бозор қилиб Ойдинларнинг уйига борди. Раҳбар опа уни дуо 
қилди. Ойдин унинг кайфияти чоғлигини сезиб анча руҳи кўтарилди. Пўлат кетганидан сўнг у 
олиб  келган  французча  духини  димоғига  тутиб  йиғлади,  тезроқ  шифо  беришни  тилаб,  худога 
ёлворди. Аммо яна икки ой ўтди, қиш кириб яримлади, оёқлари, белида ҳеч қандай ўзгариш юз 
бермади.  Гўё  текис  тахта  кароват  унинг  оёқлари,  бели  бўлиб  кетган  эди.  Қанча  тегмасин, 
қаттиқ-қаттиқ чимчилаб кўрмасин, оёқларида ҳам, белида ҳам жон йўқ эди.  
Пўлат кун ўтган сари Ойдиннинг ннгоҳида синиқлик кучайиб бораётганини кўриб, кўпроқ 
олдида ўтирадиган бўлди. Ойдин буни ўзича тушунди ва ниҳояти бир куни ёрилди: 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет