Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет28/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
Пўлат  бундай  бўлишини  кутмаган  эди.  Нима  қилишини  билмай,  беихтиёр  эшик  томонга 
юрди.  Ҳовлига  чиқиб,  ўзи  сезмаган  ҳолда  кўзига  ёш  олди,  Ойдин  билан  муносабатларининг 
бундай  тугашини  у  хаёлига  ҳам  келтирмаган,  врачларнинг,  айниқса  савлатли  профессорнинг 
гапларига қаттиқ ишонган, уч-тўрт ой деганда Ойдин мутлақо тузалиб кетади деб ўйлаган эди. 
Бечора  қиз!  Профессорнинг  гапини  қандай  эшитди  экан?  Тағин  ҳам  фил  экап.  Шунча  азоб, 
ташвиш, умрбод шипга қараб ётишдек келажак бошида турса ҳам уни ўйлаяпти.  
Пўлат сердарахт, қорлари ҳали эримаган ола-була ҳовлипииг четида турган заҳ скамейкага 
бориб ўтирди. У ўзини йўқотиб қўйган эди. Буёғига энди нима қилиш, қандай яшаш керак? Бир 
нарса  ҳарҳолда  унга  аниқ  эди.  Нима  бўлмасин,  яна  қандай  кутилмаган  кулфатлар  бошига 
тушмасин, у Ойдиндан воз кечмайди. Бу қарорга у қачон келди? Фожеадан, Ойдин касалхонага 
тушмасидан олдинми, ё тушганидан кейин раҳми келибми? Бу саволга жавоб йўқ эди. Билмасди 
бу  қарорга  келганини.  Кейин  аҳамияти  йўқ  эди.  Энг  муҳими,  Ойдинсиз  ҳаётнинг  унга  қизиғи 
йўқ.  Ойдин  уни  ҳайдамади,  дард  уни  ҳайдаяпти...  Ким  билади,  балки  чораси  бордир?  Ўзга 
шаҳарларда, ўзга мамлакатларда бундай касалликларга шифо балки топишгандир? 
Олисдан Қундузхон кўринди. Пўлатнинг бу ерда ўтириши энди бефойда эди.  
Дарвозага етай деганда олдидан Исмат Ҳайдаров чиқди.  
— Шу ердалигингни билиб келавердим! 
— Тинчликми? — ҳайрон бўлди Пўлат.  
— Тинчлик. Хўжайинни бир жойга олиб бориб келамиз.  
— Мен ҳамми?— тушунмади уни Пўлат.  
— Ҳа. Иккаламиз. Хўжайиннинг жони ҳаммамизга қиммат.  
Пўлат энди англади. Ундан соқчи сифатида ҳам фойдаланишмоқчи. Янги чиққан бойлар бир 
тийинни бекорга сарф қилмайди. Унинг чемпионлик обрўйидан бу ишда ҳам, соқчиликда ҳам 
фойдаланишмоқчи.  Зардаси  тутиб  кетиб  қолмоқчи  бўлди,  аммо  ўзини  босди.  Клубда 
ишлаётганига  атиги  икки  ой  бўлди.  Ишлаётганини  фақат  ҳар  ўн  кунда  олаётган  пулда  сезди. 
Дастлабки кунлари ҳатто уялиб ҳам юрди. Адасининг гапини  хаёлидан  кўтариб ташлаёлмади. 
Текин пулнинг баракаси бўлмайди деганди у. Зарарини Пўлат сезгани йўқ, фойдасини бўлса ҳар 
куни,  ҳар  қадамида  кўриб  турди.  Бозорга  тушганида  ўзини  чеклагани  йўқ,  нима  кўзига  яхши 
кўринса,  олди.  Битта  ўзининг  уйига  эмас  Ойдинларникига  ҳам  олиб  борди,  касалхонага 
қатновларининг  кети узилгани  йўқ.  Шунинг учун  ҳозирча  чидаш  керак.  Бир  кун  кечга  хизмат 
қилса  қилибди-да!  Тағин  ҳали  хизмат  қандайлиги  ҳам  маълум  эмас.  Кундуз  кунларидагидек 
бўлса,  хизмат  эмас,  пашша  қўриш.  Ўн  битта  йигит  билан  Исмат  Ҳайдаров  бошлиқ  иккита 
тренер шуғулланади. Уларни Пўлат илгари, қандайдир мусобақаларда кўрган аммо танишлиги 
йўқ.  Машғулотларни  улар  олиб  боришади.  Пўлат  фақат  кузатади,  лозим  топганидагина 
аралашиб,  маслаҳат  беради.  Унинг  омади  келганиданми,  ё  йигитларнинг  ўзлари  кучли 
бўлганлариданми,  икки  ой  ичида  тўрт  марта  жанг  бўлди.  Ҳаммасида  клуб  йигитлари  ғолиб 
чиқишди. Улар қатори Пўлат ҳам мукофот олди.  
—  Ёқмади-а? — Исмат  Ҳайдаров  ялжайди, — На  илож?  Емоқнинг  қусмоғи  бор.  Яхши 
олаяпмиз. Озгина хўжайиннинг кўаглини олсак олибмиз-да! Жаҳон чемпиони юрибди орқамда, 
деган гап керак экан бугун. Қизлариникига кетаяптилар. Қуда чақириқ. Зўр зиёфат бўлади.  
Пўлат  ярим  кечада  уйга  қайтди.  Яна  Исмат  Ҳайдаров  олиб  келиб  қўйди.  Соқчи  сифатида 
унинг ҳечқандай хизмати бўлмади. Ҳечким уни суриштирмади. Ичкаридан, хўжайиннинг қизи 
тушган  ҳашаматли  уйдан  турли  овқатларнинг  ҳиди  келиб  турса  ҳам  ҳечким  уларга  бир  пиёла 
чой  олиб  чиққани  йўқ.  Учта  «Таёта»нинг  шофери,  у,  Исмат  Ҳайдаров  ҳеч  кимнинг  эсига 
келишгани йўқ.  
Шундай  муносабат  бўлганидан  бир  ҳисобда  у  қувонди.  Тили  қисиқ  бўлмайди,  истаган 
пайтда  тортинмасдан  бўшаб  кетади.  Бўшаб  кетишига  эса  унинг  ишончи  комил  эди.  Бундай 
даромадни  кўрмаган  бўлса  ҳам,  турмушида  муҳтожлик  сезмаса  ҳам  дилининг  бир  четида 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет