|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
29
ўзидан, қилаётган ишидан норизо эди.
Эшикни қулфлаб, ҳовлига ўгирилганда, адаси билан онасининг уйғоқ ўтиришганини кўрди.
Хаёли дарҳол Ойдинга кетди. У билан бир нарса бўлгандек туйилди. Айвонга кўтарилиши
билан сўради:
— Тинчликми?
— Тинчлик. Хавотир бўлма. Эр-хотин гаплашиб ўтирибмиз, — деди адаси.
— Жуда қорним оч, ойи! Нимангиз бор?
Пўлат тинчиб ичкарига кириб кетди. Онаси ўчоқбошига бориб овқат олиб келгунча ювиниб,
уй кийимларини кийиб чиқди. Эр-хотин ўғлининг иштаҳа билан овқатланишига ҳавас, ғурур
билан қараб ўтиришди. Пўлат апил-тапил овқатланиб, ўзи қўлини фотиҳага ёзди. Опаси шошиб
бир нарсалар шивирлаши билан юзига тортди. Ўрнидан турмоқчи бўлганида, адаси тўхтатди.
— Пўлат... — у хотинига қараб қўйиб, бошини эгди. — Кундузи Раҳбархон... Ойдиннинг
онаси келган эди...
— Хўш? — Пўлатнинг юрагн орқасига тортиб бўшашди.
— Ойдин билан фотиҳаларингни бекор қилиб кетди
— Нега? — ҳайрон бўлди Пўлат.
— Яширадиган жойи йўқ энди, ўғлим, салмоқлаб гапирди адаси. — Ойдинхон...
Ойдинхонни уйга олиб келишибди. Бечора қиз... Кўрпа-ёстиққа боғланиб қолди энди. Турмуш
қуриб, бола-чақа қилиши қийин. Ноумид шайтон ўғлим ажаб эмас, бир кунмас бир кун ўрнидаи
туриб кетса!.. Лекин бу кун қачон келади, худога аён, бандаси билмайди. Шуларни ўйлаб
сенинг йўлингни очиб қўйишди, Бу гапдан Ойдиннннг ўзи ҳам хабардор экан. Ким билсин,
балки ўзи бошлагандир?
Пўлат Ойдиннинг гапларини эслади. Албатта, гапни Ойдиннинг ўзи бошлаган.
— Сизлар нима дединглар? — Пўлат ойиси, адасига бир-бир қараб чиқди.
— Ўғлим!.. Бу тўғри фикрга қўшилмай иложимиз йўқ. Розимиз. Фақат ич-ичимиздан
ачиниб, эзилиб ўтирибмиз. Ойдин яхши келин, Раҳбархон яхши қуда бўларди. Лекин нима
дердик. Худо шифосини берсин. Тузалиб кетса, Ойдиндек қиз уйда ўтириб қолмайди. Бахтини
топиб кетади.
— Нега мени кутмадинглар? — сўради зарда билан Пўлат ўзини тутолмай.
— Ойдин узил-кесил гап қилибди, — шу пайтгача дастурхоннинг бир четини ғижимлаб
ўтирган Санобар опа ўғлига қараб бошини кўтарди. — Рози бўлмасдан иложимиз йўқ эди.
Ўғлим, аданг айтганларидек бечорага худо умр берсин, шифо топиб кетсин. Унга ҳозир бундан
бошқа ҳеч нарса керакмас, юрагига ҳам сиғмайди. Бизларнинг ҳам умидларимиз бор. Биттаю-
битта ўғлимиз оила қурса, тўй қилсак, невара кўрсак, деймиз.
Яна адаси гапга қўшилди.
— Ҳаммамиз ўғлим, бу дунёда меҳмонмиз. Кўриб турибсан, менинг ҳам аҳволим
кўнгилдагидек эмас. Худо билади, пешонага нима ёзилган. Кўзим очиқлигида сендан тинчисам
дейман. Лекин билиб қўй, ойингга ҳам менга ҳам розилик бериш осон бўлгани йўқ.
Аллақаерда хўроз қичқирди. Алламаҳал бўлган эди. Шуни баҳона қилиб, Пўлат ўриндан
турди. Хонасига кириб ечинмай ўрнига чўзилди. Аммо тонг отгунча мижжа қоққани йўқ.
Димоғини тандирдан янги узилган нон ҳиди қитиқлаб ўрнидан турди. Ухламай чиққанини
сезмади, кечаси билан кўкрагини босиб турган оғир хаёллар, ота-онасининг гаплари бирдан
қаёққадир йўқолди. Кўз олдида Ойдин пайдо бўлди. У онаси ёпган, буғи буралиб, хамиртуруш,
аччиқ пиёз ҳиди анқиб турган бир сават нон кўтариб уни олдида турарди. У беихтиёр қўлини
узатди, эшик томон юрди. Тасаввури тарқалди. Аммо барибир у хурсанд эди. Нон ҳиди нияти,
режаларини ойдинлаштирди.
Нонушта пайти иссиқ, пиёзли нондан ушатиб оғзига солар экан:
— Қачон улгурдингиз? — сўради онасига меҳр билан боқиб.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|