www.ziyouz.com кутубхонаси
34
беришувдику. Ипсиз боғланиб ўтирибмана!. Агар телефон қилишни унутган бўлишса, Раҳбар
йўлга чиққану, қаторма-қатор машиналар майдонга кириб келаётган бўлса шу топда, у ерда эса
мен, яъни, район партия комитетининг биринчи секретари бўлмасам, не азоб билан тўпланган
халқ пана-панада мудраб ўтирган, гулдасталар сўлиган, кимдир ҳушидан кетиб ётган бўлса,
унда нима деб ном топаман, қандай ўзимни оқлай оламан? Телефон кутаётувдим, қўнғироқ
қилишмади, дейманми? Ким гапимга қулоқ солар-ди? Қайтага айблашади, жазо ахтаришади.
Область комитетининг биринчиси мени аслида унча хуш кўрмайди, район кўрсаткичларининг
битта моддаси чатоқ бўлса
г
аллақачон масаламни бюрога қўйган бўларди. Мана энди бу гал
унга қўл келади, Раҳбарнинг қулоғига висир-висир қилади, Раҳбар ҳам нариги райондаги
дабдабалардан кейин бу ердаги аҳволни кўриб, обкомнинг висир-висирига эътироз
билдирмайди, масалам ўша заҳотиёқ ҳал бўлади... Кимга дод дейсан, агар республиканинг
биринчи одами шундай қарорга келса?.. Нима қилиш керак экан? Нима?... Мен бу ерда хаёл
суриб ўтирибман, Раҳбар аллақачон келиб, мен йўқлигимни кўриб, шартта орқасига қайрилиб
жўнаб қолган бўлсачи?»
Парпиев ўз гумонларидан ўзи қўрқиб кетди, телефонга отилди, Мўйдиновни чақирди.
— Нима бўлди, келишдими?— ховриқишини боса олмай сўради Парпиев дағал овоз билан.
— Ким? Милиционерларми?— — трубкадан эшитилди Мўйдиновнинг чўчинқираган овози.
— Йўқ! Меҳмонлар!— деди Парпиев учинчн котибнинг зийракмаслигидан тутоқиб.
— Йўқ, — деди Мўйдиновнинг овози бироз сукут сақлаб. — Хабар беришлари керак эди-ку,
ўзингизга.
— Жимжит, — деди Парпиев андак тинчланиб. — Кутаяпман. Ҳали-замон қўнғироқ бўлиб
қолади. Сиз ўшатдан жилманг. Мен телефондан нари кетолмайман. Ишқилиб шарманда
бўлмайлик, — деди Парпиев ва бир нафас жим тургач, сўради. — Милиционерлар келадими?
Янги наряд?
— Капитан идорасига телефон қилди, — деди Мўйдинов саросимадан ҳоли бўлгандек. —
Келишади.
— Нега жимжит?Нега қўшиқ эшитилмайди?
— Айтишаяпти, — деди Муйдинов дарров. — Микрофонлар ўчириб қўйилган.
— Ўчиришмасин, — деди Парпиев эътирозсиз. — Совутишмасин. Ахир район учун тантана,
байрам-ку бугун. Ҳали митинг бор, Раҳбарнинг нутқи бор-а! Бутун республика матбуоти, радио,
телевизор хабар беришади. Кечқурун «ахборот» кўрсатади. Сиёсий тадбир-а?
— Халқ тушунаяпти, Вали Парпиевич, — деди Муйдинов. — Масъулиятни сезаяпти.
Лекин...
— Хўш?— Мўйдиновнинг жимиб қолганидан безовталаниб сўради Парпиев. — Нима
«лекин»?
— Мактаб болалари бетоқат бўлишаяпти-да, транспорант-портретларни бир-бирндан
юлишаяпти...
— Эҳтиёт бўлинг, Сафар Мўйдинович, — деди Парпиев Мўйдиновннинг гапини бўлиб. —
Айниқса, Бош секретарникига қаранг, омонат тутишсин, Раҳбарникини ҳам!
— Четта олдириб қўйдим, — деди Мўйдинов ҳозиржавоблик билан. — Машиналар
кўриниши билан одамларнинг қўлларига тутқазамиз.
— Нега четга олдирнб қўйдингиз?— хадиксираб сўради Парпиев. — Лоп этиб келиб
қолишса улгурмайсизлар-ку!
— Четга олдирмасам, Вали Парпиевич, — деди Мўйдинов узрли оҳангда. — Сиёсий туси
бор.
— Сиёсий туси? — тушунмай сўради Парпиев.
— Ҳа-да, Вали Парпиевич, — деди Мўйдинов ийманиб. .
— Одамлар портрет-у алвонларни бошларига кўтариб, соябон қилишаяпти...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |