|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
37
— Хўш, яна бирон ишкалми?
— Ишкалмас, Вали Парпиевич, одамлар ташқарига чиқайлик. дейишяпти...
— Чиқарманг, биттасиниям чиқарманг!
— Ҳожатга дейишяити...
— Йўқ, иштонларига қилиб қўйсаям, чиқарманг!
— Босиб келишаяпти, Вали Парпиевич, милициянинг ҳам кучи етмаяати.
— Ёптиринг эшикни!Қулфлатинг!— дея Парпиев даргазаб ҳолда бақирди. —
Эшитдингизми? Қулфлатинг, калитини ўзимга олиб келиб беринг! Дарров! Бузғунчилик
қилаётганларни ёзиб беринг!Ташқарига милиция қўйдиринг. Деразаларни очтирманг. Тамом.
Гап шу! Бажаринг! — Парпиев Мўйдиновнинг минғирлаган овозидан ижирғаииб трубкани
ташлади, қўнғироқ тугмасини босди.
Қабулхона эшиги очилиб, секретарь қиз мўралади.
— Шофернн чақиранг, — деди Парпиев қовоқлари остидан қизга тикилиб.
— Хўп.
Тезда шофер йигит кирди, райком ҳовлисидаги ишком остида нарда ўйнаётган бўлса керак,
турқи тумтайган эди.
— «Баланд кўприкка» ҳайда, — деди Парпиев юз тусида ҳеч қандай ҳаяжонни ифода
қилмай. — Меҳмонларнинг қораси кўриниши билан телефон қил.
— У ерда тайинланган одам борку.
— Эҳтиёт шарт, — деди Парпиев қиёфасини бузмай.
— Сиз нимада борасиз, мен у ёққа кетсам?— мулоҳаза қилгая айтди шофер.
— Шеригинга айт, тайёр турсин.
— Хўп.
Шофер чиқиб кетгандан кейин бир оз вақт ўтгач, эшик тирқишнда яна секретарь қиз
кўринди.
— Ҳм?
— Калит ташлаб кетишди, — деди қиз эшитилар-эшитилмас овозда. — Сизга.
— Опкелинг.
Секретарь қиз яқинлашиб, калитни стол бурчагига омонатгина қўйди.
— Чой олиб кирайми?— сўради қиз эшик олдидан.
— Майли.
Парпиев калитни шим чўнтагига солиб, соатига қара-и. Уч бўлибти. Ўн иккига келишлари,
бир оз районни кўздан кечиргач митингга киришлари керак эди. Ҳамма бало ўша районнинг
биринчиси,
маҳмадона
Эшмуҳамедовда!Товуқхонаси
ҳам
қолмагандир
Раҳбарга
кўрсатмаган!Кани энди замон кўтарса-ю, шартта бориб револверни тираб, лаънатининг
пешонасндан қўйворсанг-да, армондан яйқсанг!
Қабулхона эшиги очилиб, ижроком раиси Соттиев кириб келди. У баланд бўйли,
дуккипешона. ола-кула кўзли, ёши қирқлардан ошган малласоч одам эди. Стол қаршисига келиб
тўхтади. Парпиевни авзойнни кўриб айтмоқчи бўлган гапини ютди. — Ҳм?— деди Парпиев
ўрнидан турмай.
— Штабдагилар илтимос қилишди, Вали Парпиевич — деди у юраги бетламай. — Шу
чоққача меҳмонлар келишмади, ўзимиз борақолайлик, бизни кўриб, иўлга тушишади,
дейишяпти. — Соттиевнинг «Штаб» дегани, ижроком биносннинг мажлислар зали — у ерда
Раҳбарни кутиб олиш бўйича район илғорларидан иборат комиссия йиғилган, тахминан қирқ
нафар одам меҳнат қаҳрамонлари, ветеранлар, номи чиққан механизатору — сут соғувчи
жувонлар, ҳаммаларининг кўкракларида орден-медаллар...
— Шу маслаҳатга нима дейсиз, Вали Парпиевич? Кутавериб тарс ёрилишга тайёр турган
Парпиевга бунақанги фикр маъқул тушгандек бўлди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|