Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет38/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
—  Жуда  соз, — деди  Парпиев  ва  кескин  ўрнидан  турди. — Ўзимиз  ҳам  бир  айланиб 
келамиз. Хамма ҳам сиқилиб кетди. Кетдик! 
Бир  бошдан  электр  лампадаги  симлар  қизиб-қизариб  лаҳча  чўғга  айланди,  устида  қобиғи 
эриб,  лакланган  полга  тома  бошлади,  кейин  чарс-чарс  учқунлар  сачради,  олов  ёлқинланиб 
тепага урди, саҳна пардалари ловуллай кетди, саҳна — зал тутунга тўлди, тутун тирқишлардан 
сизиб  фойеларни  чулғай  бошлади,  хаш-паш  дегунча  ўт  шитоб  билан  алангага  айланиб, 
жиҳозларни  ямлап  кетди,  вестибюлда  дод-вой,  ваҳима,  бошланди,  тепа  қаватдагилар  пастга, 
пастдагилар тепага югуришди, ур-йиқит бошланди, кимлардир биргалашиб қулф эшикка кифт 
урдилар, эшик қаттиқ, қулф мустаҳкам эди, очилмади, деразалар қарс-қурс синди, одамлар бири 
бирини  тепкилаб,  босиб  ўша  ёққа  отилишди,  янги  кирган  ҳаво  оқими  ёнғинга  далда  берди, 
тутун аралаш аланга бузилган деразалардан бурқсиб чиқа бошлади, ҳамма ёқни тутун қоплаган, 
одамлар  ваҳимадан  бир-бйрига  урилишар,  ёнаётган  зар  пардаларга  ўралиб  қолган  аёллар  дод 
дейишар, атлас кўйлаклари аралаш сочлари ловуллаб, қийчув, ур-тўпалон авжига чиқар, дераза 
ойналари жаранглаб синар, гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда лоп этиб олов яшнар, шаршарадек шовуллаб 
наъра  тортар,  ўз  қилмишидан  ўзи  завқлангандек  эди.  Енаётган  кўйлаклар,  куяётган  одамлар, 
иккинчи,  учинчи  қаватдан  ўзларини  пастга  отишар,  ирғишар,  гурс-гурс  асфальтга  урилиб, 
майиб  бўлишар,  тура  олмай  гулханга  айланишар,  ҳамма  ёқни  қора  тутун  ва  жизғанак  ҳиди 
қоплар эди...  
Узоқдан эса турна-қатор машиналар майдон сари яқинлашар, райои маркази уларни қий-чув, 
аюҳаннос ва қудратли машъала билан кутиб олар эди.  
 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет