Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет40/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
40
Қишлоқдан  ўтадиган  сувни  қувур  орқали  район  марказига  олиб  кетишгандан  сўнг  қолган-
қутган одамларнинг ҳам қишлоқдан умиди узилди. Боғлар қуришни бошлади.  
...  Одамлар  тоғларни  унутмоқдалар!Ўз  туғилган  қишлоғини  шу  аҳволга  солиб  кетган 
кишилардан  нимани  ҳам  кутиш  мумкин?Ахир,  шу  тоғлар  бўлмаса,  даштга  сув  қаердан 
боради?Булоқлар  қайнаб  туриши  учун  тоғда  дов-дарахт  бўлиши  керак!Биз  чўлларга  ёпишиб, 
ернинг ёқасидан бўғиб олдик. Билмадим, ер бизнинг ёқамиздан тутганда нима бўлади!Яхши еб, 
яхши  кийгингимиз  келади!  Чўлда  эса,  бунинг  учун  имконият  қулайроқ!Унинг  бағри  кенг  ва 
сахий!  Истаганча  деҳқончилик  қилишинг  мумкин!  Тоғда  эса  тадбиркорлик  керак,  адирлар 
осонликча ҳақ бермайди! 
Лекин  дунёдаги  бор  ҳикмат  тоғда.  Уни  билган  билади.  Бир  туп  дарахт  экилмаган  тоғ 
этаклари  ва  адирларга  хаёт  бахш  этиш  керак.  Саратон  кирмай  яйловларнинг  файзи  қочади. 
Ҳатто  қўзининг  олдига  илинадиган  гиёҳ  ҳам  қолмайди.  Катта-кичик  молларни  тоғнинг 
муҳофаза  қилинадиган  ичкари  қисмига,  қўриқхоналарга  қараб  ҳайдашади.  Тоғ  этаклари  ва 
қирлар боғ бўлса, сув келади. Боглардан оқиб чиққан сув яйловларни суғоради...  
Саидқул  шулар  ҳақида  ўйларкан,  яна  ҳовлидан  кафтдек  кўриниб  турадиган  Барлостепага 
тикилиб қолди. Хаёлига келган фикрдан дили ёришиб кетди.  
«Енғоқ экиш керак, — деди ўзига ўзи овоз чиқариб. — Барлостепанинг устига ёнғоқ экиш 
керак. Тепалик нишаброқ бўлгани учун сурувлар кўп ётган бўлиши керак. Ермисан, ер. Ёнгоқ 
орасига шафтоли, олма экилса зўр бўлади. Ёнғоқ ҳосилга киргунча шафтоли қарийди. Шун-дай 
боғни ярата олсанг, ўлсанг армонинг йўқ... Лекин унинг армони бор. Шундай боғии яратгандан 
сўнг  ҳам  у  оёқ-қўлини  узатиб,  жон  беролмайди.  Бу  армоннинг  адоғи  йўқ... » Хаёл  суравериб, 
боши огирлашган Саидқул ака битта нон билан бир ҳовуч парвардани белига туг-ди-да, қирга 
қараб жўнади.  
— Мени Тилабов суриштирса, Барлостепага кетди дегин, — тайинлади хотинига. — Кечга 
яқин қайтарман.  
Унинг  қалби  безовта  эди.  Кўп  кўргиликларни  кўрган  юрагн  ҳаётида  кейинги  пайтда  юз 
берган  барча  ташвиш  ва  кўнгилсизликлардан  этак  силтаб,  қадрдон  тоғи  бағрига  келганидан, 
юрагида қат-қат бўлиб ётган армонлари ушалиши мумкин бўлган машаққатли манзил бошида 
эканлигидан шод ва безовта эди.  
Барлостепа ҳовлидан яқин кўриигани билан, узоқ эди. Болалигида бу ерга от-уловсиз чиқиш 
машаққатдай  туюларди.  Энди  эса  у  болалардек  суғониб,  энтикиб  ўралаб  борарди.  Сойлик  ва 
сояликларда  туриб  қолган  қорлар  эриб,  ерга  сингарди.  Куёшнинг  тафти  қанчалик  илиқ 
бўлмасин,  ҳали  қорли  чўққилар  қиш  уйқусида.  Гўё  баҳорнинг  унга  мутлақо  алоқаси  йўқдек. 
Юракни  энтиктирадиган,  ҳаприқтирадиган,  орзиқтирадиган  илиққина  баҳор  ҳавоси  эди.  Этак 
томондан  совуққина  шарқ  шамоли  эсар,  сўл  томондан  сойдан  тўнғизларнинг  сув  кечиб 
югуришаётгани  эшитиларди. «Тўнғизлар  кун  бермайди,  нима  эксаиг,  ер  билан  битта  қилиб 
кетади»... Беихтиёр отаси билан Ўртақирга нўхат экканлари ёдига тушди 
... Ўша йили қиш қаттиқ келганди. Ер тобига келмай йигирма кунлар чамаси кечикиб уруғ 
ташлашди.  Камбағал  рўза  тутса  кун  узайгандек,  бунинг  устига  ёз  ҳам  салқин  келди.  Кузнинг 
охирига  борибгина  нўхатнинг  танаси  қуриди.  Отаси  иккаласи  бир  ҳафта  мобайнида  авайлаб 
нўхат  юлишди.  Экинни  тўнғиздан  сақлаш  учун  қурилган  чайла  атрофига  нўхат  боғларини 
янчишга мўлжаллаб ёйишди.  
— Мен қишлоққа тушиб келай. Сен чой-пой қилиб ичгин-да, дам олиб ёт. Ўчоққа ўт ёқиб 
қўйсанг,  тўнғизлар  йўламайди, — тайинлади  отаси  кетатуриб, — лекин  эҳтиёт  бўл.  Мен  тонг 
ёришмасдан қайтаман.  
Кун  бўйи  ишлаб  чарчагани  учун  наридан-бери  булоқ  суви  билан  нон  еган  бўлди. 
Хирмоннинг чайлага туташ томонида нўхат богларидан сўри ясаб, стига кўрпа тўшаб чўзилди. 
У чалқанча ётганча кўзи илинганини эслайди.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет