Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет41/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
Тонги  салқиндан  жунжикиб  уйғонганда  отаси  чайла  атрофида  айланиб  юрарди.  Хаёлига 
нега  отам  мени  уйғотмади,  деган  фикр  келди.  Кўзларини  катта-катта  очганча,  тушимми  ё 
ўнгимми,  дея  ўйлай  бошлади.  Кеча  кун  бўйи  пайкалдан  ташиб  чиқилган  нўхат  боғлари  йўқ, 
отаси  миниб  келган  от  шетда  ўтлаб  юрарди.  У  қўрқувдан  анчагача  ўрнидан  туролмади.  Унга 
сўри  вазифасини  ўтаган  беш-олти  боғдан  бошқа  нўхат  боғларини  тўнгизлар  еганича  еб, 
қолганини ер билан битта қилиб кетганди. Тупроққа қоришиб ётган нўхатларни кўриб кў-зидан 
тирқираб  ёш  чиқиб  кетди.  У  ҳайкалдек  қотиб,  қанча  ўтирганини  билмайди.  Отасининг 
оҳангидан алам акс этган гапидан ўзига келди.  
—  Сенга  ишониб  кетсам!  Хайфи  одам  кет!Шунақа  беғам  бўлсанг  умр  бўйи  биринг  икки 
бўлмай, итнинг кейинги оёғи бўлиб ўтасан!...  
...  Бу  сўзлар  ҳамон  унинг  қулоғи  остида  жаранглайди.  Ёши  отасининг  шу  гапни  айтган 
ёшидан ошди ҳамки, бу сўз кундан-кун кўпроқ эсига тушади. Бу болалигидаги биринчи ва кўпга 
татийдиган  доғда  қолиши  эди.  У  шундан  сўнг  узоқ  вақт,  дастурхонлар  нонга  тўлиб,  тў-
кинчилик бўлгунга қадар ота-онаси ва укалари олдида ўзини гуноҳкор сезиб, уларнинг кўзига 
қаролмай юрди. Отаси ҳамма нарсани тушунадиган одам бўлгани учун ҳам ҳар қандай гуноҳни 
кечирар,  қийинчиликларга  чидамли  одам  эди.  Ота  бўлиб  унга  қаттиқ  гапиргани  ҳам  шу.  Ҳар 
қалай,  ўтган  кун  ортда  қолиб  кетар  экан.  Бироқ  эсингни  таниганингдан  сўнгги  омадсизлик  ва 
доғу ҳасратдан оғири йўқ экан. Шундай воқеалар бўлар эканки, шундан сўнг сенинг тақдиринг 
ва умрингнинг поёни қариганингда ёниб тугаб бораётган шамдек аниқ-тиниқ кўриниб қоларкан. 
Бу шам қанчада ёниб тугайди, тутай дими, тутамайдими — бу сенинг саъй-ҳаракатингга боғлиқ 
бўлмай  қолар  экан.  Атрофингдаги  одамлар  тақди  рингни  ўзинг  тасаввур  этмаган  йўлга  солиб 
юборар  экан.  Умр  чексиз  бўлса  эканки,  йўл  қўйган  хатоларинг  ва  омадсизлик  ўрнини  қоплаб 
бўлса.  Йўлнинг  ярмида  қолиб,  болангни  ўзинг  етолмаган  ўша  манзилга  етишини  кутиб  яшай 
бошлайсан.  Тириклигингга  шукр  қилиб,  бир  вақт  ўзинг  чекиб  юрган  қайғу  ва  қувонч 
ташвишлари  қалбига  кўчган  болангниям  юрак уришига  қулоқ  тутиб  яшайверасан.  Болангнинг 
қаршисида ҳам тоғлар ва дарёлар бор. Дарёдан ўтиш учун сузишни билиш керак. Сузишни эса 
биров  билади,  биров  билмайди.  Сузишнн  билганлар  дарёдан  ҳам  наридаги  тоғларга,  беғубор 
қорли  чўққиларга  етади.  Сузишни  билмаганга  дарёда  мириқиб  чў-милиш  ҳам  насиб  этмайди. 
Биз истасак истамасак, ҳаёт шунақа.  
Саидқул ака Барлостепага чиққан эди. Ўйлаганидек қўйлар ётоқлаб юрган жой экан. Ҳатто 
бир  неча  йиллик  қўйлар  қатқат  бўлиб  ётибди.  У  болаларча  қувончдан  энтикарди.  Беғубор  ва 
салқин  ҳаво  димоғини  қитиқлар.  жамики  жонзотга  жон  ва  қон  ато  этгувчи  баҳор  сиқилган 
қалбинн  юмшатарди.  Ойқорга  мангу  яшиллик  бахш  этиб  турган  минг  йиллик  арчалар,  ҳали 
ғунчаси  очилмаган  бойчечаклар,  кўклаётган  яйлов,  кўм-кўк  осмон  ва  этакдаги  сойнииг 
шарқироқ овози унинг дардларини бўлишарди. Юрагида пайдо бўлган илиқ бир туйғудан кўзи 
ёшланди.  Ичидан  юқорилаб  келаётган  бир  нарса  бўғзига  тиқилиб  қолгандек  бўлди.  Кирнинг 
қанча  гек  тарлигини  билиш  учун  қадамлаб  санай  бошлади.  Илгарилаган  сари  совуқ  баҳор 
шамолидан кўзи ёшланарди...  
Сой  этагида  бир  отлиқ  кўзга  чалинди.  Зум  ўтмай  қир  четида  отини  етаклаган,  ўрмон 
хўжалиги  директори  Тилабов  пайдо  бўлди.  Унинг  кўнглидан, «айтганимга  кўнмаса-я»,  деган 
фикр ўтди. Кўнсаям, кўнмасаям, бари бир. Чекиниш йўқ. Бу ер менинг она ерим. Унга дарахт 
экишга ҳаққим бор.  
—  Ҳорманг,  Саидқул  ака!  Ғайратингизга  қойилман-э!  Эринмай  пиёда  келдингизми-а?  От 
билан икки соатлик иўл-ку, бу! — тез-тез гапирарди Тилабов.  
— Қўй боққан вақтларни қўмсаб кетдим, ука! Қувват бор экан, юришга нима етсин. Юрган 
яшайди, — паст овозда жавоб қилди Саидқул ака.  
—  Қандаи  шамол  ҳайдади  сизни  бу  тепаликка?  Ичингизда  бирор  нарсани  пишитаётибсиз 
шекилли! 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет