www.ziyouz.com кутубхонаси
45
типирчилади-ю, охири тинчиди. Лаҳза ўтмай унинг кўзлари косасидан чиққудек орайиб,
маъносиз тус олди. Ота бўри сал нарида даҳшатга тушганча ундан нигоҳини узмаётган болага
эътибор ҳам бермай, ҳаф-сала билан отнинг ичак-чавоқларини ямламайй ютди. Сарғимтир жун
босган тумшуғи, олдинги оёқлари қип-қизил қон.
Бу даҳшатли манзара болани шу даражада саросима ва қўрқувга солгандики, у чиндан ҳам
тош ҳайкалга айланиб қолгандай мияси карахт, қинидан чиққудай олайган кўзлари ҳеч нимани
кўрмайди Бола шу аяфозда қанча ётганинн билмайди, лекии бир маҳал — ажабо! — қайноқ
танаси бўйлаб жимир-жимир этганча алланечук ёқимли оғриқ пайдо бўлаётганини ҳис этди.
Карахт миясига, бўрилар энди ўзини ямлашга тушишди чоғи, деган ўй келди. Лекин, қизиғи
шунда эдики, у эндн кутилмаганда ҳеч нарсадан қўрқмай қўйди. Ҳаётининг энг сўнгги
дамларини яшаётганини билиб қолган одамлардагина шундай ҳиссиёт пайдо бўлса керак.
Бирдан танасидаги ёқимли оғриқ уқубатга айланди, бамисоли қандайдир дашт чумолилари
баданининг ҳар бир нуқтасини аёвсиз кемираётгандай, у ўз танасини ҳис қилмай қўйди. Айни
вақтда кўкрак ва елкалари, билак ва сонларининг териси ўрнида балиқнннг пўстига ўхшаш
шилимшиқ ва қаттиқ пўстлоқ ҳосил бўла бошлади. Гўё тапасининг тери қисми борган сайин
музлаб бораётгандай. Бу ҳолдан бола хавотирланиш ўрнига аксинча, негадир хотиржам тортди.
Энди у ўз ўлжаларини ҳафсала ва иштаҳа билан ғажиётган қонхўр йиртқичларга ҳоргин ва
беписанд тикилиб ётарди.
Ниҳоят, бўрилар обдон тўйишди шекилли, эринчоқлик билан бирин-кетин бола томонга
силжишди. Биринчи бўлиб ота бўри унинг тепасига келди. Бу пайтда боланинг борлиқ танаси
балиқларга хос шилимшиқ ва каттиқ пўстлоқ билан қопланиб улгурган, айни дамда ўзидан
бадбўй ва кўланса ҳид таратарди. Бўри қонга булгаланган тумшуғини боланинг қорнига
яқинлаштирди-ю, шу заҳоти сапчиб орқасига қайрилди. Шеригининг ҳатти-ҳаракатидан
таажжубда қолган она бўри ҳам боланинг тепасига келиши ҳамон орқага чекинди. Кейин улар
отнинг ярми гажиб ташланган гавдасини тишлаганларича қаёққадир судраб кетишди.
Бола саксовулзор ўртасидаги қумлоқ ерда ҳамон ўша лоқайд нигоҳ билан осмонга тикилиб
ётаркан, танасидан чиқаётган димоғини ёргудек куланса ҳидни ўзи ҳам пайқаб қолди. Ажабо, бу
бадбўй ҳиддан негадир у сирахам жирканмади, аксинча, кўнглида аллақандай ғайри-табиий
қониқиш ҳиссини туйди, юлдуз санай бошлади. Шу тариқа кўзлари илиниб, ухлаб қолди.
Уйқуси оз эмас кўп эмас, роппа-роса егти кечаю кундуз давом этди. Бу орада калхатлару
йўлбарслар, дашт илонларию жайронлар, шоқоллару юмронқозиқлар, хуллас, яна бир талай
йиртқич ҳайвонлар уни искаб кўрди. Бўйи уч метрча келадиган йўгон бўғма илон, ҳид билмайди
чоги, боланинг елкасига тишларини ботириб, заҳрини солмоқчи бўлди. Тиши ўтмади. Охири
уни оддин тошга қўйиб, янги ўлжа қидириш мақсадида устидан сиргалиб ўтди-да, йўлида давом
этди.
Орадан роппа-роса етти кечаю кундуз ўтгач, бола кўзларинн очди. Каерда ётганини дарров
фаҳмлай олмади. Коронғи кеча бўлишига қарамай, ҳаммаёқни худди кундуздагидай аниқ
кўраётганини сезиб ҳайратга тушди. Назарида осмондаги бодроқдай сочилган сон-саноқсиз
юлдузлар шриклашиб, тўлин ой янада тўлишиб қолгандай эди. Бўлиб ўтган воқеа бирданига
хотирасида тикланди-ю, шу заҳоти бошида қаттиқ оғриқ турди. Устига устак саман оти билан
Темиртирноқни эслаб, юраги увишди. Кўксига чақир тиканакдак санчила бошлаган ғашликдан
қутулиш, нимадир қилиш учун ўрнидан турмоқчи бўлган эди, негадир танаси қисирлаб
кетганини пайқади. Шунда бутун бадани худди балиқтерисига ўхшаган силлиқ ва қаттиқ,
тарам-тарам пўстлоқ билан қопланганини сезди ва яна ҳуши бошидан учаёзди.
Боланинг хасталиги узоққа чўзилмади. Кутилмаганда кўксида чирсиллаган овоз эшитилиб,
кўп ўтмай, териси палахса-палахса бўлиб танасидан ажралиб чиқа бошлади. Орадаи бир неча
фурсат ўтгач, ҳалиги чирсиллаган овозлар янада авжга чиқиб, бир неча дақикадан кейин у
балиқсимон «пўстлоғи»дан тамомила қутулди. Онадан янги туғнлгандай шир-яланғоч. . У