|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
46
ўрнитдан турди-да, негадир сира иккиланмай жануб томонга йўл олди. Тўлин ой нурида унинг
танаси ўзидан алланечук олтинсимон заррин шуъла таратиб борарди.
У бутун даштни нурга чулгаб анча-мунча йўл босди. Тонгга яқин етти-саккизта отлиқ
кўринди. Булар бир ҳафтадан бери болани излаб юрган унинг амакилари, тоғалари ва акалари
эди. Кабила аъзолари боланиинг шир-яланғоч ҳолда топилганига ҳам шукроналик қилишиб,
тўй-тантана бошлаб юборишди. Кўйлар сўйилган, ошлар дамланган, ўйин-кулги авжида.
Танасидан кечалари нур таралгани учун уни Нурбек деб атай бошлашди.
Шундан кейин Нурбекда фавқулодда ғайриоддий хусусиятлар зоҳир бўла бошлади. У ёниб
турган олов устида бемалол юра олар, айни вақтда танаси ҳар қандай совуққа ҳам дош берарди.
Бундан ташқари кечалари ҳамма нарсаларни худди кундузгидай кўра олади, ҳар қандай одам
ёки ҳайвонинг қаерида қандай касаллик борлигинн ҳам бир кўришда билади.
Эркаклар овда, Нурбек билан майда ўрилган сочлари тақимига тушган хушкомат қизнинг
суҳбати айни авжига чиққан бир пайтда ўтовлар орқасида жимгина мудраб ётган итларнинг
жон-жаҳдлари билан ҳурий бошлаши кўчманчи қабилани сергак торттирди. Одамлар олазарак
бўлиб чор-атрофга қарашди. Ғарб тарафдан от туёқларининг дўпир-дўпири, қийқириқ овозлари
қулоққа чалинарди. Қабила оқсоқоли ўзига ярашмаган чаққонлик билан ўрнидан турди.
Бошқалар ҳам оёққа қалқишди. Аёллар ва болалар бир-бирларига қўрқув ва саросима аралаш
савол назари билан тикилишарди. Шу чоқ туман орасидан Сузиб чиққандай ўтовлар олдида
ўнта отлиқ пайдо бўлди. Уларнинг узун, кўк рангли энгил-бошлари, темир қалқонлари ва пўлат
ғилофлари қуёш нурида чарақлаб кўринарди. Отларннинг оёқлари йўғон, ёллари узун, пакана.
Сувонийларнинг қўлларида туғ, найза, ойсимон қилич. Олдинда маймунжон тусли чопон
кийган оқ саллали, чўтир юзли, чувак соқол одам.
— Ассалому алайкум! — қичқирди у гердайганча отда ўтираркан, кўчманчиларга нафрат
билан тикилиб — Менга қабилангиз оксоқоли керак.
— Ваалайкум... — Қабила оқсоқоли бир қадам олдинга чиқди. — Хўш, хизмат?
— Камина жами Шарқ мамлакатларининг ҳукмдори, буюк нойиб Хўжахоннинг тилмочи,
жасур мўғул қўшинлари учун солиқ йиғаётганимизни билдирмоқчи эдим.
— Агар кўнглингиз тортса, қашшоқ ўтовларимизга марҳамат қилинглар!...
— Сизда мол-ҳол, буғдой ва арпа бор, ёш аёллар бор. Шулар бизни қониқтиради.
— Лекин, ушбу ташрифингиздан кейин очликдан ҳалок бўлишга мумкин бўлган болалар ва
кексалар ҳам бор. Шунинг учун илтимосингизни...
— Биз илтимос эмас, талаб қиламиз!
Мўғуллар тилмочи ўнг қўлини кўтариб, енгил бир ишора қилди. Ҳезланиб турган
суворийлар отларидан кетма-кет сакраб тушишди-ю, ўзларини кабила аъзолари устига отишди.
Қий-чув босди. Уруш-уруш ўйнаб юрган болалар топталди, улардан инсоф сўраб олдинга
чиккан уч-тўрт мўйсафид найзадан ўтказилди. Сўнгра эркакми, аёлми — қараб ҳам ўтирмай,
ҳамманинг қўлини орқасига қайириб, ўтовларнинг бирига итариб киргиза бош-лашди
Босқинчилардан бири сочлари тақимига тушган соҳибжамол қизга ташланди.
— Нима қилаяпсизлар, малъунлар?! — қичқирди қабила бошлиғи ғазаб билан — Тегма...
Тегманглар!... Худодан қўрқмайсизларми?
Шу чоқ қаёқдандир Нурбек пайдо бўлди. У севгилисини зўрлашга уринаётган мўгулнинг
кураги остига зарб билан ханжар урди. Мўғул шу заҳоти инграб, қизнинг оёқлари остига
қулади. Иккинчи муғул сакраб отига минди-да, Нурбекнинг бўйнига арқон ташлаб, дашт сари
от солди. Босқинчилар қутуриб кийқирганча қабила аъзоларини қиргинбарот қилишга
киришдилар. Калқонлару мис дубулғалар қуёш нурида чарақлаб, ёйсимон қиличлар бот-бот
юқорига кўтарилиб, зарб билаи пастга, навбатдаги қурбоннинг боши ёки елкасига келиб тушар-
ди. «Оҳ-воҳлар» оламни тутган, охири ярадорлару қолган-қутган ёшларни ва қари-қартангларни
ўтовга судраб олиб киришди-да, атрофига сомон уйиб, ўт қўйиб юборишди. Нурбекни судраб
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|