Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет47/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
кетган муғул ҳам уни ўтов яқинига олиб келди-да, гуриллаб ёнаётган оловга ирғитди. Оқсоқол 
билан  фолбин  кампирдан  бошқа  ҳамма  ўлимга  маҳкум  этилган  эди.  Нима  воқеа 
бўлаётганлигини  англаб  етган  оқсоқол  ўзини  қабиладошлари  ёнаётган  оловга  урмоқчи  бўлган 
эди, тилмоч йўлини тўсди.  
—  Шошилма,  қария  алвасти, — деди  у  заҳархандалик  билан. — Ҳали  сен  керак  бўласан. 
Бизга йўлбошчилик қиласан.  
Оқсоқол аланга оғушидаги ўтовга иитиларкан, ҳўнграб йиғлаб юборди.  
— Қўйворинглар мени, лаънатилар!... Мен... мен улар билан бирга ёнаман!..  
— Бу қандай кўргулик бўлди?!— Бир чеккада фолбин фиғон чиқарди — Гуноҳга ботибмиз!. 
— Муқаддас жайронларни кўпам овлайвериш керак эмас, дея айтувдим-а!..  
Шу  пайт  мўъжиза  рўй  берди  ёнаётган  ўтовдан  биров  отилиб  чиқди.  Кўз  очиб  юмгунча 
отларнинг бирига минди-да, жиловни қўлига олди. Гуркираб ёниб турган аланганинг икки оёқда 
юриб келиб устига ўтирганидан эсхонаси чиқиб кетган от ўзини даштга урди. Ёниб жиз-ганак 
бўлаётган  одамнинг  узоққа  боролмаслигини  тахмин  қилган  мўғуллар  йигитнинг  орқасидан 
қувишни лозим топишмади. Буни кўрган оқсоқолнинг сўниқ кўзларида умид учқунлари чақнаб 
кетди. Фолбин бош кўтариб пичирлади.  
— Сендан яхши одам чиқишини билардим, Нурбек болам-ов!..  
— Менга қара, ялмоғиз! — деди тилмоч унга яқинлашаркан, чамаси у ёнидаги алланималар 
деяётган митти гавдали, бир кўзи шиғрайган мўғулнинг сўзларини таржима қиларди— Агар сен 
шонли  мўғул  лаганарларига  худо  ёр  бўлишини  тилаб  оллога  илтижо  қилмасанг,  кунингга 
маймунлар йиғлайди.  
— Илоё... сен нима десанг шу...  
Нурбек отга миниб кетганидан кейин қабила саркори ҳам пича ўзини босиб олган, энди қоқ 
ерда чордона қуриб ўтираркан, тоқатсизлик билан уфққа тикиларди. Қуёшнинг чўғсимон улкан 
баркаши  уфққа  чўкиб  кетганига  анча  бўлган,  уфқ  қонталаш  рангда  жилваланар,  қипчоқ 
даштидаги кўз кўриб қулоқ эшитмаган бу қирғинбарот ёвузликнинг гувоҳи бўлмаслик учун гўё 
тоғлар ҳам ғира-шира шом пардасини юзига тортишга уринаётгандек эди.  
Чирсиллаб ёнаётган ўтов босиб тушди, дод-фарёд ва қийчув кескин кучайиб, сал ўтмай улар 
жон аччиғидаги бўғиқ ҳиррвраш ва инграш овозлари билан алмашинди. Яна бир неча фурсатдан 
кейин  чор-атрофга  қабристон  сукунати  чўкиб,  фақат  ўтов  қолдиқларининг  чир-силлаб 
ёнаётгани  қулоққа  чалинарди,  холос.  Ҳамма  ёқни  кийгиз,  латта-путта  ва  жизғанак  бўла 
бошлаган инсон гўштининг ҳидлари тутган, дайди дашт шамоли бу қўланса дудни тўзитмоққа 
беҳуда уринарди.  
Мўғул  лашкарлари  энди  бамайлихотирлик  билан  қабиланинг  қолган-қутган  бойликларни 
талон-тарож қилишга киришишди. Аввал бут қолган ўтовлардаги ишга яроқли буюмлар, турли 
мол-бисотлар  олиб  чиқилди.  Сўнгра  сал  наридаги  қўрадан  сигирлар  ва  қўйларни  ҳай-даб 
чиқдилар. Бир неча қоп буғдой ва арпа ҳам пакана отларнинг елкасига ташлаяди. Энди манзилга 
қайтишса  ҳам  бўларди-ю,  лекин  босқинчилар  негадир  шошилмасди.  Митти  гавдали,  бир  кўзи 
шиғрайган мўғул тилмочга алланималар деган эди, у қабила оқсоқолига юзланди: 
—  Менга  қара,  қари  алвасти,  агар  тирик  қолишни  истасанг,  қўйларнинг  бирини  сўйиб,  эт. 
Шонли мўғул лашкарлари шу ерда овқатланишмоқчи.  
Оқсоқол зийрак тортди. У яна бир неча фурсатдан сўнг ғайриоддий воқеа содир бўлишини 
сезгандек, гавдасига ярашмаган чаққонлик билан ўтовларнинг бирига кириб, пичоқ олиб чиқди-
да, қўйлардан бирининг оёқларини боғлаб, ерга ётқизди. Кейин «бисмилло», деб бўй-нига пичоқ 
тортди.  Қўйнинг  кекирдагидан  тирқираб  отилган  қон  эгнига  сачраб  кетганиданми, 
мўйсафиднинг юзлари буришди.  
Олис  уфқда  йигирма  чоқли  қорабайир  ва  саман  отлар  минган  чавандозлар  кўринганида, 
оқсоқол  қўйнинг  икки  сонини  майдалаб,  қозонга  ташлаётган  эди.  Улар  шамолдай  елиб 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет