|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
48
келишарди. Нурбек бошлаб келаётгани аниқ. Боягина қабила кексалари осуда суҳбат қуриб
ўтирган кийгиз устида ёнбошлаб ётган тилмоч ва муғуллар ҳали уларни пайқаганлари йўқ.
Ниҳоят, саҳрони от туёқларининг дўпир-дўпири тутиб кетди. Босқинчилар депсиниб
ўринларидан турдилар. Лекин улар кечикишди. Олдинда қуюндай учиб келаётган отлиқ —
сочлари ва қош-киприклари куйиб сарғайиб кетган ёш йигитнинг олисданоқ зарб билан отган
пичоғи биринчи бўлиб тилмочнинг кўксига қадалди. Босқинчиларнинг малайи гайритабиий
овоз чиқариб, бўкирганича чалқанчасига ағдарилди. Тил тортмай бандаликни бажо келтирган
тилмочнинг кўзлари очиқ қолганди. Иккинчи отлиқ улоқтирган арқонга илашган митти гавдали,
бир кўзи шиғрайган мўғул лаққа чўғ устига бориб тушди. Шу ондаёқ эгни-боши гуриллаб ёпа
бошлаган мўғул жон ҳолатда икки-уч марта чинқирди-ю, тинчланди.
Отлиқлар бир неча фурсатдаёқ мўғулларнииг қўл-оёқларини боғлаб, бамисоли сўйишга
тайёрланган қўйлардек оқсоқолнинг оёқлари остига ташлашди. Овдан муддатидан илгари
қайтишга мажбур бўлган бу бақувват ва қирчилла йигитлар энди тобора сўниб бораётган
аланганинг калта-калта алвон тилларига мислсиз ғам-ғусса ва армон билан тикилишар, ич-
ичларидан ўртанишарди.
Қабила сардори шошилмай ўрнидан турди-да, олдинга ўтди. Бири биридан оғир ўйлар унинг
миясини исканжага олганди. Чеҳрасидаги тарам-тарам ажинлар янада кўпайиб қолганга
ўхшарди. Ҳозир қадимий, ибтидоий суд ўзининг узил-кесил ҳукмини чиқариши керак.
Қабиланинг эски удумлари бўйича, келгиндилар ўлим жазосига маҳкум этилишлари даркор...
Ёш овчилар ҳукмни тезроқ ижро этишга шай ҳолда оқсоқолга сергаклик билан тикилишар
ва унинг кўрсатмасини кутишарди. Аммо қабила саркори бир қарорга келишга негадир
шошилмасди. Изтироб ва қайғу тумани чулғаган миясини:«Ёвузлик пайини қирқишнинг энг
расво йўли қайси?» деган биргина азалий савол қийноққа солмоқда эди.
Бирдан у ўнг қўлини кўтариб, баланд овозда буюрди:
— Найза, дубулға ва қиличларни синдириб, бир жойга тўпланглар!
Овчилар бир зумда тараддудда қолишди-ю, лекин тезда найза ва қиличларни бир жойга
йигиштириб, бирма-бир синдиришди-да, устма-уст уйиб қўйишди.
— Унга мой қуйинглар! — буюрди яна оқсоқол эътирозга ўрин қолмайдиган бир оҳангда.
Йигитларнинг бири ёғоч челакни кўтариб келиб, қуролларнинг устига мой сепди.
— Энди ёқннглар!
Лаҳза ўтмай саҳрода яна бир гулхан пайдо бўлди. Ҳамманинг диққат-эътибори ўт ичида
қолган қуроллар уюмида. Бу одамзоднинг қирғинбарот уруш ва босқинчиликларга қарши илк
исёни эди. Бу аланга инсонни тинч ҳаётга чорлаётгандай гуриллар, ёлкин сочар, жавлон урар
эди.
Қиз пайдо бўлди. Чамаси, у тўс-тўполон вақтида босқинчиларнинг кўзларини шамғалат
қилиб, яширинишга муваффақ бўлган эди. Жингалак сочли йигит унинг истиқболига отилди.
Кишинг сочлари тўзиган, йиғлайверганидан кўзлари қизариб, қовоқлари шишиб кетганди. У
маъюс ва паришон ҳолда тобора сўниб бораётган аланганинг гоҳ бири, гоҳ иккинчисига
тикиллркан, борлиқ вужуди шамолда қолган ниҳолдек титрарди. Қизни кўриб, дил-дилидан
суюпиб кетган қабила саркори уни бағрнга босди-да, баланд овозда деди:
— Мўғулларнинг қўл-оёқларини бўшатинглар!
Йигитлар ҳайрон. Бироқ оқсоқолиинг буйруғи муҳокама қилинмайди.
Ногоҳ боядан берн сукутда ўтирган фолбин кампирнинг жазаваси тутди:
— Йўқ! Йўқ!.. Оллоҳи таоло ва жами муқаддас руҳлар ҳаққи илтижо қиламан, уларни
ўлдиринг! йўқса, шафқатсиз қасос олишади!..
Қўл-оёқлари арқондан бўшатилган мўғул чериклари қўрқа-писа ўтовдан узоқлаша
бошлашди. Кабила овчилари саросима ва тараддудда қолишди. Улар илгари сира кўрилмаган
бундай вазиятда нима қилишларини билмай ҳайрон эдилар. Барибир жингалак сочли йигит
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|