Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет49/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
ўзини тутиб туролмади. У кутилмаганда сал нарида ўтлаб юрган отга отилиб бориб шунда, қоча 
бошлаган  мўғуллардан  бирининг  бўйнига  арқон  улоқтириб,  саҳро  бўйлаб  судрай  кетди. 
Бошқалар  ҳам  жунбушга  келди.  Кувиш,  ола-тасир,  муштлашиш  бошланди.  Бир  неча  фурсат 
ичида душман қора қонига беланди қолди.  
Овчилар  қалтис  хатти-ҳаракатлари  учуи  ўзларини  айбдор  сезиб,  шошилмай  оқсоқолнинг 
ҳузурига  қайтиш-ди.  Улар  ҳар  қандай  ёвузлик  шафқатсиз  жазога  лойиқ,  деб  билишар  ва 
ёвузликнинг  пайини  қирқишнинг  бошқа  йўллари  бўлиши  мумкинлиги  ҳақида  ўйламасди  ҳам. 
Бу ҳақда бош қотириб кўрган биринчи одам қабила оқсоқоли эди.  
—  Сафар  тараддудини  кўринглар — деди  у  хомуш  бир  кайфиятда. — Энди  бу  ерда  яшай 
олмаймиз. Олатоғни ошиб, янги саҳро топамиз...  
Одамлар  истамайгина  оқсоқолнинг  кўрсатмаларини  бажаришга  киришдилар.  Бир  четда 
фолбин  кампир  худога  илтижо  қиларди.  Шу  чоқ  от  туёқларининг  дупури  эшитилди — ҳали 
душманни сиртмоққа солиб саҳрога судраб кетган Нурбек кўринди. У хурсанд эди.  
—  Юзиммизни  ерга  қаратдинг, — деди  оқсоқол  бирдан  овози  қалтираб. — Энди...  тўрт 
томонинг қибла...  
—  Гуноҳим  нима,  бобожон?  Ахир,  улардан  куйиб  кул  бўлган  онам,  ака-укаларим,  опа-
сингилларимнинг хунини олдим-ку! 
— Гуноҳинг — қотиллигинг... — оқсоқол - мунг билан ерга қаради. — Ёвузликни ёвузлик 
билан енгиш мумкин эмас экан!..  
У сукутга кетди. Рўпарасида қора кўзларини жовдиратиб Нурбек турарди 
— Нима гап? — йигитнинг олдига ўтов ортида бекиниб турган қиз югуриб келди. — Бобом 
сени ҳайдаяптими? 
— Ҳа...  
— Каёққа кетмоқчисан? 
— Бошим оққан томонга-да.  
— Мен ҳам сен билан...  
Йигитнинг кўзларидан ўт чақнаб кетди.  
— Чиндан-а?..  
— Чин сўзим!..  
Нурбек  майда  ўрилган  сочлари  тақимига  тушган  хуш-қомат  қизни  бағрига  босди.  Унинг 
кўзларида ёш.  
— Нега йиғлаяпсан? 
— Ёлғиз иккаламиз...  
— Ундай дема, — йигит қизнинг гапини бўлди. —  
Оила  қурамиз,  ўзимиздан  ўзимиз  кўпаямиз.  Халқ  бўламиз!  Шундай  халқ  бўламизки,  унда 
меҳр-оқибат, садоқат, самимийлик мутлоқ қарор топган бўлади.  
— Айтганинг келсин! 
—  Ният — муқаддас,  еру  кўк—  муқаддас,  шундан  бизга  теккан  улуш-муқаддас...  Қани, 
кетдик! 
— Кетдик!..  
Икки отлиқ оқшом қуюқлашаётган дашти-биёбонга тобора сингиб борар, уларнинг ортидан 
кўтарилаётган паға-паға чанг булутлари осмону фалакни тутгудай эди...  
 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет