Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет53/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
— Ие, нега? — деди Саноқул бобо.  
— Чунки, — дея давом этди Дадаматов унинг саволини эшитмагандек, — мен сиз айтаётган 
қози  бобони  кўрган  ҳам  эмасман,  у  киши  биз  дунёга  келмасданоқ  кўкариб  чиққан  эканлар. 
Кейин,  илгари  нима  гаплар  бўлса  бўлгандир,  аммо  ҳозир  унақа  «қаролу» «тўра-пўра»  деган 
гаплар  қолмаган  ота.  Шунинг  учун  бунақа  деб,  мени  хижолатга  қўймасангиз.  Ахир  битта-
яримта эшитган қулоққа ҳам хунук. Йўлни ҳам баҳузур кесиб ўтаверинг, ёшингиз улуғ! 
—  Йўқ-йўқ, — деди  Саноқул  бобо, — бундай  деманг  тўрам,  айб  бўлади,  сизнинг 
мартабангиз улуғ.  
Дадаматов қовоғини солди: 
— Ота, ҳозиргина келишдик-ку? 
— Кўйинг-э, — деди Саноқул бобо бўш келмай. — қози бобонинг арвоҳи-чи, тўрам?! 
— Э, жуда «тўра»лагингиз келса, отамга боринг! Зерикиб, нима қиларини билмай ётибди.  
Саноқул бобо синиқ кулимсираб, бошини қуйи солди.  
— Майли, тўрам.  
—  Ахир  мен  партийний  бўлсам,  катта  бир  идорада  ишласам,  сиз  эса  бундоқ  қилиб 
турсангиз. Гап теккизиб қўясиз ота, менга бунақада.  
— Худо сақласин, тўрам, — деди Саноқул бобо чўчинқираб. — Сизга қасд қилганлар паст 
бўлсин.  
—  Э,  боринг-э! — Дадаматов  қаҳрланиб  қўл  силтади  ва  шарт  бурилиб  жўнади.  Икки  юз 
қадамлар юриб боргач, бирданига кулиб юборди.  
Кечқурун  отасидан  хабар  олгани  борди.  Отаси  айвонда,  туллак  беданасининг  патига  сув 
пуркаб ўтирарди. Бир оз гурунглашгач, у аста сўради: 
— Саноқул бобо отангизнинг қароли бўлганми? 
— Қайси Саноқул? Сано тентакми? — Отаси беданани кўтариб, чироқ шуъласига солди. — 
Отамнинг қароли кўп эди. Саноям ишлаган. Тентак у, — дея отаси ичкари уйга қараб қичқирди: 
— Ҳой Шермат, бормисан, токчадаги халтада тариқ бор, олиб чиқ! 
Дадаматов ўрнидан қўзғалди.  
Эртасига яна Саноқул бобога дуч келишини ўйлаб, юраги безиллади — рост кўчани қўйиб, 
паст кўчадан юрди, сой ёқалаб айланиб ўтиб, ишга кеч қолди.  
Якшанба куни маҳаллада тўй бўлди. Дадаматов ҳам чиқди. Тўй эгалари қўярда-қўймай уни 
ичкари  уйлардан  бирига  судрашди,  Дадаматов  салом  бериб  кирганида  бир  уй  одам  чой  ичиб 
чақчақлашиб  ўтирарди,  ҳамма  унга  ўгирилиб  қаради.  У  пойабзалини  ечиб,  пойгакдаги  бўш 
жойга чўкмоқчи эди, туйқус юқоридан: 
— Қани, тўрам, бу ёққа, бу ёққа ўтсинлар, — деган чийилдоқ овоз эшитилди.  
Дадаматов,  юраги  шув  этиб,  тўрига  қаради.  Саноқул  бобо,  икки  букчайганча,  бурчакка 
қисилиб унга хокисор термулиб турарди.  
— Ўтираверинг, — деди у ғижиниб.  
— Йўқ, йўқ, тўрам, мен... қандоқ ҳаддим сиғади ахир қўйинг энди, одамни хижолат қилманг, 
тўрам, одобсизлик бўлади-да, э! 
Дадаматов  ҳамма  томошаталаб  бўлиб  турганини  сезди  ва  базўр  шайтонга  ҳай  бериб, 
Саноқул бободан юқори ўтиб ўтирди, у эса пилдираганча келиб унинг жойига чўкди.  
Кўпчилик бир-бирига ажабланиб қаради.  
Дадаматовга тўй татимади.  
Бир куни олти яшар ўғли шундай деб қолди: — «Дада, тўра дегани нима дегани?» «Ҳа, нега 
сўраяпсан?» «Йўқ,  айтинг,  яхши  гапми,  ёмон  гапми?»  Дадаматовнинг  боши  қотди. «Саноқул 
бобонг айтдими? Ҳазиллашган, парво қилма!» «Менам Саноқул бобони тўра десам бўладими?» 
«Йўқ!» «Нега?» «Бас энди, эзма бўлма», деб дарғазаб жеркиб берди у.  
Аслида-ку,  энди  Саноқул  бобога  кўникиб,  тақдирга  тан  бериб  қўя  қолса  бўларди,  лекин 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет