|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
57
Йўлкадан қуйироқдаги оллчазорга туташ кенг майдончада кўкраклари лорсиллаган аёллар,
хипча бел жувонлар ирғишлашиб, бадан тарбия қилишаяпти.
Истироҳатгоҳ ғаройиб бир сокинлик оғушида. Ушбу сокинлик эса гўё кишини эркалаб
аллалаёттандек.
Енгилгина энтикди.
... дунёда жаннатсифат жойлар ҳам бор экан-да!..
Ором курсига ясланиб, дунёнинг боқийлигию умрнинг ўткинчнлиги тўғрисида надомат
билан ўй сурган кўйи, оппоқ булутлар орасида оқариб кўринаётган қорли қояларга хомуш
тикилиб қолди.
Бир маҳал, қўшни айвонга сарғиш сочлари елкасида мавжланган, ўттиз ёшлардаги
дуркунгина бир жувон чиқди. Дорга оппоқ бир матони осди. Момиқ халати тугмалари
ўтказилмаган экан.
Жувоннинг шафақранг баданига нигоҳи тушар-тушмас, изза чекиб, илкис юзини четга
ўгирди. Ором курси ғижирлаб кетди.
Жувон сергак тортиб, ўртадаги пастак панжара тўсиққа яқинлашди:
— Салом, йигит, — деди.
— Салом, — деди йигит.
Жувон бирин-бирин халати тугмаларини ўтказаркан:
— Кеча келдингизми? — деб сўради.
— Ҳа, кеча кечқурун келдим.
Дабдуруст кўзлари ажабтовур чақнаб, жувон:
— Яхши, — деди. Овози товланиб кетди. — Менинг келганимга уч кун бўлди.
Тунда қулоғига чалинган ғалати товушлар ёдига тушиб:
— Кечирасиз, уйқунгизда безовта бўлмадингизми? — деди йигит. Жувон кулимсиради.
Индамади. Лекин унинг кулимсираши бир қадар сирлидек эди.
... бу дуркун жувон — Дуркунхоним ниманидир билади. Билади. Жўрттага айтмаяпти.
— Боёнларга ўхшаб ялпайиб ўтирибсиз, — деди Дуркунхоним, янаям навозишли жилмайиб.
— Нима, нонушта қилгани бормайсизми ёки сизга опкелишадими?
— Йўқ... Борамиз, — деди йигит.
Айни кезда истироҳатгоҳ радиоси занг чалиб, нонуштага чорламоқда эди.
Нонуштадан сўнг, Йигит кеча келган ўттиз чоғли одамга қўшилиб, биринчи қаватдаги
кенгроқ бир хонага кирди. Олдииги қаторга ўтиб, юмшоқ ўриндиққа ўтирди.
Катта дўхтирни кута бошладилар.
Каттакон кўп куттирмади. Миқти гавдали, қирқ ёшлардаги йигит экан. Ўзини таништиргач,
истироҳатгоҳнинг жорий тартиб-қоидалари ҳақида гапирди. Бирйула минг киши дам олиб
даволанишини айтди. Ҳар ун беш дақиқада истироҳатгоҳдан шаҳарга махсус автобус қатнаб
туришини маълум қилди, роса истироҳатгоҳни мақтаб:
— Гапларимга ишонаверинглар, яқин атроф-теваракда бунақаси йўқ, — деди. — Ҳавоси
ниҳоятда соф, ниҳоятда шифобахш. Санаториямиз асосан юрак ва асаб касалликларини, такрор
айтаман, айниқса асаб касалликларини даволашга ихтисослашган. Таъкидлашим керакки,
табиий муҳитимизнинг ўзи ҳам шуни тақозо қилади, деб очиқ деразалар томон ишора қилди у.
— Ана кўриб турганларингиздек, санаториямиз Ошиқ-Маъшуқ тоғлари билан қуршалган...
... э, оти жуда қизиқ экан: Ошиқ-Маъшуқ! Албатта бирор қизиқарли ривояти ҳам бўлса
керак:
— ... Устимизда тўхтовсиз айланиб турган салқин шифобахш тоғ ҳавоси шаҳардан узлуксиз
ёпирилиб келаётган заҳарли исларни мутлақо яқин йўлатмайди. Демак, қадимги шарқ мақоли
билан айтадиган бўлсак, тоза ҳаво — танга даво. Бу ерда ўзингизни бир ой бахтиёр
ҳисоблашингиз мумкин. Хўш, энди бизга саволлар борми?
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|