|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
94
— Ё, боқий...
Ранги докадай оқариб кетган Тўхтабой гўё фонийлар орасидан боқийлик истагандай сўниб
бораётган кўзларини аранг очиб тепасида гавжумлашаётган башараларга аланглади, қийналиб
тамшанди, нотаниш чеҳралар орасидан итёқа кўйлак кийган қўнғиз мўйлабли йигитни топди,
бор қувватини кўзларига жамлаб унга тикилди, лекин у йигит мубҳам бир хавотирда ўзини
изма-из кузатиб келаётган жияни — Абдумалик эканини танимади...
* * *
Ўрта ёшлардаги дароз бўйли гўрков узун қўлларини лаҳаддан чўзиб оппоқ кафанга ўралган
майитнинг оёқ томонидан одди, сўнг белбоғичини кафти аралаш ўради, авайлаб пастга
туширди.
... У кеча шом чоғи, «Тўхтабой бандаликни бажо келтирибди!» деган хабарни эшитганда
ажабланиб ёқа тутди. «Эссиз, шундай одам ҳа ҳам ўтибди-да!» деди бош чайқаб. Бош чайқай-
чайқай, марҳумнинг ҳаққига дуолар ўқий-ўқий қабрни ҳозирлади, лаҳад тупроғини ихлос билан
чуқурроқ, кенгроқ олди. Тупроқ тортаётиб манглайига нимадир илашди — лаҳад шифтида бир
қарич чиқмайдиган қилдай ингичка илдиз осилиб турган экан. Уни юлиб ташлаш ниятида
тортди — илдиз узилмади, «зарари йўқ» деган ўйда ишини битирди, ташқарига чиқаётиб
илдизнинг муздек учи яна пешонасига тегди, бу сафар у кетмонни ишга солди — калта сонли
кетмонни икки дафъа сирмади ҳамки, илдиз узилмай тебраниб тураверди. Шунда...
тебранишдан тўхтамаган илдизнинг у учида бир томчи сув симобдай йилтираб кўринди.
«Ажабо!» Гўрков тушунолмай бир зум ҳаяллади. Чинчилоғининг учида томчини «илиб»» олди-
да, лабининг чеккасига теккизди, теккиздию, ҳайрати чандон ортди: «Товба! Бу қадар суюқ, бу
қадар тиниқ, бу қадар тотли!.. »
... «О-омин! Савол-жавобингизни Аллоҳнинг ўзи осон қилсин!». Гўрков шивирлаб юзига
фотиҳа тортгач, лаҳаддан сирғалиб чиқди, юқоридан қўлма-қўл узатишаётган гувалани лаҳад
оғзига тера бошлади. Сўнгги икки-уч гувалани қўйишга улгурмай қоронғилашиб бораётган
лаҳадга беихтиёр қаради. Қарадию... майитнинг қоқ лаби устига томган илдиз шираси пахтадай
оқ кафанликдан шимилиб ўтаётганини кўрди...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|