|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
95
Ёқут РАҲИМОВА
БОЙЧЕЧАК
Лутфулла эшикдан шошиб кирди-ю, у хонадан бу хонага югуриб, хотинини излади.
Гулбаҳор ошхонадаги столда хамир қораётган экан.
— Гули, бўл, — деди шошилиб унинг ёнига кираркан. — Йиғиштир бу нарсаларингни.
— Ҳа, тинчликми? — деб сўради Гулбаҳор унинг ҳовлиқишидан аразлаганини ҳам унутиб.
— Тинчлик. Бўл, отлан! Болаларни ҳам отлантир! Кишлоққа борамиз! Бойчечак очилибди!
Гули эрининг жиддий гапираётганидан кулиб юборди.
— Қизиқ одатларингиз бор-да, — деди қўлини юваётиб. — Кетдим дейсиз-у, кетаверасиз...
— Ҳа, шунақа... мен нима истасам шу бўлади, — деди Лутфулла мамнун кулимсираб.
Гулбаҳор эрининг бундай одатларига кўникиб қолганди. Эри истаган пайтда ҳоҳлаган
томонга кетар, ҳеч нимани ўйлаб ўтирмасди. Кўнгли тусаган ишни қиларди.
— Ўзингиз кетавермайсизми, бизларни судраб нима қиласиз? — деди Гулбаҳор
истамайгина.
— Эй... сен уни қадрига етмайсан-да, — деди Лутфулла ўз хонасидан унинг ол-дига чиқиб.
— Бойчечак беш градус совуқда ҳам, беш градус иссиқда ҳам ўлади... У қор кетиши билан
чиқади. Бир ҳафтадан кейин қарасанг, йўқ... ўлади. Уни фақат ҳозир кўриш керак... Болаларга
ҳам кўрсатамиз. Шу эсида қолади...
Гулбаҳор қўлини артиб, шоша-пиша болаларини кийинтирар экан, Лутфулла бойчечакни
мақташини қўймасди:
— Сен ҳали уни билмайсан-да... Кўрмагансан ҳам... Шоирлар шеър ёзади, артислар қўшиқ
айтади, бойчечак деб. Лекин ўшаларнннг ўзи ҳали бойчечакнинг очилганини кўрган эмас. Мана,
мен сизларга кўрсатаман...
— Кимдан эшита қолдингиз, бойчечак очилганини, — сўради хотини уйга кириб кета туриб.
— Болалардан, Тургунлар келишибди, — жавоб берди Лутфулла.
Шундай деди-ю, эрталаб хотини билан ораларида бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани эслади.
Кеча Хоразмдан театр институтида бирга ўқишган, ҳозир вилоят театрида ишлаётган ўртоқлари
келишганди. Лутфулла уларни институтни битирганларидан бери кўрмаган, бениҳоя
соғинганди. Уларнинг келганидан қувониб кетди. Репетициядан чиққач, шулар билан
чақчақлашиб ресторанда ўтирди. Рестораннинг ёпиладиган пайти яқиплашгач, офицнанткага
иккита бутун товуқ буюриб, меҳмонхонага чиқишди. Меҳмонларнинг хонасида ҳангомани ярим
кечагача давом этдиришди.
Лутфулла уйига қайтганда тонг ёришай деб қолганди, бир-бирларипи тоза соғинишган экан.
Туни билан гаплашишса ҳам гаплари сира адо бўлмасди.
У оёқда зўрға тургани учун туфлисини ҳам ечмай, тўғри ўз хонасига ўтиб кетди. Хонага
кираверишда икки-учта кўк хошияли қийиққа боғланган тугунлар турарди. Лутфулла уни
йўқлаб, қишлоқдан келишганини пайқади. У хотинининг одатини биларди. Гулбаҳор
қишлоқдан келувчиларни кўпда ёқтирмас, Уни кўргани келганлардан ҳеч бирини номини
атамасди. Энсаси қотиб, «қишлоқдан-келишди», деб қўя қоларди. Шу сабабданми, улар олиб
келган нарсаларга ҳам қўл урмасди. Бу одат ундан болаларига ҳам ўтганди. Уйидан телефон
килиб қолишса, уч яшар ўғли Тўрабек ҳам трубкани олиб, «қишлоқдан келишяпти», дерди.
Лутфулла ҳар кимдан ҳар нарсага рашк қилаверадиган хотини билан аччиқ-тиззиқ
бўлаверишни ўзига эп кўрмас, кўп масалаларда кўнглини кенг қўйиб, муомала қиларди.
Иккови институтни тугатишиб, бошқа-бошқа жойда — ўзи телестудияда, Лутфулла эса
театрда ишлай бошлаганидан бери яна бир одат чиқарганди. Энди у Лутфуллани илгаригидек,
институтда бирга ўқиб юрган пайтларидек чиройли, бежирим кийиниб юришларини ёқтирмас,
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|