www.ziyouz.com кутубхонаси
104
кўзларида шу чоқ шах-тидан қайтгани боис қўрбошига нисбатан норозилик кўл-калари пайдо
бўлганини англолмай қолди.
Холбўта Зокир лакотга бир муддат сўзсиз тикилиб турди. Лакот шохкосасидан чиқаёзган
кўзларини бетиним уён-буёнига олиб қочар, сўзлолмасди. Оғзида нос бор эди.
Гиламнинг бир четини кўтариб тупуришга ҳайиқаётганди, ташқарига чиқай деса...
Оғзида тўлиб бораётган тупугини аста-секин ютиб, ранги оқаргандан-оқариб, пешонаси
терчилаб ўтираверди...
— Ичинг ўтиб кетдими?— кесатди унинг нос чекиб олганлигидан бехабар Саидмурод.
Ўтирганлар кулишни ҳам, кулмасликни ҳам билмай Холбўтага қарашди-ю, дарров
бошларини эгишди — қўрбоши хомуш эди.
— Энди ким томонидасан? — Саидмуроднинг алами босилмасди. — Биз келдик, бизга ўтиб
қўя қолмайсанми? Кизиллар келса, уларга ўтасан, дарвозангнинг тепасига байроқларини тикиб
қўясан...
... Ҳайит бадал ўз қўноқларининг бундай бемаврид келиб колишларини сира кутмаганди,
нафсиларини айтганда улар аллақачонлардан буён сувга тушгандай гумсиё бўлиб кетишганди-
да! У ичига ўт тушгандай ҳовлида типирчилаб-потирлаб юрар, ўзини панароққа олишга уринар,
аксига олгандек ҳадеб кўзга ташланиб қолаверарди. Охири қазноққа кириб яшириниб ўтиришга
мажбур бўлди. Сичқонлар ўйнаб юрган тақир ерга ўтираркан, қизилларга мойил кўринган
одамларни айни бугун чақирганига, ўзини ҳам шуларга хайриҳоҳ кўрсатиб қўйишга уринганига
афсусланар, ўзини-ўзи чангитиб сўкарди.
Холбўта йигитлари билан қишлоққа тушдими, Ҳайит бадалникига келарди. Уй эгаси билан
кўп ҳам ош-қатиқ бўлиб ўтирмаса-да, негадир шу ерни хушларди, ўз уйидек эмин-эркин, яйраб
дам оларди... Ҳайит бадал бундан фахрланарди — кимсан Холбўтанинг нақ ўзи... Қудратли
тўданинг шарти кетиб парти қолишини, ўшанда ўзига қийин бўлишини ўйлаб ўтирармиди
шундай дамларда.
Ҳайит бадал бошини чангаллаб ўтираркан, бирдан кўзлари чарақлаб, фикри ёришди. Эҳа,
мундай ўйлаб қараса, у чақирган одамларнинг бари лакот, соқолли-соқолсиз, ориқ-семиз, катта-
кичик лакотлар — бирортасининг ҳам тайини йўқ, кимнинг қўли узун келса, ўшанинг
тарафида...
Анча фурсат ўтиб эшикка чиқишга чоғланган Ҳайит бадал яна қайтиб тақир ерга ўтирди:
пешонаси шўр экан, бундай баҳоналар билан босмачиларни алдаб бўлармиди? Рамак онларида
туришсада, улар кимнинг қандайлигини англаб етишган. Кўр хассасини бир марта йўқотади.
Ҳайит бадалиги боши гувиллади, каттариб кетаётгандек туюлди. Босмачилар ҳовлисини тарк
этишганда ҳам шу ангиз тонг отгунча ўтирди...
... Туркистон тизма тоғларининг қорли чўққилари кўзга чалиниб қолди. Туман тарқаб, одам
бир-бирини беш-ўн қадам нарида танийдиган ҳадга етди.
Холбўта эса ҳамон ўша ҳолатда, атроф-тумонотда не ходиса, не ўзгариш — унга заррача
алоқасиздек, бошини қуйи эгиб борарди...
Олис-олисларда чорлаётгандек туюлган умид шуъласи аслида ортда қолган экан. У ҳам
чиллак ўйнаб, қўй боқарди. Кичкина тепаликка юзлаб қора-қура болалар чикишарди. Субҳи
козибдан бери кетяпти, кетяпти субҳи содиқ ҳадга етди — кетяпти, кетяпти тонг отади —
кетаверади, кетаверади — заминнинг чек-чегараси йўқдек. . Аслида бу ерлар Туркистон тизма
тогларининг этаклари, холос... У Искандар Зулқарнайн тўғрисида ёшлигида эшитган ривоятни
эслади.
Искандар ўлаётиб, онасига, соғинсангиз қабрим тепасига бориб, уч марта Искандар деб
чақирсангиз, чиқаман, деган экан.
Уни дафн этишибди. Уч кун ўтгач, соғиниб ўғлининг қабри тепасига борибди, чақирибди:
— Искандар!
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |