www.ziyouz.com кутубхонаси
105
Сас йўқ.
Яна чақирибди:
— Исканда-ар?
Садо йўқ! Куйиб-куйиб чорлабди она:
— Искандар!!!
Ҳеч ким чиқмабди.
Соғинчдан юраги сўзон она, йўллари қора бўлган она
сочлари қировга айланган она
тўртинчи марта, умид билан, ўғлининг лақабини ҳам қўшиб чақирибди:
— Искандар Зулқарнайн!
Искандар Зулқарнайн қабрдан чиқиб келибди. Она уни суюбди, болам дебди, отингни айтиб
бир марта чақирдим чиқмадинг, дебди икки марта отингни айтиб зорландим, чиқмадинг, дебди
уч марта отингни айтиб оҳ чекдим, чиқмадинг, дебди. Умид узиб, охирги марта, лақабингни ҳам
қўшиб чақирганимдагина ҳузуримда пайдо бўлдинг, уч марта чақирганимда эшитмай
қолдингми, дебди.
Эшитдим она, дебди Искандар Зулқарнайн, ер остида мен каби Искандарларнинг минглаби
ётган экан, аввалги: уч марта чақирганингда қай биримиз экан, деб ҳайрон бўлувдик, лақабимни
қўшиб чақирганингда сенинг келганингни билиб, чиқдим, дебди...
... Қора, қоп-қора туман... Қоп-қора, қора туман...
— Бек, — деди Саидмурод понсод йигитлардан анча илгарилаб кетиб, иккаласи ёлғиз
қолишганда, — ҳали тарқамаган аламангизликни чуқурлаштиришга кўнглида беҳад истак туюб.
— Сизга айтиш ноўрин бир гап кўксимни ўртаётир...
Холбўта жиловни сал тортиб қўйди. Ҳирқвроқ товуш-да:
— Айтиш ноўрин бўлса айтма, Саидмурод! — деб қўя-қюлди.
— Йўқ, бек, — Саидмурод шоша-пиша гапни улаган бўлса-да, овозидаги қатъиятни
йўқотмади. — Айтмасам, мандан домантир бўларсиз, деб қўрқаман.
— Гапир...
— Ҳовлингизга Зокир лакот тушиб юрганмиш... Кўксини ўқ тешиб ўтгандек Холбўта от
устида қалқиб кетди... Осмон чир айланди кўз ўнгида, тоғлар кўксиии тилиб юборган ханжарга
айланди... Кўзлари, ҳозироқ, ҳозироқ... ортга қайтиш, ортга қайтиш... наинки қайтиш, довулдай
уйига кириб бориб аёлининг сочидан отнинг думига боғлаб чиқиш иштиёқида ёнди. Ҳайрият,
кўзларини батамом ғазаб алангаси эгаллаб олмай, понсодга қарадию, барига тушунди...
Саидмуроднинг нигоҳида тантанавор, ўз сўзининг нишонга бориб текканидан масрурлик
ифодаси ошкор жилваланиб ўйнарди... Ана шу ифода Холбўтани ўзини босиб олишга ундади.
Ўша-ўша хирқироқ товушида:
— Сану манда энди хотин, бола-чақа нима қилсин, понсод, — деди, — ҳатто бўрилар ҳам
қайлардадир санқиб, емишлик топгач, инига қайтади. Биз ўз еримизга сиғиндилигимизни
айтмай, қайлардаги юримсак миш-мишларни кўтариб юрибсан...
Холбўтанинг бу мантиги Саидмуроднинг аламини чандон орттирса орттирдики, асло
камайтирмади. «Адо бўлган одам! — Тишларини ғижирлатиб кўнглидан ўтказди. — Энди бу
ҳеч нарсага ярамайди. Унинг ўлигигина мени кечиришлари учун керак, холос!»
Йўлда давом этишди.
Холбўтанинг юраги ҳамон ториққандан-ториқиб борарди. Йўқсиллар наздида у адашган, ўзи
камбағалдан чиққану елкасига тегадиган мунаввар қуёш шуълаларини кўролмаган - басир,
сўқир ким учун, нима учун курашаётганлигини ўзи ҳам билмайди, нимаям бўларди, бир кунмас
бир кун итдек, итдан ҳам баттар ўлиб кетади. Бойлар наздида, қазисан, қартасан — асли
наслингга тортасан уларнинг ишончларини оқлолмади. Уни ким қандай, қилиб йўлдан урди?
Озгина химо билан юрагида отилишга чоғланган пўртананинг кўмилиб ётган кўзини топди?
Сен мусулмон бандасидан, ўз ерингни, ўз элингни кофирлар қўлига ўтказиб тинч ўтирасан
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |