www.ziyouz.com кутубхонаси
110
Маъсума АҲМЕДОВА
КЕЧМИШ ҲИСОБИ
Уйдан асабий чиқди. Хотинига бирон нима дейишга ҳадди бўлмади. Тўғриси, гапни
кўпайтирмади. Устига-устак, машинанинг аккумулятори ҳам ўтириб қолибди.
Жаҳл билан ерга тупурди. Хотинининг бетўхтов вайсашини эшитмай, деб ёмғирпўшининг
тугмасини устма-уст қадаганича кўчага шошилди.
Қараса, троллейбус келаётибди. Чопиб чиқиб олди. Аслида, такси тўхтатса ҳам бўларди.
Энди бу троллейбус деганлари шундай ташбақа юриш қиладики, тушиб олиб, яёв югуриб
кетгиларинг келади. Эрталаб бир кайфиятинг бузилиб, ишинг юришмаса, тамом, охиригача
юришмайди. Энди қачон етиб боради-ю... Машинага ўрганган одам, жамоат уловида юриши
қийин экан. Одам ўзини хўрлангандек хис этади. Хаёлидан шундай ўй кечар экан, у бир қур
троллейбус ичига назар солиб чиқди. Шунда тўсатдан қулогига таниш, жудаям таниш овоз
эшитилди. Эшитилди-ю, шуурини ағдар-тўнтар қилиб юборди.
— Мастура опа, ишга борийб турибсизми?— ёшгина овоз ёнидаги ҳамроҳи бўлган аёлдан
сўроқларди.
— Ҳа, айланай, бормай бўладими. Уйдаям эзилиб кетаркан одам. Пича бетобланиб
қолувдим, ўтиролмадим, сиқилиб кетдим. Бор-э, деб ишга чиқиб олдим.
У беихтиёр овоз келган томонга ўгрилди. Угирилди-ю, юраги орқасига қалқиб кетгандай
бўлди.
У қачонлардир бир кун келиб, уни учратишини, юзма-юз келишини ҳис қиларди. Лекин уни
ҳеч қачон бундай кепатада, бундай рафторда кўраман деган ўй ҳаёлининг бир чеккасидан
ўтмаган эди.
Аёлнинг юзлари осойишта кўринарди. Чамаси, у ҳеч нимага даъвогар эмас, умидвор ҳам
эмасди. Бир пайтлар шу аёл, ҳа, бир пайтлар шу ёшгина қиз кулганича, бари ўтар-кетар, лекин
хотира қолар, дерди.
Қиз башорати ҳақ чиқдп.
Киши бориб-бориб келажак орзуси билан эмас, хотиралар билан яшаркан.
Эсида, бари эсида. Ўшанда, шундай қўшиқ бўларди:
«Эҳ, кечки поезд, кечки поезд,
Севиклимни олиб кетдинг-а... »
Бу қўшиқда қайғудан кўра беташвиш оҳанг, шўхчанг оҳанг мужассам эди. Қуёшнинг сўнгги
нурлари оламни ғарқ этаётгаи палла. Куй тинимсиз янграйди, шўх садолар хонани тутади.
Қуёшнинг сўнгги нурлари остида, кечки поезднинг рельсларини тарақлатиб келишидан темир
йўл чеккасидаги заъфарон тус девонагуллар, яшил майсалар титраб кетади. Аслида ҳеч қандай
поезд рельсларни гумбурлатиб ўтмайди. Бу шунчаки қўшиқ қўзғаган таассурот, холос.
Теварак файзли, ёз шоми ҳам эмас.
Ташқарида қор майдалаб, эзилиб ёғяпти. Буни узун симёгочларга осилган чироқлар нуридан
пайқаш мумкин.
Қиз куйга монанд иргишлайди, димоғида қўшиққа жўр бўлади.
У тўсатдан аёл ўтирган суянчиққа яқин боргиси, аёлнинг кифтларига қўл қўйиб, ўзига
қаратгиси, кечки поездни сўроқлагиси келди. Хаёлига келган бу ўйдан ўзи уялиб кетди.
Яна... яна кенг пахтазор эсида қолган. «Кенг пахтазор. Ҳамма далада». Бу сийқаси чиққан
иборани ўшандан ҳозирги довур бамайлихотир ишлатиб келишади. Қиз ўшанда узоқлардан унга
пешвоз югуриб келди. Ҳа, ҳа, ўшанда улар... еттинчи синфдагилар пахтага чиқишган эди. Қиз
эса олтинчи синфда ўқир, ўшанда дадасинингми, кимнингдир ўрнига пахтага чиққая эди чоги.
Ҳа, ориққина қиз елиб келди-ю, қўлидаги тушликда нон билан ейман, деб олиб келган бир
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |