www.ziyouz.com кутубхонаси
112
дейишга огиз жуфтлади.
Қиз уни кўрди. Йигитга пешвоз юрди.
Қизнинг ҳолатидан гўё ҳеч нима бўлмади, ҳеч ҳодиса рўй бермади.
Ўшанда у қивзи танимади.
— ... Ҳозир, гапириб бўлай, кейин кетаверасиз. Фақат мени кечирсангиз бўлгани, — қиз ўша
бир вақтлар, аҳил дамлардагидай андак ғамда, андак эркалик билан сўзларди - уришмайсиз-да.
Ўша куни сизга ўша гапни... ҳазиллашиб айтган эдим.
— А? Нима?— Ўз овози ўзига бегона эшитилди.
— Айтяпман-ку, ҳазиллашдим, деб. Сизни нима қиларкансиз, деб айтгандим. — Киз ҳеч
нима бўлмагандай хуррам кулди.
Кейин, кизнинг ўша ҳолатини кўп эслади, кўп хаёлида тиклади, бўлмади. Ўшанда қиз чин
кулдими, ёлғон кулдими, билмади.
Шундан кейии у қизни асло кўрмади.
Ўшанда қиз қайси гапни гапириб уни алдади — буни ҳам билмади.
Бу унга жумбоқ бўлди. Тўғри, ўшанда хавф, туфон ўтиб кетди, зилдай юк елкасидан
ағдарилди.
Кейин, эсида, жумбоқни ечмок, умидида қизни излаб ўқиш жойига борди, тополмади.
Кишлоқдан излади, топмади - қиз изсиз йўқолди.
Қишлоқдагилар, қизни шу шаҳарга ўқишга кетганича қайтмади, дейишди. Шаҳардан эса -
топмади. Кейинчалик, қишлоқдан, онаси бечора қизи дардида куйиб кетди, Мастура турмуш
ҳам қилмабди, деб эшитди.
Нимаики эшитса бари миш-миш бўлди. Мана, ҳозир орадан қанча йил ўтгач, каллани бир
жойга қўйиб ўйласа, кўнглининг бир чеккасида қизнинг ўша гапи, ўша воқеа чин бўлганлигига
амин бўлди. Шунда ўзини қўйишга жой тополмади.
Мана, аёл осойишта кетяпти. Маъюсгина, гарибгина кетяпти, дунёдан шундай ўтяпти.
«Дардингни олай, севгилим... »
Кўнгли музтар бўлди. Беихтиёр олдинга интилди. Ҳозир уни тутиб қололмаса, сўрамаса-
сўроқламаса, оёғига бош урмаса, ғафлатда қолади, у дунёсию бу дунёси куяди...
У шошқалоқлик билан олдидаги одамларни итариб ўша суянчиққа яқин борди. Чақираман,
деди. Нафаси бўғзига тиқилиб қолди.
— Кап-катта одам, нега туртасиз?— ёнида турган бакалоқ хотин унга газаб қилди.
Шунда аёл ўрнидан қўзғалди.
— Бўпти, Мастура опа, яхши боринг.
— Бўпти, жоним, хайр.
Троллейбус «ғийқ» этиб тўхтади. Аёл ўрнидан турди, эшикка борди. Бир муддат ҳамроҳига
ўғирилди.
У ҳовлиқди, жон-жаҳди билан аёл томон интилди. Шунда кўзлари тўқнаш келди. Аёл уни
пайқамади. Билмади, танимади. Унинг эса сўзга мажоли бўлмади.
Ўткинчи-кеткиичилар йўлда тушиб қолди.
Аёл ҳам тушди кетди.
У шоша-пиша ойна томонга ўтди. Юзларини ойнага ёпиштириб қаради.
Наҳотки, уни танимай адаштирган бўлса? Наҳотки? Ахир ёнидаги ҳамроҳи ҳам, Мастура
опа, деди-ку!
Йўг-э, ана, бўй-басти ҳам, юриш ҳам ўша-ўша-ку. Ана, аёл аста кетмоқда. Кулранг
ёмғирпўш бари энгидан силкиниб-силкиниб кетмоқда.
Бошини мағрур кўтарганча, хотиржам кетмоқда.
Троллейбус ғизиллаб кетди. Шу пайт назарида аёлнинг кўзлари троллейбусга интиқ,
шошилиб тикилгандай бўлиб кетди!
Қуёш фасли. Ҳикоялар
www.ziyouz.com кутубхонаси
113
Ахийри кулранг ёмғирпўшни кўз илғамай қолди. Анча ортда қолиб кетди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |