www.ziyouz.com кутубхонаси
114
Собир ЎНАР
БИР ЎЛАРМАН ЧАВАНДОЗ
Эй жўралар-эй, эй ёронларим-эй, бир гапнинг гали келди, гапнинг гали келдима ўзи,
айтинглар. Биродарим ҳақида айтиб берайин, бировингиз биласиз уни, бировингиз билмайсиз.
Билмаганингизга қизиқ, билмаганларга айтайин — бош гурунг бўлмасам қайтайин. Узим орқаси
ер искамас жайдари табилчи бўлсам, хулласи, — гапга чечанмасман, ёзувчилигим бўлганда-ку,
ўзим билардим-а, ҳа майли. Хуйдойимнинг берганига шукр.
Жўрамнинг оти Давлатбой, баданида яроқли жой йўқ, яроқлиси қовургасими - дўхтир нақ
учовни санаб туриб кесиб ташлаган. Соғ бўлса кесармиди, кўпкарида синдирган, кейин дўхтир
опташлаган. Гап қовурғадами, мен айтайин сиз ишонаверинг, тағинам ўзингиз биласизку-я,
гавдасиии кесиб ташласангизам бу ўларман ҳеч бало кўрмагандай юраверади, сизга гарантия
берайки, оёғини жодига қўйиб қирқинг, вой демас Индаллоси гап, жўрамнинг гавдаси тиккайиб
қолган, мен қаридим, қаддим букилди, унинг букилмаганига сабаб — ўнг эгнидан суягиям
синиқ, опташлашганми, олишмаганми, унисини билмадим-у, аммо тиккайпб қолганиниг маниси
шул. Энгашса томири тортишиб огрийди.
Мақтамайман, мақтагули йўғ-у, бари бир қурмағурнинг ёшлигида девими, бир балоси
борийди, ҳайрон қолар эдим унинг полвонлигига, тоғни кемирар эди, дарёни симирар эди,
қиёмат эди полвонлиги бир сари, бардошига балли дер эдим. Айримингиз биласиз офатининг
чавандозлигини, эна сути огзидан кетмаган от чопар эди кўпкарининг энасини эмдирар эди
синишининг бари шу кўпкарининг касри тағин айтайинма, танасида доғи бор жой кам, шунинг
учун қип-қизпл тентак шекилли бу, деб ўйлаб, қолар эдим баъзан. Бир гал қаҳратон қишда
Гарашага тўйга кетяимиз, менинг остимда чўбир, унинг остида бўз, гапдан гап чиқиб уни
мақтаб юбора қолибман, совуққа ўлгудай чидамли деб, бу гўрсўхта ўзидан кетиб пўстин билан
телпакни ечиб тагига, эгарга тўшаб олди денг. Ҳав, бир касрни қиларсан, ўларсан дейман,
қаёқда қулоқ солса, қайтанга камзулиниям ечяпти. Шу гапнинг нари-бериси, ҳай-ҳайлашимизга
қарамай бир фасилда чиппа майкачанг бўлди колди. Эгарда тўргандай ўтириб кетаётир.
Шерикларимизам дод деб ялинади, менам. Мазақ учун аҳён-аҳёнда кулиб қўяди. Совуқни-ку,
гапирмайин — одамнинг суягидан ўтиб кетади. Мен пўстин кийганман, шунинг устидан еб
бораётир чимиллаб. Кошнинг устига қиров қў-нади, терласа мўнлабинг музлайди. Жон-поним
чиқиб, «бор-э», дедим, менга деса ўлмайсанми, бепарво ҳайдайвердим, анави бизни калака
қилиб мускулларини ўйнатиб қўяди ҳар замон. Совқотяптими, деб разм соламан, бурни
қизарган, лекин, ишонсангиз бадани ҳечқурса товуқники сингари бўртмайдиям, ё пирм, дейман,
тавба қиламан. Аввал ачинишиб турган эдик, тўйхонага етавергач, номусимиз келди балода
энди, аёз, бўрон уриб турса-ю, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, дабдурустдан майкачапг кириб
борсапг. Яна тўйга! Уни-ку тентак-пентак деб ўйлар, ёнида борган бизни ким деб ўйлайди
одамлар. Отининг жиловидан ушлаб, жўражон, укажон, акажон, деб ялинавердик, ўзингни ўй-
ламасангам бизга ичинг ачисин. Жонимизга аро кирди, сал эриди чамаси, майли, деб
кийимларини бирин-кетин кийиб олди. Агар ақлинг бўлса уни ёнида мақтама, ўлдинг
мақтасанг. Кўпкариниям ўзи гурсиллатиб чопақолади, бор эшиттирманг, эшиттирсангиз бирон
аъзоси мажоқ бўлиб кетгани биланам иши бўлмайди, ишонмасангиз ҳозир кўринг бориб
тиззасининг кўзи жойида турмай қолган — гоҳ пастга, гоҳ юқорига силжиб кетади, шунда
юролмай қолади, вой-войлайди, ўзи улай-булай билан арғаб-иргаб ўрнига солади-да, кейин
қаққайиб сўфидай кетиб турган куни. Ўша тўй куни кўпкарида бу хуни-муни Кўлибой полвонга
илашди денг. Кўлибойнииг оти зўр, отиданам ўзи зўр. Давлатбой нима унинг олдида, сапчадай
отиб юборади керак бўлса. Улоқнинг бир путига тармашиб кетяпти, шуйтиб майдонни нақ тўрт
марта айланиб чиқди-ёв уям бу чакамик экан деб, қўяқолмади, буям камкучман демади,
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |