www.ziyouz.com кутубхонаси
115
чўзилишиб, ўзлариниям қийнаб, отлариниям қийнаб борди-да қўйди одам бори тонг котган,
Қўлибойга куч бермаган бу ўларман ким бўлди деб. Минг қилсаям кучли-кучли-да, зўрга пеш
бўб бўладима, Кўлибой улоқни тақимига ўхшатиб босиб, гавдасини ёнига олиб бир силтаган
эди. Икки от нақ қўшмоқ бўлиб қолди. Эгари эгарқошга тегиб қарсиллади. Давлатбойимиз
эгардан учиб кетди энди чупчак бўлиб ерга тушади-ёв, бир қиёматни қилади-ёв деб турсак, йўқ,
шу бўз отнинг нақ ёлида қолиб кетди. Оёқ узангидан чиқмаган экан, гавда ерга шалвираб
кетган, оёқ ёлда. Шу аҳволдаям бир майдон айланди-да, охири қўйиб юборар десак, бари бир
қўймади-е, отнинг жугани узилиб эгар-пегари билан учиб бориб Кўлибойнинг отига қапишиб
қолди оломон «қўй!» деб қичқиради, гувлайди, бу қўймайди. Одамлар Кўлибой энди бу
шўрликни улоқ-пулоқ билан қўшиб чортоққа гупчак қилиб ташлар экан-да, деб туришган эди.
Чакамик бўлса шилимдай ёпишиб чортоққа етмай олиб қолди. Тўрт ё беш қулочлар қолган эди,
узоқ эмасди улоқни увиб тушиб, ўзи яёв сомонга судраб олиб бориб ташлади. Раис ҳам
мардлигига балли соврин сенга деб— юз эллик сўмни қўлига тутди, қурғур яна ўжарлик қилди,
— мардлиги бор-да ўзи, — юз элликни халқнинг кўз ўнггида Кўлибойнинг қўлига тутқазди.
Раҳмат айтди. Кайтангга Кўлибой полвон изза бўлиб қолди.
Шуйтиб кўп томошаларни кўрсатиб келганмиз Гарашада. Кейин катта чавандоз бўлиб
танилиб кетди, одамлар ўрганиб кетди уни феълига. Кичкина ўғли Санжар унннг ўзига тортган.
Худди қуйиб қўйгандай. Кеча мачитнинг берисидаги бўзлоқда ўзидан барзангироқ бир бола
билан курашяпти. Ҳалиги бола буни дустаман олиб тушди, елкасини ерга текизаман, деб хай
уринди, терлаб-пишиб, кўкариб кетди, охири бўлмади. Санжар устига салмогини солиб босиб
турган болани бир типирлаб кўтариб туриб кетса бўладими!
Давлатбой билан тўққиз-ўнинчн синфларни райсентрда, Кўшработда битирганмиз.
Кўрғонтепадан, нақ ўттиз чақиримдан нонни белга тугиб қатнаймиз нима қилайлик, бу ерда
ўрта мактаб йўқ. Унинг эшаги бор, жуда илдам. Лекин кичкина, арқаси чўнтоқ, мингашиб
ёлчимайсан, икки қадамдан кейин тушиб қоласаи. Икковимиз алмашиб миниб борамиз.
Энди борган кезларимиз. Ўзимизни панароққа олиб юрамиз. Бошингни сал кутарсанг,
сентрликлар популдириғингни пасайтириб қўйишади. Дўкайлари бор ўзларининг, ҳар
қайсисининг мушти менинг бошимдай келади камида, ғиринг десанг бошингни олиб ташлайди.
Бир куни улар бизни чакириб, тўққизинчи синфда ўқийдиган месний болани кўрсатиб,
«курашасан бировинг шу билан», деди. Мен энди, айёрроқман, дарров Давлатбойни рўпара
қилдим. Давлатбой олишиб, охири йиқди. Дўкайлар кейин наригн тўққизинчи синфнинг зўрини
чақириб, «шу билан курашасанми?» деди Давлатбойга. Буям киприк қокмай «ҳа» деб юборди.
Унисиниям йиқди. Чарчаб қолди. Ҳалиги кураштираётган бола айтдики, шу мактабнинг
ишонган шепи мен бўламан, отим палончи, энди мен билан чиқ, йиқсанг, ўрнимга сен шепсан,
тан бераман, қўлни ташла, деди. Давлатбойга қарасам, қўлига бир тупуриб ишқалади-да,
«бўпти, кел», деб юборди. Мен бориб ҳалиги шепнинг оёғига йиқилдим. «Жон жўра, жон
жўражон, шеп ўзингсан, агар курашсанг буни ўлдириб қўясан, ўзи етим бола, сенинг
шеплигингни тан олади», деб ялинавердим. Шеш Давлатбойга қараб: «Шунақами?» деди.
Давлатбой менга термулиб туриб: «Ҳа», деди-да ёнига тупуриб юборди. «Тан бердингми,
курашмай-а?» деб қайта сўради бола. Мен Давлатбойга жовдираб тикилдим. «Тан бердим»,
деди у ноилож. Давлатбойни шунда бир мартагина сўзидан қайтаролганман, ўшандаям қайтиб
келаётганимизда одам қаторига кўшмай бўралатиб сўккан. Аммо мен ундан ақллироқ эдим,
бирдан-бир тўғри йўлни танлаган эдим. Аниқ ишонардимки, агар Давлатбой униям енгса,
дўкайларнинг бизга хусумати ошиб, охири бир кул уриб ўлдириб қўярди. Енгмасанг ўлмайсан,
ишқилиб, мусофирчиликда омон-эсон битириб кетайлик. деб тайинладим.
Ўқишдан қайтаётганда икки чақирим йўл юрмай Давлатбойга эшагингни бер, биродар,
ўладиган бўлдим, деб ялинардим, у ростакамига ишонарди, тушасолиб «ма, мин, менинг оёғим
умуман оғримайди», дерди. Эшаги ҳалиги айтганимдай жуда йўрға, минсанг роҳат қилар эдинг,
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |