|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
117
Саломат Муҳаммад ВАФО
ТУТИЛГАН ОЙ
“Олмай қадр қон бўлсин, бермай отаси ўстирмай онаси ўлсин!... ”
Чўлпон. «Ойдин кечаларда».
Нақшинкор устунларнинг тилловий товланишидан кўз қамашади. Турли хил ялтироқ
тошлар билан безалган меҳроб шаклидаги печлар, хаёлий тасаввурлар жо бўлган гулчин
деворлар, ақлни ўғирлайдургон қон рангли гиламлар, митти шамдонлардан иборат масрур
қандиллар осилган сеҳрли бир айвон, сеҳри билан деворга суянганича қотиб ўтирган бир
гўзалнинг хаёлини бузишга ожиз. Энаси кўп умидлар билан Ойбиби деб ном қўйган бу қизнинг
йигидан қизарган кўзида, ғамдан кўпчиган юзида лоқайд, бепарво бир туйгу қотиб қолган,
хинадор бармоқларнинг нозик титрашидан, қора сочлари, киприкларининг оғир-оғир
силкинишидан совуқ бир фожеанинг саболари эсарди.
Ойбиби чархи кажрафторнинг шафқатсиз дўнишидан, кечаги сабоҳли куннинг фожеавий
зулматга айланувидан карахт ва жонсиздай ўтирарди. Ул бахтли сабоҳли кунда дунёда Озодбек
деган, Туркияда сабоқ олиб қайтган закий бир йигитнинг борлигини билганди. Азбаройи
севинганидан, суюнганидан унинг бошига кийиб олган кийимни кўрсатиб хандон-хандон
кулганди. Ул бахтли кун Ойбиби:
— Бошингиздаги надур, Озодбек оға, — деди. Озодбек ўнғайсизланиб бош кийимини
қўлига олиб, ўзи ҳам гўё бу нарсани биринчи бор кўраётгандай ҳайрон-ҳайрон тикилди.
— Бу фасдур, Туркиядаги туркларнинг миллий кийими.
Шунда қиз янада қаттиқроқ кулиб деди:
— Сиза ўзимизнинг хоразмий папахлар ва шерозий чўгирмалар ҳам дим ярашади.
— Биламан.
— Билсангиз кийинг-да.
— Энди киямиз-да.
Бир муддат йигит ва қиз бир-бирига сўзсиз тикилиб, нигоҳлар ила аҳду-паймон қилдилар.
— Одингизни ким қўйғон-а?
— Энам.
— Ойбиби — Бибиларнинг ойи!
Ойбиби ўйида гавдаланган Озодбекнинг азиз бўйларини қўмсаб-қўмсаб, атрофида шўх-
шодон юрган бошқа қизларнинг сасларини эшитмай, маҳкума юзларини кўрмай, энди кўз очган
бўлоқдай кўзидан милдир-милдир ёш оқди.
Эй, Олло наҳот энди ёзиғлиғи шу бўлса? Наҳот сарой маҳкумаларининг қисмати, шу наҳс
босган болорлар
1
орасинда кечаётгаи умри бир хил, ҳар тун борадиган йўлларининг охири
хоннинг, ҳаром ва фахш гирдобида ғарқ бўлган тўшагида тугаса?
Ё Олло, кечагина ул бахтли кун Бибиларнинг ойи Озодбек билан саррин-саррин елларга,
бедана ва булбулларнинг сайроқи-сайроқи сасларига, беда ва дала ўтларининг гўзал-гўзал
исларига тўлган кенг далада учрашган эди. Саратон қизнинг юрагидай ёниб ётарди. Кўкда қуёш
шу қадар катта эди-ки, Ойбибининг юрагида Озоддан бошқа, бутун ер юзида эса қуёшдан
бошқа нур сочгувчи, куйдургувчи йўқ эди. Зўр курашдан сўнг ҳижрон жангида ғолиб чиққан
муҳаббат қўшинлари, рашк ва айрилиқ ўтларидан гулхан ёқмоқликлари лозим эди. Ниҳоят
суйимли-суйимли, азиз-азиз дийдорлашдилар. Бибиларнинг ойини соғинч ва интизорлик
унларига тўла товуши қалтираб чиқди.
— Ассалом, — деди бир бахтли лаҳзада.
— Валейкум ассалом, — деди қиз юрагининг мангу куйдургувчи қуёши.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|