www.ziyouz.com кутубхонаси
119
шусиз ҳам кўп заҳмат ва жабр чеккан миллат ва юртнинг тақдирини, келажагини сақлаб қолмоқ
лозим. Яхшиси мундин сўнг сўлламанг бу хусусда, — Озодбек диққат билан тикилтб ўтирган
қизга қараб олиб. — Агар... шаҳодат ва ваколат идоравий-маршурута аъзоларига берилса —
Урусия томонидан яқинлашаётган хавф маълум бир вақтга кечиккан бўларди. Илло, улар агар,
бизга қўшилсангизлар қутиласизлар, курагасангизлар йиқиласизлар»
3
, демайди. Уларнинг
азалий нияти — миллат ва дин — Исломни оёқ ости қилмайдиган жумҳурият барпо қилиш.
Қўйинг-эн, сиёсат билан эркаклар банд ўлсин.
Ойбиби саҳар чоғи гулбаргидан замиига тушган шудрйнг жарангидай нозли-нозли кулди.
Қизариб лаб устидаги туклари билинар-билинмас терлагандай бўлди. Узини ўнглаб олиб,
йигитга юрак-юрагидан ўтадигап қилиб, қиё боқди-да, бир сўз деди:
— Уларнинг дилини
2
ўрганиш онсон бўлмоғондир?
— Кимларни?
— Туркларни!
— Ойбибижон — ўқиғон қиз, наҳот улар билан бир тилда сўллашимизни билмасангиз.
— Ибиий, худо урсин, агар, хаварим йўқакан.
— Онт ичманг-эй, ёмон бўлади.
Айтганидан ёмон бўлди, ёмон бўлди, ранг-рўим сомон бўлди, сомон бўлди, боғда булбул
ўрнина бойўғли кулди, у чеккан оҳлар осмона учди, ерлара кирди. Музлаган кўксида орзулар
ўлди, орзу дарахтининг яшил япроғи— хоннинг тош саройида сўлди.
Ойбиби ҳануз кўзларини ярим очганча, кечаги куни гарқ бўлган, ҳасрат денгизининг
ўпқонларида, гирдобларида саросар кезиб юрарди. Ҳасрат денгизинннг адашган томчилари,
борлиқ дунёнинг кечасида адашмай порлаёттан ой юзини ювиб тушарди. Кимнингдир қаттиқ
туртувидан сесканган Ойбиби ўзига келиб, олдидаги бир тобоқ серёғ шавлани, сўнг энгашиб
турган қорача ёқимлигина қизни кўрди.
— Мунча йиғламасанг, бари бефойда...
— Барибир хонники бўлишинг дарак.
Шавла совиб, ёғлари қотди у яна
ҳасрат денгизига чўкиб кетди. Сўнг уни қадим шарқ
бозорларидан сотиб олган тилсиз бир қулдай, итоаткорлигидан шод бўлиб чўмилтиришди,
ясантиришди. Турфа хил заррин либосларга бурканган, ўзининг аламидан озроқ қимматбаҳо
тошлар ва зебу-зийнатларни осиб кўзгу олдида турган қизга ҳар ким бир сўз деди:
— Манглойи қора-я, хон сени еб қўяди.
— Хийла ишлат, хийла.
— Мозоли сўлла тез юради
— Оғири шугун.
Ойбибини хилма-хил рангдор гламлар осиғлиғ, бахмал кўрпачалар солиғлиғ, жуда катта
шинам хонага киргизган хотинлар кундузги арвохдай бир зумда ғойиб бўлишди. Хона тўрида
катта ясатиғлиғ карт, унинг қаршисида улкан тош кўзгу жойлашган. Бутун деворни қоплаган
эроний гилам остига чўғдай ёнган кўрпачалардан жой қилинган, ноз-неъмат тўла хонтахта
қўйилган эди. Дераза рафига қўйилган Ўш шам хона ичига ажиб осойишталик ва ҳаловат
бағишлаган дунёда ҳеч қандай хавф ва тажовуз йўқлигидан далолат бергандай милтиллаб
ёнарди. Миясига, қочиб кетсамчи деган ўй келиб, дераза олдига чопиб борди, Деразадан сал
нарида қорин қуйган иккита сарбоз айланиб юрарди. Ойбиби номус ва ҳижолатдан қўли билан
юзини беркитди, кафтлари нам булди. Шу лаҳза ташқари эшикни очилиб ёпилгани, гиламларга
босилган қадам товушлари эшитилди Ойбиби тисланиб бориб гилам қотилган деворга суюлди,
кўзини юмиб олди. Дераза ортидаги аллақандай дунёдан сувнинг шилдираши, харам
қизларининг беҳаёлик билан ҳоҳолаб кулгани элас-элас эшитилди. Шу лаҳза келувчи белидан
3
«Темур тузуклари».
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |