Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет122/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
123
Муҳожир билан эса бутунлай гаплашмай кўйди.  
Ердан қор ва зах кетиб, ўрнига қуёшнинг ҳовури энди инаётган пайт борлиқда узилиш, ўлик 
давр  ҳукм  суради.  Чор-атроф  қипялангоч,  шолдай  руҳсиз.  Бундай  пайтда  одамда  бепарволик, 
ланжлик пайдо бўлади. Ана шундай беҳаловат кунларда отам «Болаларим, яна йигирма кунча 
зерикасиз, сўнг дарахтимиз барг ёзиб колади», деб далда берарди. Шундай кунларнинг бирида 
оқшомга яқин ҳовлимизга шаҳарда ўқийдиган катта опам кириб келди. Дафъатан уни таниёлмай 
қолдик  у  тақимига  урадиган  тим  қора  сочларини  елкасидан  кестириб-ди,  эгнида  бели  бўғма, 
баданига  ёпишиб  турган,  тиззадан  келадиган  оқ  матодан  кўйлак.  Опам,  ўзига  ҳайрон  қотиб 
тикилиб  турганимизни  сезди-ю  бироқ  сир  бой  бермай  олдингидай  шарақлаб  кулганича 
отамнинг қучоғига ташланди. Отам уни хушламайгина пешонасидан ўпиб қўйди. Одатдагидай 
навбат  менга  келди,  опам  ўнг  юзимдан  «чўлп»  этиб  бир  ўпди-да,  қўлимга  тилларанг  қоғозга 
ўроғлиқ конфетни тутқазди. Отамга ўғринча бир қараб, опамнинг совғасини олдим.  
Тунда  эса  ҳамма  ухлаб  қолганидан  сўнг  отам  билан  онамнинг  опам  тўғрисидаги  гаплари 
қулоғпмга чалинди: 
— Қизимиз ҳам сочини кестирибди... — деди онам паст овозда.  
—  Кўрдим...  Ҳамма  айб  ўзимизда,  тарбиясини  тўгри  беролмабмиз, — деди  отам  «уф» 
тортиб.  
Отам  бетобланиб  қолганда  дарахтимизнинг  куртак  ёзишига  ўн  кунлар  қолганди.  Шомга 
яқин  кетмонни  кўтариб  даладан  қайтган  отам  «этим  увишиб  кетаяпти»,  дея  кўрпага  ўраниб 
олди. Кундузи иш жойида нам ерга ётиб бироз мизғиган экан.  
Онамнинг  «врач  чақирайлик»  деганига  сира  кўнмади. «Эрталабгача  ўтиб  кетар,  устимга 
кўрпаларни  қалинроқ  ёпинглар»,  деди  у.  Лекин  туни  билан  «оҳ-воҳ»  қилиб,  эрталаб  белида 
ҳуруж қилаётган огриқнинг зўридан бутунлай ўрнидан туролмай қолди.  
Онам  врач  чақирди  ва  отамни  касалхонага  ётқизадиган  бўлишди.  Уни  ҳовлимиздан  олиб 
чиқаётганда «дарахтга кўз-қулоқ бўлинглар», дея у қайта-қайта тайинлади.  
Бу гапдан биз болалар қандайдир ҳушёр тортиб қолдик.  
Баъзан кун ора, баъзан ҳар куни оиламиздан кимлар касалхонага борарди. Табиийки, отам 
энг  аввал  келган  кишидан  дарахт  ҳақида  сўрарди.  Орадан  ҳафта  ўтди,  лекин  отамнинг  касали 
тузалай демас, касалхонага қандай келтирилган бўлса, шу алфозда ўрнидан қимирлай олмасдан, 
шифтга термулиб ётарди. Отамнннг ҳисоби бўйича шу кунларда дарахт куртак чиқариши керак 
эди.  Лекин  унинг  танасида  бирон  жонланиш  бўлганини  кўрмадик,  у  қишда  қандай  яланғоч 
ҳолда  бўлса,  шундайлигича  қаққайиб  турарди.  Биз  учун  энг  оғири  касалхонага  бориш  ва 
отамнинг илинж тўла кўзларига қараш эди.  
Баҳор яримлай деб қолганда ҳам дарахтимизда жонланиш сезилмади. Энди отам ҳам у ҳақда 
сўрамай  қўйди,  фақат  врачларга  «тузалмасам  ҳам  уйимга  кетаман»,  деб  ёш  боладай  хархаша 
қила бошлади.  
Мен бу гапни мактабдан уйга қайтаётганимда Муҳожирнинг қизидан эшитдим.  
— Энди бизнинг ҳам сизларннвг ҳовлида ўсадиган дарахтга ўхшаш ўз дарахтимиз бўлади, 
— деди Муҳожирнинг қизи мақтаниш учун лабларини чўччайтириб.  
— Ҳеч-да, — дедим қовоғимни уйиб, — бизнинг дарахтимиз бошқа ҳеч қаерда ўсмайди...  
— Ие, ҳали хабаринг йўқми?— деди Муҳожирнинг қизи чиндан ажабланиб. — Отам, ана у 
дароз  аканг  бор-ку,  ўшангга  занжири  узун  эски  чўнтак  соатини  берган  эди,  у  эвазига 
дарахтларингни  шохидан  бир  эмас,  учта  кесиб  келтириб  берди.  Отам  аллақачонлар  пайванд 
қилиб қўйганлар...  
Унинг  гапларидан  жаҳлим  чиқди  ва  сездирмай  биқинига  тирноқларимни  ботириб,  қаттиқ 
чимчилаб  олдиму,  шу  заҳоти  уйга  томон  чопдим.  Муҳожирнинг  қизи  чинқириб  йиғлаганича 
қолди.  
Упкам огзимга тиқилгудек бўлиб ҳовлимизга кириб келдим ва дарахтимиз остига тўшалган 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет