Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет124/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
125
Улуғбек МУСТАФОҚУЛОВ 
 
ОҚ ҚАШҚА 
 
Тонгда мени кимдир туртилаб уйғота бошлади.  
— Жаббор тур, турақол энди.  
Уйқу элитаётган кўзларимни ҳарчанд очишга ҳаракат қилмай, барибир оча олмасдим.  
—  Вой  ўзимнинг  уйқучи  укам-эй,  қани  туриворчи.  Овоз  эгасини  энди  танидим.  Бу  акам 
Қаҳҳор эди. Мулойим товушда яна менга мурожаат эта бошлади.  
— Турсанг бир нарса кўрсатаман.  
Уйқум очилиб кетди. Тасодифан кечаси акамнинг алламаҳалгача уйга келмаганлиги эсимга 
тушди. Ойим роса хавотирланди. Чунки унинг бундай кеч қоладиган одати йўқ эди.  
Қаҳҳор акам кеча эрта билан бизнинг қишлоқдан ўн чақирим олисдаги гузор бозорига мева 
ортиб,  от  аравада  жўнаган  эди.  Авваллари  ҳам  кўп  қатнаган.  Аммо  қош  қораймасдан  уйга 
қайтиб келади. Кеча эса...  
Акамнинг  алламаҳалгача  дараги  бўлавермагач,  ойимнинг  иштаҳаси  бўғилиб,  томоғидан 
овқат  ҳам  ўтмади.  Бир  вақт  ташқарида  шамол  туриб,  чанг-тўзон  кўтарганча  уввос  солиб, 
деразаларни  зириллата  бошлади.  Ойимга  эса  шамол  ўйнаётган  ойнани  акам  чертаётгандай 
туюларди. Боз устига чироқ ҳам ўчган.  
—  Кара-чи  болам.  Аканг  қайтиб,  қоронғида  тентираб  уйга  киролмай  юрмасин, — дерди 
нуқул.  
Шунинг  учун  бир  неча  бор  кўча  дарвозасидан  хабар  олдим.  Дарвоза  беркитилмаса  шамол 
уни  синдириб  юбориши  ҳеч  гап  эмасди.  Охири  шамол  пасая  бошлагач,  эшикларни  очиқ 
қолдириб, ухлагани ётдик.  
Донг қотиб, акам қачон қайтганидан ҳам хабарим бўлмабди.  
— Қачон келдингиз?— Тура солиб унга юзландим.  
— Э, қўявер... — Акам негадир кайфиятсиз оҳангда қўл силтаб қўйди. Бир кўнгилсиз ҳодиса 
юз берганлиги унинг эти устихонига ёпишган чайир юзидан сезилиб турарди.  
—  Нима  бўлди?  Айта  қолинг... — У  менга  бир  нарса  кўрсатаман  деганига  қизиқсинаб 
ортидан эргашсам-да, савол бериб жон-ҳолига қўймасднм.  
— Қорабайир ўлиб қолди, — деди охири акам оғир тин олиб. Бир зум юришдан тўхтаб, ёш 
ҳалқаланган  кўзлари  билан  бир  менга  қараб  қўйди-да,  сўнг  маъюс  нигоҳини  ерга  қадади. — 
Қаёқдан ҳам бўгозлигини била туриб аравага қўшдим-а.  
Акамнинг  изтиробга  тушаётгани  бежиз  эмасди.  Қорабайир  ниҳоятда  зўр,  наслдор  от  эди. 
Унга  ҳар  қандай  одамнинг  ҳаваси  келарди.  У  қишлоғимизда  ҳар  йили  ҳосил  байрамига 
бағишлаб ўтказиладнган пойгада бош совринни қўлга киритар, елиб бораётганда гўё туёқлари 
билан  эмас,  қанот  чиқариб  учаётгандай  туюларди.  Уни  сотиб  олишга  қизиққанлар  қанча  эди. 
Акам ҳар гал уларга рад жавобини берар, ундайлар билан ҳатто қизишиб, муштлашиб кетишига 
сал қоларди. Охири ҳовиридан тушиб: 
—  Ахир  тушунинглар,  бу  от  эмас,  менинг  дўстим.  Одам  дўстини  ҳам  сотарканми? — деб 
оҳиста тушунтиришига ўтарди...  
— Ака, менга бир иарса кўрсатмоқчи эдингиз, шекилли, — Қаҳҳор акамии қайгусидан бир 
зум чалгитиш учун унга мурожаат этдим.  
—  Ҳа-я,  юр... — Акам  мени  оғилхонага  етаклади.  У  ерга  кирдим-у,  оғзим  очилиб  қолди. 
Худди  қорабайиримизга  ўхшаган  жигарранг,  юзида  оқ  қашқаси  бор,  энди  туғилган  қулунча 
туришга мажоли келмай, тугмадай кўзларини менга қадаб чўзилиб ётарди.  
— Вуй чиройлилигини... Бу қорабайиримизнинг боласими, ака?— деб сўрадим.  
—  Ҳа.  Шуни  туғди-ю,  ўзи  ўлди, — Акамнинг  ички  бир  туғёндан  овози  ўзгариб  чиқди. — 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет