www.ziyouz.com кутубхонаси
13
кўзлар!» Муомала деб буни айтади. Қаранг, ҳеч кимни бошқалардан ажратиб ҳам атамайди, ҳеч
кимни хафа ҳам қилмайди. Ҳаммага ёқимли — «қора кўзлар»! Шу кенглиги оммага маъқулда
каттамизнинг.
— Зўр, зўр. Гапга жуббо кийдирадилар.
— Ҳеч-да. Чунончи, мана сени отинг билан айтиб, алоҳида атаса, сен ҳовлиқиб, бир қарич
ўсиб, яна, худо сақласин, очидиб кетиб, ҳамма ёқни саволга тўлдириб ташлармидинг! Шундай
эмасми?
— Шундай.
— «Қора кўзлар» деганда эса ҳамма бир қолипдан чиққандай баб-баравар. Ҳеч ким
ҳовлиқмайди ҳам, камситилмайди ҳам.
— Ҳа.
Еттинчи «ҳа» дедию, лекин яна саволпарастлиги тутиб, ўрнидан туриб кетди.
— Ҳай, биродарлар, айтганча, бу мустақил ҳаракат ҳаракат қилинглар, дегани қанақа
бўлади?
— Ўзларинг билиб йўлини топинглар деганидир-да.
— Ўзимиз қаёқдан биламиз, кўрсатма бўлмади-ку? Еттинчининг «саволчи»лигига ўрганиб,
бунга парво қилмай қўйган одамлар бу сафар хушёр тортишди. Чиндан ҳам, ўз билгича иш
қилиш мумкин эканми, буниси қанақа бўлади?
— Телефон қилиш керак, айтишсин! — деди Иккинчи.
— Телефон қилиб бўлар эканми. Телефон бир томонлама-ку.
— Қандай «бир томонлама»? — деди Еттинчи.
— У томондан гапириб бўлади, бу томондан — йўқ. Уқдингми?
— Қандай?— деди. Сира тинчимади бу «саволчи». Гўё фақат у ҳамма нарсани билиши
керак. Дарров била қолиши керак. Биринчи унга яна тушунтириб қўйишга мажбур бўлди:
— Менга қара, телефон икки томонлама ишласа, тартиб бўладими! Сен телефон қилсанг,
мен телефон қилсам, сен билан менга ўхшаганлар нечта? Ҳоким Тўраевич бўлса...
«Нима қиламиз бўлмаса?» — бу савол ҳамманинг ҳам кўнглида бор эди. Бу «саволпараст»
подани булғатди шекиллида. Биринчи марта бундай безовта бўлишлари. Руҳий безовталик ёмон
экан, ҳаловат қочди. Бу қийноқдан кўра, тепаликни ўша кўрсатилган жойдан қазийверган
осонроқ эди. Кавлайверилса бир жойдан чиқиладику ахир.
— Биз янги кўрсатма олдик, демакки, эскиси бекор бўлди. Янги кўрсатма шундан иборатки,
мустақил ҳаракат қилиш керак, — деди Олтинчи қоғозига қараб қироат билан. — Бу
аввалгисидан мушкулроқ албатта. Аммо шундай бўлиши қонуний. Чунки тошпириқлар тобора
оғирлашиб бормаса олға қараб силжиш бўлмайди.
— Бир жойдан ковлаб, тешиб чиқиши керак. Ҳаво кирсин, йўл очилсин.
— Ундай кўрсатма бўлган эмас...
— Қайси томонни ковлаймиз?
— Ҳа мана, ўпирилиб тушган томонни. Йўл ўша ёқда.
— У томонни ковлашга ким кўрсатма беради?
— Бўлмаса бир бошлиқ сайлаймиз. Ўша нима деса — шу.
— Йўғе... — деди Биринчи қўрқиб. — Тепада бошлиғимиз туриб, яна бировни сайлаш уни
тан олмасликка ўхшаб кетмайдими?
— Кичкина... Кичкинагина бир бошлиқча сайлаймизда. Бизга бўлаверади.
— Кимни?
— Мана, сизни, масалан, — дейишди ака-укалар. Биринчининг мўйи тикка бўлиб, сапчиб
тушди.
— Мени?.. Сени ким тайинлади, деса... Йўқ, тарбия кўрган одаммиз, ўзбошимчалик бўлади.
Аввало юқоридан менга ишонч билдирилиши... — у бир томонлама телефонга мунғайиб қараб
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |