www.ziyouz.com кутубхонаси
14
қўйди.
— Йўқ, биродарлар, — деди Иккинчи, — сайлови нимаси. Ҳар ким ўзига бошлиқ сайлаб
олаверса... Топшириқнинг ҳар бир сўзини диққат билан эшитдинглар: «Эҳтиёт билан» деган
жойи бор. Бу донолик билан айтилган. Эҳтиёт бўлинмаса, мустақилликнинг мана шундай
хавфли томонлари бор.
— Жуда мушкул нарса эканда... — деди Бешинчи кетмонини суяб ўтираркан. Кейин у
бўхчасидан нон, майиз, талқон олиб, қийиқчасини ерга ёзди. Буни кўриб бошқалар ҳам
очиққанини сезди чоғи, бири белбоғдан, бири тўрхалтадан у бу олиб ўртага тўкди.
Тортишувлардан чарчаганликлари ҳам энди билинди. Шунча тепаликни ўйиб, шунча турпоқ
ташиб мунчалик чарчамаган эдилар. Чиндан ҳам мушкул экан...
У бу тамадди қилгандан кейин, аъзойи баданлари бўшашиб, уйқу тортиб турса ҳам,
хотиржам бўлолмас, бехаловат эдилар.
Озиқ-овқатнинг ҳодини олдими. пойгак томонга каламуш югуриб ўтди.
— Ҳув, падарингга лаънат!— деди иштаҳаси қочиб, кўнгли бетинч бўлиб ўтирган Еттинчи.
Энди унинг саволи ҳам қолмаган эди. Тўғрироғи — бир-бирига мингашган чигал-чирмов
саволлар уни енгган, дармонини қуритган эди. У ҳам энди лоқайд бўлиб қолди, кўпга келган
тўй, бошқаларга нима бўлса, унга ҳам шуда.
— Тўхта, тўхта!— деди Иккинчи шу маҳал ҳовлиқиб. Ака-ука Учинчи-Тўртинчиларнинг
«дастурхон» қилиб ёйган кўк қоғозини тортиб олди. Ундаги пиёла юмалаб, иккн ҳовуч жийда,
туршак, яна алланималар сочилиб кетди. Ака-укаларнинг оғзи очилиб қолди. Иккинчи қўлидаги
кўк қоғозга тикилган эди. Қоғоз ғижимланиб, йиртилиб кетган, чети ҳўл, бир бурчаги бутунлай
йўқ.
— Менга қаранглар! Мана бу... Ахир бу...
Ҳамма унга қараб энгашди. Иккинчи ғира-шира қоғоздаги катта ҳарфларни ҳижжалаб
ўқишга ҳаракат қиларди.
— Инс... Инс...
— Инси-жинс!? Вой-дод!
— Ўзингни бос, хурсандчилик-ку қайтага... «Инс... инстр... «Буёғи сал йиртилибди, аттанг»,
— деди. Иккинчи қоғознинг йиртилган, букланган жойини бармоғи билан текислаб, ўқиди: —
«Инстр — укукция» Инструкция!
— А? — деди ака-ука баробарига, Ҳамма олдидаги таомини унутган эди.
— Инструкция?
— Ҳа-да. Мана! Инструкция топилди, биродарлар!— деди Иккинчи атрофида чарақлаган
қора кўзларга тикилиб. Ўзи ҳам хазина топгандай, ўлимга маҳкум этилган дўстларининг
нажоткоридай бахтиёр эди, очилиб кетди: — Маданий жамиятда яшаймиз, азизлар. Бундай
жамиятда инсон ҳеч қандай вазиятда ҳам йўл-йўриқсиз қолмайди!
Инструкция — бамисоли мушкули кушод. Толиққан вужудларга ҳаловат қайтиб келди.
Овқат, чарчоқ, руҳий хотиржамлик, бу омад ҳаммани элитди. Кечадан бери ухламаган одамлар
ғам-ташвишдан ариб, оёқларини бемалол узатдилар, аъзойи баданлари роҳатдан ҳалимдай
бўшашиб уйқуга толдилар. Энди мириқиб ором олса ҳам бўлади, аҳа, яхшилаб ҳордиқ чиқариш
керак, эртага аниқ, тайинли ишлар турибди. Қаёқдадир каламуш шитирлаяпти. Шитирласа
шитирлайверсин...
Эртасига нонуштадан кейин ҳамма бел боглаб енг шимариб бўлганида Иккинчи чироғ
тагига бориб «Инструкция»ни ўқий бошлади.
Ҳамма тиловат сомедек жим ўтирарди.
— «Инструкция» — деб ўқиди Иккинчи, — «Бирламчи модда. Массани... »
— Массани?
— Ҳа, оммани дегани. «Массани ҳарорат сельция бўйича — 5° дан паст бўлмаган салқин
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |