Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет20/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
ишонарди. Профессор, палата врачи икки ойда анча тузук бўлиб кетади дейишди. Айтганлари 
ҳарҳолда  бўлди,  бўйиндаги  қолип  олинди.  Бошини  кўтаради,  қўллари  ишлайди.  Оёқлари  ҳам, 
бели ҳам, тузалиб кетади. Яна бир ой. Боринг, икки ой ўтсин! 
Пўлат шундай деб, ўзига ҳам, уйдагиларга, Ойдинга ҳам далда берди. Ойдин баъзи-баъзида 
кўзлари  чарақлаб,  лабларида  табассум  билан  кутиб  оладаган  бўлиб  қолди.  Бу  албатта, 
яхшиликка эди. Демак, туриб кетишига ишонади.  
Пўлат вақтинча спорт қўмитасининг боксчилар секциясидаги ишини ташлади. Идорачилик, 
ҳар  куни  иш  борми,  йўқми,  ориб  ўтириш  керак  кечгача.  Уёқ-буёққа  борадиган  бўлса,  секция 
бошлиғига  айтиб  кетиши  керак.  Яккаю-ягона  жаҳон  чемпиони  бўлса  ҳам  қўмита  раисидан 
тортиб  оддий  аппарат  ходимигача  унга  ҳурмат  билан  қарашса  ҳам,  ўрнатилган  интизомни 
бузгиси  келмади,  аммо  бу  интизомга,  айниқса,  Ойдин  касалхонага  тушиб  қолганидан  кейин 
кўниколмади.  Шунинг  учун  ариза  ёзиб,  бўшади.  Институтда  эса  ҳарҳолда  эркин  эди.  Кейин 
устозлари, бирга ўқиган ўртоқлари шу ерда эди. Улар ҳеч нарсада уни чегаралашмасди. Шундай 
донгдор одамнинг институтда ишлаши институт обрўси эди. Буни улар очиқ-ойдин айтишди. У 
нимани лозим топса, шуни қилиши мумкин эди. Фақат баъзи-баъзида маслаҳатларини аямаса, 
ойда  бир-икки  талабалар,  ўқитувчилар  билан  учрашиб  турса  бўлди  эди.  Пўлат  улардан  жуда 
миннатдор бўлди. Ҳар куни эрталаб касалхонага келар, бир соат-ярим соат шу ерда бўлиб, нима 
кераклигини  билиб  оларди.  Чунки  Ойдиннинг  онасига  кунда  икки  маҳал  қатнаш  оғирлик 
қилардн,  Қундузхон  билан  эри  ишлик  одамлар,  фақат  кечқурун  ва  дам  олиш  кунларигина 
келишлари мумкин эди.  
Ойдин  баъзи  кунлари,  кўпроқ  профессор  кириб  уни  кўриб  кетган  кунлари,  очилиб, 
Пўлатнинг  шу  ердалигидан  хурсанд  бўлиб  узоқ  гаплашар,  уни  ҳатто  кетгизгиси  келмасди. 
Шундай  кунларнинг  бирида  у  Пўлатнинг  синган,  кейин  битиб  кетган  қийшиқ  панжаларини 
силаб, деди: 
— Пўлат ака... — у унашилгунларича уни Пўлат дерди, улар тенг эдилар. Кимдир маслаҳат 
берди  шекилли,  ё  ўзи  лозим  топдими,  ака  дейдиган  ва  сизлайдиган  бўлди.  Пўлат  ҳам  уни 
сизлашга ўтди.  
— Пўлат ака... Кўп келаяпсиз. Раҳмат. Мен буни ҳеч унутмайман. Фақат илтимос, мени деб 
ишингиздан қолманг.  
— Колаётганим йўқ, ҳаммаси жойида!— уни тинчитган бўлди Пўлат.  
Аммо Ойдин қулоқ солмади.  
—  Гапимни  эшитинг,  Пўлат  ака.  Сезаяпман,  тез  оёққа  туриб  кетаман.  Лекин  илтимос, 
ишингиздан қолманг, Қўмитадан кетибсиз. Майли, бу ихтиёрингиз. Қоҳирага боришингиз керак 
эди.  Ҳамма  мусулмон  мамлакатлари  қатнашар  экан.  Сизга  махсус  таклиф  келган  экан.  Нега 
бормадингиз? Наҳотки аҳволим шунчалик чатоқ бўлса? 
— Ундай деманг, — Пўлат унинг пешонасига қўлини қўйиб, жилмайди.  
—  Аҳволингиз  яхши.  Кундан-кунга  яхши  бўлиб  кетаяпсиз.  Қоҳирага...  ўзимнинг  боргим 
келмади. Мусобақага қатнашмаганимдан кейин боришим шарт эмас.  
— Кўриб келардингиз... Мисрда бўлмагансиз-ку? Ё бўлганмисиз? 
—  Бўлмаганман.  Бирга  борамиз.  Худо  хоҳласа  бориб  пирамидаларни  тамошо  қиламиз. 
Порт-Саид, Александрияларга борамиз. Сфинкс борку... ўшанинг остида спектакллар кўрамиз...  
—  Раҳмат.  Айтганингиз  келсин, — Ойдин  Пўлатнинг  пешонаси  устидаги  қўлига  қўлини 
қўйди. — Лекин бари-бир боришингиз керак эди. Агар мени яхши кўрсангиз, иккинчи бундай 
қилмайсиз. Хўпми? 
— Хўп, — яна жилмайди Пўлат ва қайлиғининг қалин қора қошларига, йирик кўзлари, узун, 
қайрилма киприкларига меҳр билан тикилди.  
— Тузалиб кетаман-а? — Унинг узоқ тикилиб қолганини ўзича тушуниб сўради Ойдин.  
— Албатта! Оз қолди. Сабр қилинг.  


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет