|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
21
Ойдин ўзини тутолмай йиғлаб юборди, муздек ориқ қўллари билан Пўлатнииг бўйнидан
қучоқлаб, пешонасидан ўпди.
— Тузалиб кетаман. Сиз айтгандек бўлсин, бирга борамиз Қоҳирага. Бутун Мисрни айланиб
чиқамиз. Кейин Ҳиндистонга борамиз. Аграни кўрамиз. Кундузи шаҳарни айланамиз.
Кечқурун, Тож-Маҳални томоша қиламиз. Тож-Маҳал жуда бошқача кўринармиш!... Худди
денгизда сузиб кетаётган кемага ўхшармиш.
— Бўпти! Бўпти, Ойдин. Бўпти, жоним! Йиғламанг фақат!
Пўлат унинг қалин сочларини, қошларини силади.
— Йиғламайман, — ваъда берди Ойдин. — Энди сира, сира йигламайман!..
Пўлат хурсанд бўлиб уйига қайтди. Қаердан келаётганини адаси билса ҳам, овқат маҳали
сўради:
— Касалхонага бордингми?
— Ҳа.
— Қалай?
— Яхши. Жуда яхши. Яқин-орада туриб кетади.
— Иншолло, айтганинг келсин!...
Шундай дер экан, адаси ер остидан чой қуяётган хотинига қаради. Санобар опа ҳеч нарса
демади.
Ўша йили куз эрта келди. Октябрнинг ўрталарида бирдан қора совуқ тушиб, қор учқунлади.
Совуқнинг тафти бир ҳафтадан зиёд тарқамади. Очиқ жойлардаги узум, анор, хурмо қорайиб
тўкилди.
Пўлат ўртоқларидан бирининг машинасида Олой бозорига бориб яхши мевалардаи оз-
озгина олди, устига иккита иссиқ патир қўйиб турганда, кимдир тирсагидан ушлади.
— Ҳа, ҳа?! Нима ҳаракат?
Пўлат бошини кўтарди. Олдида кенг жигарранг чарм камзул, худди шундай рангда қундуз
телпак кийган сазлатли бир йигит унга оғзи тўла тилла тишларини кўрсатиб кулиб турарди.
Пулат таниди. Уч йил бурун республика чемпионатида очколар бўйича иккинчи ўринни
олган боксчи, тошкентли Исмат Ҳайдаров деган йигит эди у. Кейин, Олма-отада чорак финалда
қолиб кетди. Шундан бери уни кўрмаган эди.
— Саломалайкум!
— Кўришганимиздан хурсандман, — деди Исмат.
— Чемпионлнк билан табриклайман. Бунақаси бўлганмас! Қойилман! Бошингга ташвиш
тушди, деб эшитдим. Тинчликми?
Исмат қўймай Пўлатнинг қўлидаги пакетни кўтариб олди.
— Тинчлик. Ҳозир анча тузук. Олдига кетаяпман ҳозир.
— Омон бўл! — мақтади уни Исмат ва ёнига ўгирилиб кимгадир имо қилиб қўйди.
Улар машинагача бирга келишди.
— Сеникими?— сўради Исмат эски «Жигули»ни кўриб.
— Йўқ. Менда ҳозир машина йўқ. Эгаси рулда ўтирибди. Ўртоғим. Таниш, физкультура
институти ўқитувчиси.
Пўлат шундай деб, машинадан чиқаётган ўртоғини кўрсатди.
Исмат у билан истар-истамас кўришди. Иккита нотаниш йигит иккита тарвуз билан иккита
қовун кўтариб келиб, машина юкдонига солишди.
— Нима қилаяпсизлар? — Ҳайрон бўлиб сўради Пўлат.
— Хотиржам бўл, уни тинчитди Исмат.
— Кўп ўрнида кўр. Сени кўрганимдан хурсандман. Уйинг эски жойдами? Кўкчада?
Бораман. Бир ўтиришамиз.
— Кел, кел, — таклиф қилди Пўлат. — Мен ҳам хурсандман. Хизмат қаерда?
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|