|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
25
енгилгани йўқ. Фақат мендан чўчийди.
Исмат Ҳайдаров тилла тишларини очиб кулди.
— Иккинчи йигит ким?
— Бокудан. Ўзларида республика ғолиби. Тез қайтиши керак экан. Эртагаям чиқади шунинг
учун. Қоплонни ўзи!..
Ўртага судья чиқиб боксчиларни таништирди. Мукофотлари, чемпионатлардаги ўйинларини
айтиб берди.
Еб, ичиб ўтириб бокс томоша қилишни Пўлат биринчи марта кўриши эди. Шунинг учун
судьянинг баъзи гапларини яхши эшитмади. Юқорида ресторанда ўтирганларнинг деярли
ҳаммаси подвалга тушишгач, залнинг гир атрофига бир қатор қилиб қўйилган столлар
орқасидаги креслолардан жой олишган эди. Пўлат аёллар ҳам борлигини кўрди. Яна
шишаларнинг очилиши, рюмкаларнинг жаранглаши қулоққа чалиниб, унинг диққатини бўлди.
Аммо кўп ўтмай кўникди. Жанг шиддат билан бошланди. Меҳмон чиндан ҳам қоплондек
сақраб, рақибини бутун ринг бўйлаб айлантириб чиқди. Икром кучини аяб, оҳиста-оҳиста
ҳужумни қайтариб, ўзини эҳтиёт қилиб олишди. Томошабинларнинг гиж-гижлагашига эътибор
бермади. Учннчи раунд бошланганда, меҳмонни тер боса бошлади.
— Чегара қанча? — сўради Пўлат. Шўрмағиз чайнаб ўтирган Исмат Ҳайдаров кулиб қўйди:
— Чегара йўқ. Марра тўлиқ нокаут, бўлмаса одамларга қизиғи йўқ. Келишмайди.
Еттинчи раундда ҳамон чекиниб-чекиниб олишаётган Икром йўлбарсдек ўкириб юборди.
Меҳмон икки букилиб йиқилди. Раҳбари тўққизтача санаб, Икромнииг қўлини кўтарди.
Жанг Пўлатга ёқмади. Аввало иккала боксчи ҳеч қандай қонун-қоидага риоя қилмади. Бу
оддий, қўпол муштлашиш эди. Кейин Икром тутган йўлни, у қўрқоқлар йўли ҳисобларди.
Бундай боксчилар кўпроқ очко билан ютадилар. Меҳмон ҳақиқий боксчи эди. Аммо Пўлатнинг
назарида у шошди, эҳтиётсизлик қилди. Бўлмаса ғалаба қилиши мумкин эди.
Калта, тор кўйлак кийган қиз катта мис баркаш кўтариб, ўтирганларни айланиб чиқди.
Бирпасда баркаш пулга тўлди.
— Бу боксёрларнинг ўзига. Иккалови бўлиб олади, — тушунтирди Исмат Ҳайдаров.
Пўлат кетмоқчи бўлиб ўрнидан турган эди, ўртоғи қўймади.
— Концертни кўр. Кейин ўзим олиб бориб қўяман. Пўлат ноилож ўтирди.
Ринг олиниб, ўртага уч-тўртта стул қўйилди. Телевизор, радиода кўп чиқиб турадиган
хонанда созандалар билан пайдо бўлди. Иккита ашула қилиб кириб кетди. Созандалар қолишди.
Ғижжакчи «Тановар»ни бошлади. Зал жимжит бўлиб қолди. Ўртага паранжига ўралган раққоса
чиқди. У паранжи ичида бир-икки дақиқа ўйин қилиб чўккалади ва музика оҳангида оҳиста
тебраниб, паранжини ечди. Аввал узун, қора сочлари кўзга ташланди, кейин оппоқ, юпқа
кўйлаги кўринди. Уни кўйлак дейиш қийин эди, нозик ипак, иплардан тўқилган парда,
тўғрироғи танпарда деса бўларди.
Раққоса ариқ лабида ноз билан ювинган қизни тасвирлаб, ўрнидан турди.
— Вой-дод! Ўзим айланай Иқбол! — қичқириб юборди кимдир.
Раққоса ўйнаб туриб созандалар ёнига борди-да, қийиқча олди, ўйнаб туриб белини боғлади.
Юпқа кўйлаги баданига ёпишиб йўқ бўлиб кетди. Кимдир ўзинн тутолмасдан ўртага тушди.
Бир-икки ўйин қилиб соат чўнтагидан минг сўмлик битта қоғоз пулни олди-да, раққосага
кўрсатди. Раққоса тебраниб қўлини узатган эди, бермади, оғзига тутқазиб орқасига тисаридди.
Раққоса аразлаган бўлиб бурилиб кетди. Бир айланиб йигитнинг олдига келди. Йигит сигарет
тутатиб, қўлидаги пулни силкитиб турарди.
«Наҳотки тишласа?» — хаёлидан ўтказди Пўлат. Унинг раққосага негадир раҳми келиб
кетди.
Раққоса йигит атрофида яна бир айланди-да, тиззаларини эгиб, бир қўли билан унинг пул
ушлаган қўлини ушлади ва оҳиста бошини сарак-сарак қилиб лаблари билан пулни тишлади.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|